Банклар ва уларнинг операциялари Режа


Тижорат банклари фаолияти тамойиллари ва функциялари


Download 355.42 Kb.
bet8/12
Sana07.01.2023
Hajmi355.42 Kb.
#1081870
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Банк ва уларнинг операциялари

6. Тижорат банклари фаолияти тамойиллари ва функциялари

Тижорат банкларининг фаолияти куйидаги тамойилларга асосланади.

1.Кредит ресурсларини ташкил этишда четдан жалб килинган ресурсларга таяниш.

2.Мавжуд маблаглар чегарасида хизмат курсатиш. Бу банкнинг нафакат уз ресурс ва кредит куйилмаларининг мутоносиблиги, балки банкнинг активлари билан унинг жалб килинган маблаглари уртасидаги мутоносиблигини таъминланишини билдиради.

3.Банк фаолиятининг тула иктисодий мустакиллиги. Бунда банк уз ва жалб этилган маблаглардан мустакил фойдаланиши, мижозлар ва омонатларни узи мустакил равишда танлаши, кредит сиёсатини мустакил тузиши ва амалга ошириши, фоиз ставкаларини мустакил урнатиши ва узгартириши, даромадларни мустакил равишда таксимлаши ва бошка фаолият турларини бажариши мумкинлиги кузда тутилади.

4.Банклар фаолиятини тижоратлашуви. Бу тамойил банкларни камрок харажат килиб фойда билан, купрок фойда билан фаолият курсатишга асосланади. Банк фаолиятининг хавфсизлиги (кам хатарлилиги) хам банк тижоратининг аосларидан бири хисобланади.

5.Мижозлар манфаатини химоялаш. Банк узининг капитали, даромади билан риск килиши мумкин. Бу тамойил «хамма нарса мижоз учун» маънони англатиб у банк мижоз учун тулалигича жавоб бериш зарурлигини билдиради, уни даромадини таъминлайди.

6.Банклар фаолиятининг универсаллашуви ва диверсификацияси (лотинча deilersiteatro-узгариш, хилма-хил) банклар фаолиятини турли тармок ва сохаларни камраб олишини билдиради.

7.Узаро манфаатдорлик. Банкнинг ва мижознинг бир-бирига булган ишончи узаро хамкорликни мустахкамлайди. Мижоз банкга нафакат пул ёки кредит учун эмас, балки молиявий малакавий ёрдам, малакали хизмат, маслахат олиш учун боради. Мижоз банкдан уз маблагини нимага ва кандай сарфлаш, уз фойдасини кандай ошириш ёки йукотишларга кандай бархам беришликни урганади.

Тижорат банклари фаолияти куйидаги функцияларга асосланади.

1.Хукукий ва жисмоний шахсларнинг буш пул маблагларини йигиш.

2.Халк хужалигида хисоб-китоблар ва туловларни амалга ошириш.

3.Хужалик субъектларини кредитлаш, ички ва ташки хужалик оборотига кредит молия хизматини курсатиш.

4.Молиявий ва моддий кийматлар сакланишини таъминлаш

5.Мижозлар мулкини ишончли бошкариш (факторинг, траст ва бошка операциялар)

6.Молия-валюта бозирида фаолият курсатиш, яъни кимматли когозлар чикариш, уларни жойлаштириш, сотиб олиш ва бошкалар.

7.Иктисодий молиявий аборотлар бериш, маслахат хизматларини курсатиш ва бошкалар



Download 355.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling