Ем-хашак манбаи статистикаси


Download 40.55 Kb.
bet1/4
Sana17.06.2023
Hajmi40.55 Kb.
#1534711
  1   2   3   4
Bog'liq
ЕМ-ХАШАК МАНБАИ СТАТИСТИКАСИ


ЕМ-ХАШАК МАНБАИ СТАТИСТИКАСИ


6.1. Ем-хашак манбаи ва статистикасининг вазифалари

Ем-хашак тадбирларининг бажарилишини ҳисобга олиш, уларнинг етиштирилиши, мавжуд миқдори ва улардан фойдаланишнинг ҳисобини олиб бориш, табиий ем-хашакнинг ўз вақтида ўриб, териб тайёрланиши, ем-хашакнинг хўжаликларда қандай сақланаётгани, улардан фойдаланишдаги режа кўрсаткичларининг бажарилишини таҳлил қилиш, ишлатилмай келаётган манбаларни топишга ёрдамлашиш ем-хашак статистикасининиг вазифасидир.


Ем-хашак базасининг аҳволини ойдинлаштириб берадиган кўрсаткичлардан чорва молларининг ем-хашак билан таъмин этилганлик даражаси кўрсаткичлари муҳим ўрин тутади.
Режалаштириш тажрибасида ем-хашак иккита белгига, яъни ем-хашак манбалари ва сифат хислатларига қараб тасниф қилинади. Ем-хашак манбалари юзасидан унинг таснифи қуйидаги гуруҳларидан иборат бўлади: 1) дала алмашлаб экилишида етиштириладиган ем-хашак, 2) табиий ўсадиган ем-хашак; 3) чорва молларига озуқа бўладиган дон экинлари, картошка ва бошқа озиқ-овкат экинлари; 4) яйлов ҳашаклари; 5) саноатда етиштириладиган озуқалар (омухта озуқалар ҳам шунга киради); 6) қишлоқ хўжалиги берадиган хомашёни ишлатадиган саноат корхоналари ва умумий овқатланиш корхоналарининг чиқитлари.
Чорва молларини ем-хашак билан таъмин этиш режаларини тузиш ва таъминлаш кўрсаткичларини ҳисоблашда бу манбаларнинг ҳар бирини ўрганиш муҳимдир.



    1. Ем-хашак манбаи ва унинг турлари

Ем-хашакнинг манбаи ва турлари жуда кўп. Ҳар қайси тур ем-хашак таркибида химиявий ва тўйимли моддалар ҳар хил бўлади. Ҳайвонларга ем-хашак берилганида уларнинг таркибидаги тўйимли моддаларнинг кўп-озлигига алоҳида эътибор берилади. Шунинг учун ем-хашакнинг умумий ҳажмини турли озуқаларнинг шунчаки жами тарзида белгилаб бўлмайди. Ем-хашак ҳисобларида унинг таркибидаги тўйимли моддаларни тенглаштириш учун бир ўлчов белгиси, яъни озуқа бирлиги ишлатилади. Одатда бундай шартли ўлчов белгиси қилиб сулидаги тўйимли модда олинган. Молга берилган 1 кг сули унинг танасида 150 гр. ёғ ҳосил қилади. Ем-хашакнинг тўйимлилиги оқсил модданинг тез хазм килинишига ҳам боғлиқ; сулидаги оқсил модда эса тез ҳазм бўлади. Шунинг учун бошқа хил ем-хашак таркибидаги тўйимли моддалар (протеин, оқсил, витамин ва бошқалар) бир кг сулидаги тўйимли моддага айлантириб ҳисобланади. Ем-хашакни тўйимлилигига қараб тенглаштириш учун махсус жадвал ишлаб чиқилган. Унинг бир қисми жадвалда келтирилган:


8-жадвал
Озуқаларнинг тўйимлилигига қараб тенглаштирилиши



Озуқа турлари

Бир кг да озуқа бирлиги

Сули

1,00

Нўхат

1,17

Ловия

1,29

Жўхори

1,34

Лавлаги

0,26

Арпа

1,21

Картошка

0,30

Балиқ уни

0,83

Суяк уни

0,79

Фермер ва ширкат хўжаликларида тайёрланган ем-хашакнинг умумий ҳажми билан бирга улар таркибидаги тўйимли моддалар миқдори ҳам алоҳида ҳисобланади. Таркибида тўйимли моддалар (оқсил, протеин, витамин, минерал моддалар) нўхат, кунгабоқар, жўхори, ловия, кўп йиллик ўтлар каби озуқалар майдонини кенгайтириш ширкат ва бошқа давлат хўжаликларининг муҳим вазифасидир.


Ширкат хўжаликлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналаридаги чорва молларининг ем-хашак билан таъминланиш ҳисобида молларнинг бош сони, ёшлари асос қилиб олинади.
Ширкат хўжалиги корхоналарида чорва молларининг ем-хашак билан қай даражада таъмин этилганлиги ва қандай фойдаланиш лозимлигини аниқлаш учун ем-хашак баланси тузилади. Бундай баланс туман, вилоят, республика миқёсида ҳам тузилади. Баланс кирим ва чиқим қисмидан иборат бўлади.
9-жадвал
Ем-хашак балансининг тахминий схемаси бундай бўлади



Ем-хашак турлари





Йил бошида мавжуд миқдори

Кирим, т.

Чиқим, т.

Жами йил охиридаги мавжуд миқдори

Хўжаликнинг ўзида тайёрланган



Сиртдан келтирилган

жами

Давлатга сотилган

Суғурта фондига ажратилган

Молларга едирилган

Хўжаликларга берилган озуқа

Ем-хашак баланси режа кўрсаткичлари асосида натурада ёки озуқа бирлигига айлантирилиб, ҳисобот йилида тузилади. Ем-хашак баланси асосида ем-хашак тайёрлаш режаси тузилади, унда экиладиган ем-хашак майдонларининг таркиби ва ҳажми аниқланади ҳамда озуқа экинларининг маҳсулдорлигини ошириш тадбирлари белгиланади.


Ем-хашак балансини шудай тузиш лозимки, ундаги кўрсаткичлар ем-хашак тайёрлаш режасининг бажарилишини таъминлашга қаратилган бўлсин. Бу кўрсаткичлар хўжаликдаги мавжуд моллар сонини асосан урчитиш йўли билан кўпайтиришга, чорвачиликни умуман ҳар томонлама ривожлантиришга хизмат қилсин.




    1. Download 40.55 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling