Банклар ва уларнинг операциялари Режа


Download 355.42 Kb.
bet1/12
Sana07.01.2023
Hajmi355.42 Kb.
#1081870
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Банк ва уларнинг операциялари


Банклар ва уларнинг операциялари


Режа

  1. Банкларнинг мохияти ва ташкил топиши. Бозор иктисодиёти шароитида банклар ахамиятини ошиши.


  2. Банк тизими ва унинг тараккиёт боскичлари.


  3. Марказий банк ва унинг фаолияти


  4. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини амалга оширишдаги урни ва роли.


  5. Тижорат банклари ва уларнинг фаолияти


  6. Тижорат банклари фаолияти тамойиллари ва функциялари


  7. Тижорат банкларининг операциялари


  8. Банкларнинг инвестиция фаолияти


  9. Банклар фаолиятини тартибга солишда кулланиладиган иктисодий меъёрлар.


  10. Банклар фаолиятини тартибга солишда кулланиладиган иктисодий чоралар.






  1. Банкларнинг мохияти ва ташкил топиши . Бозор иктисодиёти шароитида банклар ахамиятини ошиши.

Банк деб, пул маблагларини йигувчи, саклаб берувчи, кредит-хисоб ва бошка воситачилик операцияларини бажарувчи муассасаларга айтилади.

Банклар пайдо булишнинг асоси булиб товар-пул муносабатларининг ривожланиши хисобланади. Товар-пул муносабатларининг булиши ва уларнинг ривожланиб бориши барча ижтимоий-иктисодий тизимларда банкларнинг хам булишини таказо этади.

Банклар урта асрларда пулдорлар томонидан пулни кабул килиш ва бошка давлат, шахар пулига алмаштириб бериш асосида келиб чиккан. Кейинчалик пулдорлар уз буш турган маблагларидан фойда олиш максадида уларни вактинча фойдаланишга маблаг зарур булган субъектларга ссудалар беришган. Бу хол пул алмаштирувчи пулдорларнинг банкирларга айланишига олиб келган.

Банк сузи италянча «банка» сузидан олинган булиб, «стол», «пуллик стол» деган маънони англатади, чунки урта асрларда италиялик пулдорлар хамёнларидаги, идишларидаги тангаларни стол устига куйиб хисоб-китоб килганлар.

XII асрларда Генуяда пул алмаштирувчиларни «bancheri» деб аталиб, агар пулдорларнинг кайси бири ишончни окламаса ва ишига масъулиятсизлик килса, у утирган стол синдириб ташланган ва уни «Bancorotto», яъни банкрот деб аташган. Банклар пайдо булишининг бошлангаич нуктаси булиб XVI асрда Флоренция ва Венецияда кичик жиро-бинклар хисобланади. Кейинчалик бундай банклар Амстердамда (1605), Гамбургда (1618), Миланда, Нюренбургда, Генуяда вужудга келган. Бу банклар асосан уз мижозлари-савдогарларга хизмат килган, улар уртасида накд пулсиз хисоб-китобларни олиб борган.

Англия банк тизими (XVI аср) юзага келган ва ривожланган биринчи давлат хисобланади. Англия банкирлари олтинни саклаб берувчилар ва савдогарлардан келиб чиккан.

Тарихда биринчи юзага келган банк Англия банки хисобланади, у 1694 йилда акционер банк сифатида ташкил булган. Кейинчалик саноат ривожланиши натижасида банклар бошка мамлакатларда хам ташкил булган.

Натурал хужалик муносабатларининг тугаши, савдо-сотик муносабатларининг ривожланиши пуллик хисоб-китоблар олиб боришга, кредит тизимини ривожланишига йул очди.

Ссуда капиталисти асосан уз буш маблагини карзга бериб ссуда фоизи сифатида даромадга эга булса, банкирлар асосан четдан жалб килинган маблагларни кредитга бериб фойдага эга булади. Банклар корхона, ташкилот, давлат муассасалари, ахоли буш пул маблагларини жалб килиш оркали катта хажмдаги маблагни жамлаб уни харакатини бошкаради. Банкларни йириклашуви ва улар фаолиятини такомиллашуви уларни махсус корхоналар – кредит муассасаларига айланишига олиб келди.

Республикамиз мустакиллигининг эълон килиниши бутун дунё мамлакатлари томонидан тан олинган бозор иктисодиёти дастакларини бизнинг республикамизга хам кириб келишига замин яратди. Шунинг учун хам республикамиздаги бозор иктисодиёти талабларига мос келувчи замонавий банк тизимини яратиш зарурияти тугилди.


Download 355.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling