Банклар ва уларнинг операциялари Режа


Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини амалга оширишдаги урни ва роли


Download 355.42 Kb.
bet6/12
Sana07.01.2023
Hajmi355.42 Kb.
#1081870
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Банк ва уларнинг операциялари

Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини амалга оширишдаги урни ва роли.

Марказий банк мамлакатнинг бош банки сифатида давлатнинг пул-кредит сиёсатини олиб боради. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати давлатнинг иктисодий бошкариш сиёсатининг бир кисми булиб, муомаладаги пул массаси, кредит хажми, фоиз ставкалари даражасини ва бошка пул муомаласини ва ссуда капитали бозори курсаткичларини узгартириш билан боглик булган чора-тадбирлар йигиндисидан ташкил топади.

Пул-кредит сиёсатининг асосий максади валюта баркарорлигини таъминлаш, валюта курси ва фоиз ставкаларини окилона урнатиш асосида инфляция суръатларини камайтириш, кредитдан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш ва иктисодиётнинг баркарор усишини таъминлашдан иборат.

Марказий банк пул-кредит сиёсатининг халкаро жихатлари валюта курси, валюта резервлари ва тулов баланси каби масалаларнинг ечимига каратилган булади.

Марказий банк пул-кредит сиёсатининг асосий инструментлари булиб куйидагилар хисобланади:


  1. Ялпи ички махсулотни усиш даражаси


  2. Инфляциянинг усиш даражаси


  3. Бюджет такчиллиги


  4. Ташки савдо айланмаси ва бошкалар


Юкоридаги курсаткичлар буйича мамлакатимизда кейинги йилларда куйидаги натижаларга эришилган.





Тартиб раками


Курсаткичлар


2007 йил


2008 йил


2009 йил


2010 йил

1

Ялпи ички махсулотни уртача йиллик усиши ,%

9,5

9,0

8,1

8,3

2

Инфляциянинг уртача йиллик даражаси ,%

6,8

7,8

7,4

7-9

3

Бюджет профицити (такчиллиги), %

1,1

1,5

0,2

0.3

4

Ташки савдо айланмаси, млрд АКШ $

15,7

21,1

21,2

21,8


Келтирилган маълумотларга кура Узбекистон хукумати ва Марказий банк томонидан утказилаётган тугри пул-кредит сиёсати туфайли мамлакатимизда унинг барча асосий курсаткичлари буйича жахон молиявий иктисодий инкирозининг маълум даражадаги таъсирига карамасдан ижобий натижаларга эришилган.

Белгиланган вазифаларга кура мамлакатимизда ижтимоий-иктисодий курсаткичларни янада яхшиланиши юкоридаги курсаткичларни янада юкори суръатларда булишини таъминлайди.Иктисодий усишни таъминланиши мамлакатимизда пул-кредит сиёсатини тугри танланиши асосида пул муомаласини, уни баркарорлигини таъминланишига замин яратади.


Download 355.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling