Диссертация доирасида Зарафшон дарёси ўзани ер ости суви конининг Дамхўжа сув олиш иншоати ҳудудидаги гидрогеологик шарт шароитларини ўрганиш муносабати билан мониторинг қилишда алгоритим усуллари


Download 18.28 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi18.28 Kb.
#1576336
TuriДиссертация
Bog'liq
АКТ внедрения САМ L (2)


ТАСДИҚЛАЙМАН
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги
Тошкент ахборот технологиялари университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори

_________________К.Ташев


“_____” ____________ 20____




ТАСДИҚЛАЙМАН
"Самарқанд Сув таъминоти" МЧЖ Оқдарё туман филиали бошлиғи

___________ О. Абдуллаев


“_____” ___________ 20____


ЖОРИЙ ҚИЛИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ


1.Ташкилот номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
2. Мавзу номи: “Ер ости сувлари мониторинги тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти” мавзусидаги А.А. Абдуваитовнинг диссертация иши.
3. Тавсия номи: Сув олиш иншоати ҳудудида ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш самарали мониторинг тизимини яратган ҳолда уларнинг захираларини янада кўпайтириш, камайиб кетиш ва ифлосланишдан муҳофаза қилиш масалалари (PhD) фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертациянинг 3-4-боблари бўйича олинган асосий натижалар.
4. Тавсиянинг тури: Амалий. Ер ости гидросферасини мониторинг тармоқларининг математик моделлаштириш, алгоритим усуллар ва ишлаб чиқилган дастурий таъминот.
5. Тавсиянинг қисқача мазмуни: Диссертация доирасида Зарафшон дарёси ўзани ер ости суви конининг Дамхўжа сув олиш иншоати ҳудудидаги гидрогеологик шарт шароитларини ўрганиш муносабати билан мониторинг қилишда алгоритим усуллари, математик модели масалаларини ечишда олинган қуйидаги илмий натижалар корхона фаолиятига жорий этиш учун тавсия этилади:
ер ости сувлари мониторинги учун маълумотларни аниқлаш учун математик модел ва алгоритм яратиш, Дамхўжа сув олиш иншоатининг ҳудудий сувли қатламларида гидрогологик жараёнларнинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилган;
сув олиш иншоатини иш режимини схемалаштириш ва сув олишнинг вақт оралиғида ўзгариши, дарё оқимини асосий омиллари (кесими ва режадаги инфратузилмаси, ер ости сувлари ўртасидаги муносабатларнинг тури ва табиати, сув оқимларининг режими, сув олиш ва ишлаш тартиби) ер ости сувлари сатҳининг ўзгаришини аниқлашнинг башоратлаш модели ва алгоритмлари яратилган;
сув конининг мураккаб ва ҳозирги шароитида сув олишнинг мукаммаллигини аниқлаш тамоилларини, тезкор танлаш имконини берадиган “дарё-қудуқ-модел” модели ва дастурий воситаси ишлаб чиқилган;
гидрогеологик боғланган сувли қатламларнинг квазистационар фильтрлаш режими бўйича галарейали ва кластерли сув олиш гидродинамикасини дала тажриба фильтрация усули ва модели такомиллаштирилган;
сув сатҳи гидродинамикаси соҳадаги тебранишларни яратилган модел ва дастурий воситларни жорий қилиш асосида сув олиш иншоатлари таъсир ҳудудлари чегаралари аниқланган ва рақмли хариталари яратилган.
6. Тавсияни жорий қилаётган ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал қўмитаси “Ўзбекгидрогеология” ДУК тасарруфидаги Зарафшон гидрогеологик станцияси.
7. Жорий қилиш объектлари (тавсия қаерда ишлатилган ёки ишлатилади). Зарафшон гидрогеологик станцияси ҳудудидаги Дамхўжа сув олиш иншоати мисолида ер ости гидросферасини мониторинги ва моделлаштириш масалаларини ечишда.
8. Тавсияни жорий қилиш натижалари (олинган, кутилаётган):
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ер ости сувлари геофильтрация жараёнларини математик модели ва дастурий таъминоти Дамхўжа сув олиш иншоати ҳудудидаги гидрогеологик тизимларнинг турли гидрогеологик шароитларда, ер ости гидросферасида дарё ўзани муҳитларда биргаликдаги турли бошланғич ва чегаравий шартларда ер ости суви ҳолати, уларни башоратлаш ва баҳолашда фойдаланилди.
Ер ости гидросфераси мониторингида холислик ва аниқликни оширган, сув таъминотини ўрганишда 8–10% самарадорликни кўтарган; математик моделлаш натижалари асосида ер ости суви сатҳини прогнозлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқиш имконини яратган.
Илмий тадқиқотлар натижалари ўзгарган гидрогеологик ва сув танқислиги шароитида маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш масалаларини ечиш имконини берган.



КЕЛИШИЛГАН
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Илмий бўлим бошлиғи
_______________ У.Берданов
“_____” ____________ 20____




КЕЛИШИЛГАН
Зарафшан гидрогеологик
станцияси етакчи гидрогеологи
_______________ С. Қодиров
“_____” ____________ 20____

Download 18.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling