Фан: Йул харакати койдалари (сабаклар кестеси бойынша хам жуплыкта отиледи)


Download 2 Mb.
bet1/2
Sana15.02.2023
Hajmi2 Mb.
#1199786
  1   2
Bog'liq
ЖХК 22-23 тема




Фан: Йул харакати койдалари (сабаклар кестеси бойынша 1хам 2 жуплыкта отиледи)


1-мавзу. Ҳаракатланиш тартиби, транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши.

1. Огоҳлантирувчи ишоралар. Огоҳлантирувчи ишораларнинг турлари ва вазифаси. Ёруғлик кўрсаткичи ва қўл билан бериладиган огоҳлантирувчи ишораларни бериш қоидалари.


2. Қувиб ўтишда бериладиган огоҳлантирувчи ишоралар. Товуш ишораларидан фойдаланиш рухсат этилган ҳолатлар.
3. Огоҳлантирувчи ишораларни бериш қоидаларига риоя этмасликнинг хавфли оқибатлари.
Қувиб ўтишда фараларнинг узоқни ёритувчи чироқларидан огоҳлантирувчи ишора сифатида фойдаланиш мумкин, агар бу бошқа ҳайдовчиларнинг кўзини қамаштирмаса, шу жумладан, орқани кўриш кўзгуси орқали ҳам.
Кундузги вақтда яқинни ёритувчи фара чироғини ёқиш огоҳлантириш ишораси бўлади.
Бурилишни кўрсатадиган милтилловчи чироқ ёки қўл билан бериладиган ишоралар, товушли ишоралар, фара чироқларини ўчиб-ёқилиши ва кундузги вақтда яқинни ёритувчи фара чироғининг ёқилиши огоҳлантирувчи ишоралар ҳисобланади.
Ҳайдовчи тўхташ олдидан огоҳлантирувчи ишора беришга барча ҳолларда мажбур.
«Хавфли бурилиш» белгиси билан белгиланган йўлнинг эгри бурилиш жойи олдидан Қоидалар огоҳлантириш ишорасини беришни талаб қилмайди.
Қуйидаги (1) расмда ҳайдовчи чапга бурилиш ҳақида огоҳлантириш ишорасини бермоқда.

Қайта тизилиш олдидан огоҳлантирувчи ишора манёврни бажаришни бошламасидан аввалроқ берилиши керак.
Қўл билан бериладиган огоҳлантирувчи ишора қоидаларга мувофиқ манёврни бевосита бажаришдан олдин тугалланиши мумкин.
Манёвр вақтида ҳайдовчи фақат у ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларини чалғитмаган ҳолларда огоҳлантирувчи ишора бериши керак.
Ҳайдовчи манёврни бажаришда бурилиш кўрсаткичлари билан ёруғлик ишорасини ҳар доим бериши керак эмас, агар ҳаракатланишнинг бошқа қатнашчиларини чалғитиши мумкин бўлса.
Огоҳлантириш ишорасини бериш ҳайдовчига биринчи ҳаракатланиш ҳуқуқини бермайди.
Ҳайдовчи аҳоли яшайдиган жойдан ташқаридаги йўлда қувиб ўтилаётган ҳайдовчининг эътиборини жалб этиш учун фаралар чироқларини ўчириб ёқиш ва товуш ишораси беришни қўллаб тўғри қилади.
Агар Сиз олдинда ҳаракатланаётган автомобилни қувиб ўтишга чиқсангиз, қувиб ўтилаётган автомобиль ҳайдовчиси чапга бурилиш кўрсаткичини ёққанда, товуш ишораси бериш мақсадга мувофиқ.
Тўхташ тақиқланган жойларда мажбурий тўхтаганда, йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганда, йўлнинг ёритилмаган қисмларида тўхтаганда ва тўхтаб турганда ёки кўриниш етарли бўлмаган шароитда габарит ёки тўхтаб туриш чироқлари носоз бўлганда фалокат ёруғлик ишоралари ёқилиши керак.
Мажбурий тўхтаган ҳайдовчи фалокат ёруғлик ишораларини ёқиши, агар у йўқ ёки бузуқ бўлса, фалокат сабабли тўхташ белгисини аҳоли яшайдиган жойларда транспорт воситасидан 15 метрдан, улардан ташқарида эса, 30 метрдан кам бўлмаган масофада ўрнатиши керак.
Шатакка олинган механик транспорт воситисида фалокат ёруғлик ишоралари ёқилган бўлиши керак.
Шатакка олинган транспорт воситасида фалокат ёруғлик ишоралари ёқилиши, у бузуқ бўлганда ёки бўлмаган ҳолларда унинг орқа томонига фалокат сабабли тўхташ белгиси ўрнатилиши керак.
Аҳоли яшайдиган жойда «Фалокат сабабли тўхташ» белгиси ёки милтилловчи қизил чироқ механик транспорт воситасидан (ён кажавасиз мотоциклдан ташқари) камида 15 метр масофада қўйилиши керак.



Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling