Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Download 20.05 Kb.
|
ПФ-6222 10.05.2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
[ОКОЗ: 1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари] [ТСЗ: 1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари] Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида аҳолининг фаол дам олиши учун энг қулай шароитларни яратиш мақсадида: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-6122-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин. 2. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклатилсин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ Тошкент ш., 2021 йил 10 май, ПФ-6222-сон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 майдаги ПФ-6222-сон Фармонига ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-6122-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар 1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «1. 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгилансин: 14 май — жума; 2 сентябрь — пайшанба; 3 сентябрь — жума; 31 декабрь — жума». 2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «2. 2021 йилда дам олиш кунлари: 27 март — шанба кунидан 22 март — душанба кунига; 17 июль — шанба кунидан 21 июль — чоршанба кунига; 24 июль — шанба кунидан 22 июль — пайшанба кунига кўчирилсин». 3. 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «2021 йил 2 январь — шанба, 20 март — шанба, 22 март — душанба, 15 май — шанба, 21 июль — чоршанба, 22 июль — пайшанба ва 4 сентябрь — шанба кунлари барча ходимлар учун, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади». (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2021 й., 06/21/6222/0446) Download 20.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling