"Электроника ва схемалар 2" фанидан мустақил иши
Download 248.73 Kb.
|
Mustaqil ish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қисқача назарий маълумотлар
“Электроника ва схемалар 2” фанидан мустақил иши Мавзу: “БИПОЛЯР ТРАНЗИСТОРДА ЙИҒИЛГАН ЭЛЕКТРОН КАЛИТ СХЕМАСИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ” Ишнинг мақсади: 1. БТ да йиғилган электрон калит схемасини асосий характеристикалари, параметрлари ва схемани ишлаш тартибини ўрганиш. 2. БТ асосида йиғилган калит схемаси учун мухандислик хисоблашларни бажариш. Мустақил ишига топшириқ УE билан БТда электрон калитнинг схемасини чизинг ва унинг узатиш характеристикасини Uчиқ = f (Uкир) тузинг Таъминот кучланиши Еман, юк қаршилиги Rю ва коллектор палласида қаршиликнинг RК қаршилиги дастлабки берилган маълумотларга мувофиқ олинг. Ҳисоблаш асосида транзистор турини танланг. Базадаги резисторнинг қаршилиги БТ нинг кириш қаршилигига тенг Rб = h11э қилиб олинг. Қисқача назарий маълумотлар Ташқи бошқарув сигналлари таъсирида электр занжирларини ёпиш ва очиш учун мўлжалланган электрон схемаларга электрон калитлар дейилади. Бундай схемаларнинг асосий элементлари сифатида яримўтказгичли диодлар, бипляр ва майдоний транзисторлар, тиристорлар ва бошқалар ишлатилиши мумкин. Схема ечимлари ва ишлатиладиган калит элемент туридан қатъи назар, ҳар қандай электрон калит бир қатор статик ва динамик параметрлар билан тавсифланади. Электрон калитларнинг статик параметрлари (барқарор ҳолат параметрлари) узатиш характеристикаси билан тўлиқ тавсифланади – чиқиш кучланиши ёки токнинг кириш кучланишига (ток) боғлиқлиги. Одатда, калитнинг чиқиш кучланишининг киришга боғлиқлигини аниқлайдиган узатиш характеристикаси ишлатилади. Электрон калитнинг динамик параметрлари калит киришига тўртбурчаклар кучланиш ёки ток импульси берилганда ўтиш жараёнлар тезлиги билан белгиланади. Шунинг учун калитнинг динамик параметрлари ишлаш параметрлари деб ҳам аталади. УЭ уланган БТ даги электрон калитнинг принципиал схемаси 1, а расмда кўрсатилган. Дастлабки ҳолатда да ёки БТ ёпиқ, яъни, кесиш режимида ишлайди. Коллекторнинг қолдиқ токини коллектор ўтишининг минимал тескари токи қийматига камайтириш учун, орқали кучланиши берилади. Унинг қиймати қуйидаги шартдан танланади. бўлганида ,. (1) Атив элемент сифатида кичик ток қийматига эга бўлган кремнийли транзисторлардан фойдаланилганда ва калитни сигнал манбаи билан тўғридан-тўғри улашда қўшимча кучланиш манбаси ни эътиборга олмаса хам бўлади (2, а -расм,). Кати киришига мусбат қутбли импульс бериш билан транзисторни бошқариш мумкин (2, а -расм). 1-расм. БТ транзистор учун умумий эмиттер уланишга эга бўлган электрон калит схемаси: а) принципиал схемаси; б) эквивалент схемаси 2-расм. Кремнийли БТ транзистор учун умумий эмиттер уланишга эга бўлган электрон калит схемаси: а) принципиал схемаси; б) эквивалент схемаси Электрон калитнинг узатиш характеристикаси транзисторнинг кириш характеристикаси ( бўлганда) ва чиқиш хараактеристикаси ( бўлганда) ни қўллаш усули билан аниқланилади. Бунинг учун калитнинг принципиал схемаси 1, б ва 2, б, расмдаги каби эквивалент схемага ўзгартирилади: , (2) . (3) 3 расмда келтирилган БТ нинг чиқиш характеристикалари оиласида 4 ифода ёрдамида бериладиган юклама тўғри чизиғи ўтказилади. Бу координата ўқида иккита нуқталар: IК =0, UКЭ= UТМ.экв кучланиш ўқида, IК = UТМ.экв/ RКэкв , UКЭ = 0 ток ўқида. . (4) Юклама чизиғи билан IК =f(UКЭ)│ IБ= const эгри чизиғини кесишиш нуқталари орқали IБi база токи ва калитнинг чиқиш кучланиши Uвых i = UКЭi (i =1,K,…N), (бу ерда N – нуқталар сони) ни аниқлаймиз. UКЭ ≠ 0 мос келувчи БТ IБ =f(UБЭ)│ UКЭ = const ВАХ (маълумотномада UКЭ = 0; │UКЭ │= 5 В ёки │UКЭ │= 5 В), 4-расмда кўрсатилганидек Uчиқi чиқиш кучланишига мос келувчи UБЭi кучланишни аниқлаш имконини беради. IБ = 0 мос келувчи UБЭ1, кучланиши сифатида , UБЭ пор чегаравий кучлани ишлатилади. У холда кириш кучланиши қуйидаги ифода ёрдамида аниқланилади: Uкир i = UБЭ i + IБi ⋅RБ . Uчиқi ваUкир i қийматларини аниқлаш орқали 5-расм кўрсатилганидек калитнинг узатиш характеристикасини қуриш мумкин. U1чиқ чиқиш юқори сатхи БТ ни кесиш режимига мос келади (4- нуқта): U1чиқ = UТМ.экв – IКЭ0 ⋅RК . Чиқиш паст сатхи БТ ни тўйиниш режимига мос келади (5- нуқта): U0чиқ = UКЭтўй . 5-расм. Калитнинг узатиш характеристикасида учта сохаси мавжуд: кириш кучланишини паси сатхига мос келувчи кесиш сохаси; БТ ни кесиш режимидан тўйиниш режимига ўтишига ва акс холатига мос келувчи актив режими сохаси; кириш кучланишининг юқори сатхига мос келувчи тўйиниш режими сохаси. Калитнинг узатиш характеристикасини аниқроқ ҳисоблашда, ток бўйича статик узатиш коэффициентининг база токи қийматига боғлиқлигини ҳисобга олиш керак β = f (IБ). Download 248.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling