Банклар ва уларнинг операциялари Режа


Download 355.42 Kb.
bet4/12
Sana07.01.2023
Hajmi355.42 Kb.
#1081870
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Банк ва уларнинг операциялари

- биринчи боскич миллий валютани муомалага киритиш учун асос яратилган ва икки погонали банк тизимининг пойдевори курилган 1991 йилдан 1994 йилгача булган даврни уз ичига олади. Бу даврда мамлакатимизнинг мустакил банк тизимини яратиш буйича олиб борилган тадбирлар 1991 йил 15 февралда кабул килинган Узбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тугрисида”ги Конун асосида амалга оширилди. Ушбу конун асосида собик СССР давлат банкининг республика муассаси асосида Узбекистон Республикаси Марказий банки тузилди (1992 йил сентябр) ва унга республикада пул муомаласини тартибга солиш, тижорат банклари тизимини вужудга келтириш ва тулов тизимини ташкил этиш вазифалари юклатилди.

Ушбу даврда ташкил этилган махсус ихтисослашган банклар жумласига саноат курилиш банки, коммунал курилиш ва социал тараккиёт банки, агросаноат банки, ташки иктисодий фаолият банки, жамгарма банки ва бошка банкларни киритиш мумкин.

Узбекистонда банк тизимини ташкил килишнинг иккинчи боскичи миллий валюта муомалага киритилган 1994 йил 1 июл ва икки погонали банк тизимининг хукукий асослари яратилган 1994-1996 йилларни уз ичига олади.

1994 йил 18 мартдаги Вазирлар Махкамасининг “Банк тизимини такомиллаштириш ва пул-кредит муносабатларини баркарорлаштириш буйича чора-тадбирлари тугрисида”ги карори, 1995 йил 21 декабрда кабул килинган “Узбекистон Республикасининг Марказий банки тугрисида”ги ва 1996 йил 25 апрелда “Банклар ва банк фаролияти тугрисида”ги конунинг янги тахрирда кабул килиниши банк тизимини жахон андозаларига якинлаштириш сохасидаги мустахкам конуний пойдевор яратди.

Ушбу боскичнинг хусусиятларидан бири 1995 йилдан бошлаб Узбекистонда махсус нобанк кредит ташкилотлари (инвестиция компаниялари, сугурта компаниялари ва бошкалар) ташкил килина бошланди.

Узбекистон банк тизимини шакллантиришнинг учинчи боскичи 1997-2000 йилларни уз ичига олиб у боскичнинг асосий хусусияти банкларни хусусийлаштириш ва акциядор – тижорат банкларида бошкарувнинг сифатини ошириш банклар фаолиятида назоратни кучайтиришдан иборат.

Бу боскичда Узбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий тижорат банклари ташкил килишни рагбатлантириш чора-тадбирлари тугрисида”ги (1997 йил 24 апрел), “Акциядорлик-тижорат банклари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида”ги (1998 йил 2 октябр), “Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислох килиш борасидаги чора-тадбирлари тугрисида”ги (2000 йил 21 март) Фармонлари мухим ахамиятга эга.

Шу каби 1999 йил 15 январда Узбекистон Республикасининг “Банк тизимини ислох килиш чора-тадбирлари тугрисида”ги, 2000 йил 24 мартдаги “Банк тизимини ислох килишга доир кушимча чора-тадбирлар тугрисида”ги карорлари кабул килинди.

Банк тизими ривожланишининг туртинчи боскич 2001 йилдан бошланди ва унинг асосий хусусиятлари булиб куйидагилар хисобланади:

1. Банклар фаолиятини янада ривожлантириш асосида ахолининг банк тизимига булган ишончи мустахкамланди. 2001 йилни бошига ахолининг банклардаги пул жамгармалари 91,5 млрд сумни ташкил этган булса, бу курсатгич (янги омонат турлари, юкори фоизлар ва бошкалар хисобига) 2011 йилни бошига 4446.9 млрд сумни ташкил этди.

2.Тижорат банкларининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига курсатган ёрдами ортди. Ушбу субъектларнинг сони 2003 йилни бошига 159,7 минг тани ташкил этган булса 2009 йилни бошига 398,6 мингтани ташкил этди. Шу даврда уларга ажратилган кредитлар микдори 282,3 млрд сумдан 1850,0 млрд сумга етди. Демак, шу йилларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг сони 2,5 баробарга ошгани холда улар фаолиятига ажратилган кредитлар 6,5 баробарга ошди. Шу даврда ушбу субъектларнинг ялпи ички махсулотдаги улуши 35 фоиздан 50 фоизга етди, 2011 йилда уни 54 фоизга етказиш мулжалланган.

3.Валюта муносабатларининг эркинлаштириш буйича ишлар жадаллаштирилди. Банк тараккиётининг ушбу боскичида валютани эркин айирбошлаш ишлари боскичма-боскич амалга оширилди ва 2003 йилни 15 октябридан жорий халкаро операциялар буйича сумнинг эркин алмаштирилиши жорий этилди. Валюта муносабатларининг такомиллашиши муносабати билан Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2003 йил 11 декабридаги 557-сон карори билан «Валютани тартибга солиш тугрисида»ги конунига узгартиришлар киритилди.

Шу асосда республикамизда банк тизимини тараккий этиши ва такомиллашуви давом этмокда.

Бу буйича Республикамиз Президенти И,А.Каримов «Бугунги кунда Узбекистон банк тизими катъий халкаро талабларга жавоб берадиган энг баркарор тизимлардан бири булиб, Айни пайтда у белгиланган катор нормативлар буйича мустахкам позицияга эга» - деган эди Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 29 январдаги йигилишида.

Умуман Узбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримов Узбек моделига муносиб банк тизими асосчиси хисобланади.



Download 355.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling