Электроника ва радиотехника кафедраси мустақил иш мавзу


Download 94.7 Kb.
Sana10.11.2020
Hajmi94.7 Kb.
#143434
Bog'liq
Мустакил иш 1 ЭваС1 2020 2021


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

ЭЛЕКТРОНИКА ВА РАДИОТЕХНИКА КАФЕДРАСИ

МУСТАҚИЛ ИШ

Мавзу: ЎЗГАРМАС ТОКЛИ ЗАНЖИРЛАРНИ

КОНТУР ТОКЛАР УСУЛИ ЁРДАМИДА ҲИСОБЛАШ

Бажарди:

Текширди:


Тошкент 2020
ЎЗГАРМАС ТОКЛИ ЗАНЖИРЛАРНИ КОНТУР ТОКЛАР УСУЛИ ЁРДАМИДА ҲИСОБЛАШ.

1. Вариант рақамига (N – талабанинг фамилияси ёзилган тартиб рақами) мувофиқ схема танлаб олинади ва унинг элементлар параметрларини ҳисоблаб чиқилади

E1=M+2, V

E2=M+5, V

E3=M+7, V

J=1+M/10, A

R1=5 Om

R2=M+3, Om

R3=M+5, Om

R4=R5=M+4, Om

бу ерда М – гуруҳ рақамининг иккита охирги рақами.

Масалан: 810ТРў гуруҳ учун М = 10 га эга бўламиз.

 

2. Тенглама тизими алгебраик шаклда Кирхгоф қонуни, контур токлар усули (КТУ) бўйича электр занжирларни ҳисоблаш учун тузилади. Барча шохобчалардаги токларни ифодалашнинг алгебраик шаклда контур токлар усули орқали келтирилади.



3. Занжирнинг барча элементларидаги барча шохобчаларида ток ва кучланишнинг пасайиши ҳисоблаб чиқилади.

4. Қувватлар балансининг тенгламасидан фойдаланган ҳолда ҳисобнинг тўғрилиги текширилади.



Тошириқни бажаришга МИСОЛ

Дастлабки маълумотлар:  Е1=1V;  Е2=6V; Е3=10V;  J=1,4 A; R1=8 Om; R2=12 Om;  R3=10 Оm;  R4=5 Оm; R5=3 Оm.

E2 E3

R1 R4 I4
I5

I1 I2



E1 R2 J R5

Ik1 Ik2

R3

1. Схемани ҳисоблаш учун тенгламалар тузилсин.

2. Кирхгоф қонунлари бўйича тенгламалар:

Ушбу схемада учта тугун , бешта шохобча мавжуд. Кирхгоф қонунлари бўйича тузилган тенгламалар сони





формулалар бўйича аниқланади.

Кирхгоф қонунлари бўйича тенгламалар қуйидаги кўринишга эга бўлади:

I1-I2-I4=0 1 тугун учун

I4-I5+J=0 2 тугун учун

I1(R1+R3)+I2R2=E1 1 контур учун

I4R4-I2R2+I5R5=E2-E3+JR5 2 контур учун
3. Контур токлар усули (КТУ) бўйича тузилган тенгламалар сони қуйидагига тенг бўлади:

NКТУ =NШ - NТ + 1 – Nман = 5-3+1-1=2

Ik1(R1+R2+R3) – Ik2R2 = E1 1 контур учун

-Ik1R2 + Ik2(R4+R5+R2) + JR5 = E2 – E3 2 контур учун


Тенгламалар тизимига элементлар параметрларининг сонли қийматлари қўйилгандан кейин тенгламалар тизимини ҳисол қиламиз:

Ik1(8+12+10) - Ik212 = 1

-Ik112+ Ik2(5+3+12) + 1,4*3 = 6 - 10
30Ik1 - 12 Ik2 = 1

-12 Ik1 + 20 Ik2 + 4,2 = -4


30Ik1 - 12 Ik2 = 1

-12 Ik1 + 20 Ik2 = -8,2


Аниқлагичлар ёрдамида тенгламалар тизимини ечамиз

30 -12


 = = 30*20 – 12*12 = 456

-12 20
1 -12

1 = = 1*20 – 8,2*12 = -78,4

-8,2 20
30 1

2= = 30*(-8,2) +12*1 =-234

-12 -8,2
Ik1 = 1/ = -78,4/456 = -0,172 А


Ik2 = 2/ = -234/456= -0,513 А
Занжир шохобчаларидаги токларни контур токлари ёрдамида аниқлаймиз.

I1 = Ik1 = -0,172 A

I2 = Ik1-Ik2 = -0,172+0,513 = 0,341 A

I4 = Ik2 = -0,513 A

I5 = Ik2+J = -0,513+1,4= 0,887 A
Кирхгофнинг 1 қонуни бўйича топилган шохобчалардаги токларни текширамиз:
I1-I2-I4=0 1 тугун учун

I4-I5+J=0 2 тугун учун


-0,172 – 0,341 + 0,513 = 0

-0,513 - 0,887 + 1,4 = 0
4. Қувватлар балансини текшириш.

Энергия манбаларидан бериладиган қувват қуйидагига тенг бўлади:

Pман = РЕ1 + РЕ2 + РЕ3 + РJ = E1I1 + E2I4 - E3I5 + JU23

Бу ерда U23 = I5 R5+ E3


Pман = 1*(-0,172) + 6*(-0,513)-10*0,887 +1,4*(0,887*3+10)=

=-0,172-3,078 – 8,87 + 17,724= 5,6 Vt


Қаршиликлар томонидан истеъмол қилинадиган қувват қуйидагига тенг бўлади:

Pист = I12(R1+R3)+ I22 R2+ I42R4+I52R5=0,53+1,39+1,31+2,36= 5,59 Vt
Қувватлар баланси бажарилади, яъни:

Pман = Pист

5,6 Vt = 5,59 Vt

Фарқ 0,01


Изоҳ: Агар манбалардан бериладиган қувватлар ва қабул қилгичлар (қаршиликлар) томонидан истеъмол қилинадиган қувватлар ўртасидаги фарқ 5% дан ошмаса қувватлар баланси бажарилган хисобланади.
Топширик учун схемалар варианти ўқитувчи томонидан берилади.


Мустақил ишни бажаришга талаблар ва баҳолаш мезонлари:

Критерий Макс.балл

  1. Расмийлаштириш (оформление): 3

  2. Тенгламалар тўғри 6
    тузилганлиги


  3. Топшириқ хамма бандлари 6
    тўғри бажарилганлиги



Жами: 15
Download 94.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling