Фотометрик катталикларга мавзусига доир масалалар ечиш


Download 32.88 Kb.
Sana19.04.2023
Hajmi32.88 Kb.
#1362925
Bog'liq
5-mashg'ulot. Fotometrik kattaliklar mavzusiga doir masalalar yechish


Фотометрик катталикларга мавзусига доир масалалар ечиш

Ёруғлик оқими Ф ёруғлик тўлқинларишшг мазкур юздан вақт бирлигида олиб ўтган энергияси билан аниқланади:



Ёрурлик кучи I сон жиҳатидан фазовий бурчак бирлигига тўғри келадиган ёруғлик оқими катталигига тенг:

Ёритилганлик Е юз бирлигига тўғри келадиган ёруғлик оқими катталиги билан характерланади:

I ёруғлик кучига эга бўлган нуқтавий манба ундан r масофадаги юзда

ёритилганлик вужудга келтиради; бунда —нурнинг тушиш бурчаги.
R ёрқинлик сон жиҳатдан ёритилаётган жисм юз бирлигидан чиқаётган ёруғлик оқимига тенг:

Агар жисмнинг ёрқинлиги унинг ёритилганлиги билан ифодаланса, R =рE бундаги р — сочилиш (қайтиш) коэффициенти.
Ёритилувчи юзнинг равшанлиги В деб нур тушадиган юз элемента ёруғлик кучининг бу элементнинг кузатиш йўналишига (яъни элементнинг кўз кўринадиган сиртига) перпендикуляр текисликка тушган проекцияси юзига бўлган нисбатига сон жиҳатдан баравар бўлган катталикка айтилади:

бунда — сирт элементига ўтказилган нормал билан куза­тиш йўналиши ўртасидаги бурчак.
Агар жисм Ламберт қонуни бўйича нур сочса, яъни равшанлик йўналишга боғлиқ бўлмаса, ёрқинлик R билан равшанлик В




  1. Диаметри D = 9 см ва фокус масофаси F=50 см бўлган икки ёқлама қавариқ линза ёрдами билан Қуёшнииг тасвири зкранга туширилади. 1) Агар қуёшиинг бур­чак диаметри 32' бўлса, унинг тасвири қандай катталикда олинади? 2) Қуёш тасвири ҳосил қиладиган ёритилиш бевосита Қуёшнинг ўзи берадиган ёритилишдан неча баравар кўп бўлади?

  2. 200 шамли электр лампочкасининг ёруғлиги иш жойига 45° бурчак билан тушиб, 141 лк ёритади, 1) Лам­почка иш жойидан қанча масофада турганлиги ва 2) лам­почка иш жойидан қанча баландликда осилиб турганлиги топилсин.

  3. Шипга осиб қўйилган лампочка горизонтал йўналишда 60 шам ёруғлик кучи беради. Агар лампочкадан 2 м масофада деворда катта кўзгу турган бўлса, қарама-қарши томондаги ва лампочкадан 2 м масофада деворга вертикал осиб қўйилган юзи 0,5 м2 бўлган суратга қандай ёруғлик оқими тушади?

  4. Катта чизма дастлаб бутунлигича, сўнгра унинг айрим деталлари натурал катталикда суратга олинган. Деталларни суратга олишда экспозиция вақтини неча баробар орттириш керак?

  5. 21 март баҳорги тенг кўпликда Қуёш Шимолий Ер шарида тушда горизонтга нисбатан 10 бурчак би­лан туради. Вертикал қўйилган майдончанинг ёритилганлиги горизонтал майдончанинг ёритилганлигидан неча ба­равар катта бўлади?

  6. Баҳорги ва кузги тенг кунликда тушда Қуёш акВаторда зенитда туради. Бу вақт экВаторда Ер сиртининг ёритилганлиги Ленинграддаги Ер сиртининг ёритил­ганлигидан неча марта кўп бўлади? Ленинграднинг кенглиги 60°.

  7. Юзи 25 м2 келадиган кВадрат хонанинг марказида лампочка осилган. Лампочкани нуқтавйй ёруғлик манбаи деб ҳисоблаб, хона бурчакларидаги ёритилганлик энг кўп бўлиши учун лампочка полдан қанча баландликда туриши керак?

  8. Диаметри 2 м келадиган думалоқ стол маркази устида ёруғлик кучи 100 шам га тенг лампочка осилган. Лампочкани нуқтавий ёруғлик манбаи деб, уни син-аста кўтараётганда стол четлари ёритилганлигининг ўзгариши ҳисоблаб чиқилсин. Ёритилганликни 10 см оралиқда 0,5< <А<0,9 м интервал учун ҳисобланг. Е=f(h) графигини чизинг.

  9. Диаметри 1,2 м бўлган думалоқ столнинг марказига, унинг сиртидаи 40 см баландликда бир лампочкали стол лампаси қўйилган. Стол марказининг устида, унинг сиртидаи 2 м баландликда тўртта шундай лампочкалардан иборат люстра осилган. Қайси ҳолда стол қирраларининг ёритилганлиги ортади (ва неча баравар): стол лампаси ёнгандами ёки люстра ёнгандами?

  10. Буюмни фотосурати олинаётганда у ўзидан 2 м масофада жойлашган электр лампаси билан ёритилади, Шу лампани буюмдан 3 м масофага сурилса, экспозиция вақтини неча марта орттириш керак бўлади?

  11. Нормал тушаётган қуёш нурларидан Ер сиртининг ёритилганлиги топилсин. Қуёшнинг равшанлиги 1,2 х 109 нт.

  12. Ёруғлик кучи 100 шам келадиган электр ламлочкасининг спираль сими, диаметри; 1) 5 см ва 2) 10 см бўлган хира сферик колба ичига жойлаштирилган. Иккала ҳолда ҳам лампочкаиииг ёрқинлиги ва равшанлиги топил­син. Колба қобиғидаги ёруғлик исрофи ҳисобга олинмасин.

  13. Нур сочувчи жисм сифатида хизмат қилувчи диаметри 3 мм чўғланган шарчали лампа 85 шам ёруғлик кучи беради. Агар лампанинг сферик колбаси; 1) тиниқ шишадаи, 2) хира шишадан ясалган бўлса, шу лампанинг равшанлиги топилсин. Қолбанинг диаметри 6 см.

  14. Ёруғлик нормал тушаётганида олдинги масаладаги лампа 5 м масофада қандай ёритилганлик беради?

  15. Катталиги 20 х 30 см оқ қоғоз сиртига нормал ҳолда 120 лм ёруғлик оқими тушади. Агар сочилиш коэф­фициента р =0,75 бўлса, қоғоз варағининг ёритилганлиги, равшанлиги ва ёрқинлиги топилсин.

  16. Қоғоз варағининг равшанлиги 104 нт га тенг бўлиши учун олдинги масаладаги қоғоз варағининг ёритил­ганлиги қандай бўлиши керак?


  17. Ўлчами 10 X 30 см қоғоз варағи 100 шам ёруғлик кучига эга бўлган лампочка билан ёритилади, чунончи унга лампочкадан бутун ёруғликнинг 0,5 проценти тушади. Шу қоғоз варағининг ёритилганлиги топилсин.

  18. 100 шам электр лампочкаси ҳамма томонга ҳар минутда 122 ж ёруғлик энергияси тарқатадн. Агар лам­почка 100 Вт қувват истеъмол қилса, 1) ёруғликнинг ме­ханик экВивалента, 2) ёруғлик бериш фойдали иш коэф­фициента топилсни.

Download 32.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling