Энергия тежамкор инновацион яратилган лаборатория стендини, Қуёш иссиқлик таъминоти тизимларида мавсумий синаб кўриш


Download 266.15 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi266.15 Kb.
#1514406
Bog'liq
(1-Шўбасига) Қаршиев Шариф


ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОР ИННОВАЦИОН ЯРАТИЛГАН ЛАБОРАТОРИЯ СТЕНДИНИ, ҚУЁШ ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ ТИЗИМЛАРИДА МАВСУМИЙ СИНАБ КЎРИШ.
Қаршиев Шариф Шерқулович
Тошкент архитектура-қурилиш институти (PhD) Докторант
(1-ШўбасигаТелефон рақам:+998909430202)
e-mail: skarshiev@bk.ru
Қуёш иссиқлик таъминоти тизимларида шу жумладан қуёш энергиясидан самарали фойдаланишда стендларни ўрганиш натижасида долзарб муаммо устида олиб бориладиган илмий тадқиқот ишларга мавжуд стендларни тўлиқ мос эмаслиги, шу сабабли уларга ўзгартиришлар киритиш ҳамда янги қуёш иссиқлик таъминоти тизимларида стенд яратиш зарурияти аниқланди[1].
Қуёш энергиясидан фойдаланиш соҳасида инновацион технологияларни ривожлантириш, унинг самарадорлигини ошириш, шунингдек, ушбу соҳадаги олий ўқув юртлари талабалари ва мактаб ўқувчиларини фойдаланиш бўйича кўникмаларни ҳосил қилиши ва қуёш энергиясидан кенг кўламда тушунча олиши учун қуёш коллекторларини турли хил шароитларда мавсумий синаб кўриш инновацион энергия тежамкор лаборатория стенди яратилди. Лаборатория стендининг биринчи ўринда умумий чизма лойиҳаси тайёрланди. Қуёш коллекторини миёр қоидаси асосида қурилмаси яратилди, яратиш жараёнида иссиқлик ташувчининг ҳаракат тезлиги, унинг босими ва кириш чиқиш қисмида ҳароратини назорат қилувчи ультра овозли махсус датчиклар учун жой мосланган иссиқ ташувчиси харакати ва ички жараёнларни кузатиш учун[2]. Юқори қисмида хажми 50 литрни ташкил этган, иссиқлик миқдорини юқолишини олдини олиш мақсадида изоляцияланган ўзи оқар оддий тизим учун иссиқликни жамловчи аккумулятор баки ўрнатилди. Қуёш коллекторини бузилишдан ҳимоялаш самарали ишлаши ва фойдали коэффициентини ошириш учун энергия тежамкор ва ишончли ўзини ўзи дренаж қилганда тизим фаол ҳолатида яъни церкуляция насос ишлаганда ҳавонинг жойлашиши ва насос тўхтаганда суюқлик ва ҳавонинг жойи алмашиниб қуёш коллектори қўриқ ҳолатида туриб бузилиш эҳтимолини йўқотади. Гидройўналтиргич мосламаси орқали, тизим ишлаши жараёнида юзага келадиган гидравлик зарбларни сўндириш иссиқлик алмашувини тезлаштириб беради ва бир қатор фойдали жиҳатлари мавжуд. Иссиқлик ташувчининг сарфини кўрсатиб турувчи ускунаси мавжуд[3]. Барча бошқарув ва назорат қилувчи плата қисми жойлаштирилди. Қуёш коллекторини оддий тизимда ва бошқа ёрдамчи қурилмалар асосан хозирги кунда кенг қўлланилиётган икки контурли қозон билан боғлаган ҳолатда ишлаш фаолияти гибрид асосида текшириб кўрилди ва самарали натижага эришилди. Яратилган инновацион энергия тежамкор лаборатория стенди қуёш коллекторини қиялигини горизонтал ҳолатдан вертикал ҳолатгача мослаш имконияти яратилди. Қуёшнинг беқарор бўлганлиги сабабли куннинг булутли ва кечқурун қисмида ёритиш чироғи асосида қуёш коллекторини ишлаши таъминланди ва ўзининг махсус дастури мавжуд бўлиб автоматлашган тартибида ишлайди[4].


Расм. Қуёш коллекторларини турли хил шароитларда мавсумий синаб кўриш инновацион энергия тежамкор лаборатория стендини мавсумий натижаларни олиш жараёни.
Қуёш коллекторларини бузулишдан ҳимоялаш учун энергия тежамкор ва ишончли ўзини-ўзи дренаж қиладиган гелиоқурилмаларни ишлаб чиқиш бўйича амалалда руй бериши мумкин бўлган холатлар ўрганиб чиқилди ва таҳлил қилинди. Бунда гелиоқурилмани замонавий табиий газда ишлайдиган деворга ўрнатиладиган икки контурли “Ariston” русумли газ қозони билан биргаликда ишлаш режими ва электр тармоғида ток ўчиб қолиш вазиятлари ўрганилди[5].
Яратилган қуёш коллекторларини турли хил шароитларда мавсумий синаб кўриш инновацион энергия тежамкор лаборатория стенди иссиқлик ташувчисининг айланишининг турли хил усуллари билан танишишга имкон беради: термосифон ва насос ёрдамида. қурилманинг конструктив жамланмаси бу шагреен тўқималарига эга бўлган оч кулранг бўёқ билан қопланган квадрат қувурлардан фазовий пайвандланиб ясалган. Умумий холатидан келиб чиқиб билан қурилмани сезиларли куч сарфламасдан кўчиришга имкон берувчи ва харакатланишини таъминлаш учун хамма томонга айланадиган ғилдираклар ўрнатилган қурилмани сатхини мослаш учун махсус ускуналар жойланди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР.

  1. Karshiev Sharif Sherkulovich.Methods of efficiency development of energy saving solar collectors in heating supply systems// Ўзбекгидроэнергетика илмий-техник йўналиши журнали, – Ташкент: ТДТУ 2021, №3 11-октябр. 60-62 бет

  2. Sharif Karshiev Sherkulovich. Drainage and solar draining of solar collectors in solar heat supply systems. «Архитектура, қурилиш ва дизайн» #2.2021йил илмий-амалий журнали, ТАҚИ, Тошкент, 2021й.№2, 228-230 бет.

  3. Sharif Karshiev Sherkulovich, “Improving Efficiency of Solar Heating Systems with Flat Solar Collectors : Key Reserves and Possible Ways of Their Implementation,” Impact Factor 6.1 . Int. J. Adv. Res. Sci. Eng. Technol. Vol. 6, Issue 8 , August 2019.ISSN 2350-0328, vol. 6, no. 8, pp. 10361–10364, 2019.

  4. Karshiev Sh.Sh. Methods of efficiency development of energy saving solar collectors in heating supply systems. // Международной научно-практической конференции Материалы V «Качество. Технологии. Инновации». (Сибстрин) Новосибирск: 2 — 4 февраля 2022 года,стр. 129-134.

  5. Қаршиев Ш.Ш. Энергия тежамкор инновацион яратилган лаборатория стендини, қуёш иссиқлик таъминоти тизимларида қуёш коллекторларини ўзини ўзи дренаж қиладиган ва турли хил шароитларда мавсумий синаб кўриш // Архитектура, қурилиш ва дизайн илмий-амалий журнали. – Ташкент: ТАҚИ, 2021. – №3, 190-194 бет

Download 266.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling