Электрон меҳнат дафтарча олиш тартибини биласизми? Хусан Ярқулов, «Ягона миллий меҳнат тизими»


Download 31 Kb.
Sana14.02.2023
Hajmi31 Kb.
#1197297
Bog'liq
Электрон меҳнат дафтарча


Электрон меҳнат дафтарча олиш тартибини биласизми?

Хусан Ярқулов, «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси директори:


- Электрон меҳнат дафтарчасини қандай олиш мумкин?
Иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи томонидан Ягона миллий меҳнат тизимида (my.mehnat.uz сайти) рўйхатга олингандан сўнг, ходим қуйидагилар орқали электрон меҳнат дафтарчасини олиши мумкин:

  1. иш берувчига мурожаат қилиш орқали;

  2. my.mehnat.uz сайтидаги шахсий кабинетига кирган ҳолда юклаб олиш;

  3. Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz сайти) орқали мустақил юклаб олиши мумкин.


- Электрон меҳнат дафтарчаси жорий этилгунга қадар бўлган меҳнат стажлари ким томонидан ва қандай киритилади?
Ўтган даврдаги ишга жойлашганлик тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги тартибда рақамлаштирилади:

  1. Ишлаб турган ходимлар учун иш берувчи Ягона миллий меҳнат тизимида (my.mehnat.uz сайти) аввалги стажларини меҳнат дафтарчасига асосан киритиб беради.

  2. Фуқаро мустақил тартибда my.mehnat.uz сайтидаги шахсий кабинетига кирган ҳолда, ўзининг меҳнат дафтарчасига асосан маълумотларни киритиш мумкин.

  3. Ишламайдиган ва пенсияга чиқаётган фуқаролар Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиш орқали меҳнат дафтарчасидаги маълумотларни рақамлаштириш имкониятига эга.


- Электрон меҳнат дафтарчасига шахснинг Олий таълим муассасасида ўқиш даври ҳам стаж сифатида ҳисобланиб, электрон базага киритиладими?
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга асосан олий таълим муассасаларидаги ўқиш меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.
Ягона миллий меҳнат тизими Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг diplom.edu.uz платформаси – ягона дипломлар базасига интеграция қилинган бўлиб, фуқароларнинг олий маълумоти тўғрисидаги диплом маълумотлари тизимда акс этади.
Ходимларнинг дипломлари акс этмаган ҳолда, маълумотларни қуйидаги тартибда қўшиш мумкин:

  1. Иш берувчи Ягона миллий меҳнат тизимида (my.mehnat.uz сайти) ходимнинг олий маълумотини “Маълумоти” саҳифаси орқали қўшиш имкониятига эга.

  2. Фуқаро мустақил тартибда my.mehnat.uz сайтидаги шахсий кабинетига кирган ҳолда, олий таълим муассасасида ўқиш даврини “Маълумоти” саҳифаси орқали киритиш мумкин.

  3. Фуқаро Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг diplom.edu.uz сайти орқали мустақил тартибда диплом маълумотларини киритиш мумкин.

Барча киритилган маълумотлар таълуқли олий таълим муассасалари томонидан тизимда автоматик равишда маълум вақт давомида тасдиқланади.

Файзулло ЯҲЁЕВ тайёрлади
Download 31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling