Фарғона шаҳар халқ таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида ўтказилган 2-сонли кенгаш йиғилиш


Download 39.5 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi39.5 Kb.
#1591473
Bog'liq
ШАҲАР карор 128-б Ум ўрта таълим низоми


Фарғона шаҳар халқ таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида ўтказилган 2-сонли кенгаш йиғилиш
БАЁНИДАН КЎЧИРМА

30.03.2017 йил Фарғона шаҳар




Йиғилиш раиси: Ф.Саҳибова
Қатнашди: Фарғона шаҳар ХТМФМТТЭ бўлими ходимлари,
тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг директорлари


КУН ТАРТИБИДА:


1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори ва бу асосида ишлаб чиқилган вилоят халқ таълими бошқармасининг 2017 йил 22 мартдаги 128-сонли буйруғининг мазмун-моҳиятини етказиш тўғрисида.


Эшитилди


Йиғилишни бўлим мудири.кенгаш раиси Ф.Саҳибова очиб кун тартибидаги масала билан таништирди.Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан сўзни кичик гуруҳ раҳбари А.Абдураззақовга берди. У ўз сўзида “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори ва бу асосида ишлаб чиқилган вилоят халқ таълими бошқармасининг 2017 йил 22 мартдаги 128-сонли буйруғининг мазмун-моҳиятини ёритиш мақсадида тайёрлаган тақдимоти билан таништирди.
Шунингдек, қарорда белгилаб қўйилган ўқувчиларнинг сони 180 нафаргача бўлган умумтаълим муассасаларнинг бошқа умумтаълим муассасаларга яқинлиги ҳамда моддий-техник базасининг ҳолатидан келиб чиқиб филиалларга айлантириш юзасидан маҳаллий ҳокимликларга таклифлар киритиш, ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шаҳсларнинг (кейинги ўринларда ота-оналар) эҳтиёжидан келиб чиқиб, болаларнинг таълим тарбиясига кўмаклашиш мақсадида умумтаълим муассасаларда босқичма-босқич узайтирилган кун гурухлари ташкил этиб бориш, мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш мақсадида шаҳар ҳокимлигининг қарори асосида умумтаълим муассасаларга бириктирлган худудлар (микрохудуд) доирасида умумтаълим муассасаси педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олишни ташкил этиш ҳамда умумтаълим муассасаларининг 1-синфига қабул қилишда тегишли йилнинг 31 августига қадар 6,5 ёшга тўлмаган, 1 синфда ўқиш истагини билдирган болаларнинг ота-оналари билан умумтаълим муассасаларнинг педагог ходимлари ва психологи томонидан болани мактабга ўқишга жисмонан ва руҳан тайёрлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб боришни ташкил этиш юзасидан маълумотларни етказди.

Сўнгра бўлим мудири Ф.Саҳибова мазкур қарор ижросини тўлақонли амалга ошриши мақсадида таълим муассаса раҳбарларига ўз тавсияларини бердилар.


Юқоридагилардан келиб чиқиб кенгаш қарор қилади:

1. Кичик гуруҳ раҳбари А.Абдураззақовнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори ва бу асосида ишлаб чиқилган вилоят халқ таълими бошқармасининг 2017 йил 22 мартдаги 128-сонли буйруғининг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида тайёрлаган тақдимоти раҳбарлик ва ижро қабул қилинсин.


2. ДТСМ кичик гуруҳ раҳбари (А.Абдураззақов ) ва кичик гуруҳ раҳбари (Г.Халилова) ларга:



  • Бўлим тасарруфидаги барча таълим муассасалари томонидан Қарор талабларини бажарилишини доимий назоратга олиш;

  • уч ой муддатда Қарор талабларидан келиб чиқиб, таълим муассасаларнинг янги намунавий уставларни ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқлаш ҳамда уларнинг жойларга барча таълим муассасаларга етказиш;

  • бўлим тасарруфидаги барча умумтаълим муассасаларига давлат таълим стандартлари асосида янги ўқув йили учун ишлаб чиқилган ўқув режа ва тушунтириш хатини етказиш;

4. Бўлим масъул ходимлари (Д.Юлдашева, У.Турсуналиев) ва барча умумтаълим мактаблари раҳбарларига:

  • Мазкур йиғилиш қарорининг жамоанинг кенгайтирилган йиғилишида ишлаб чиқиш;

  • Қарор асосида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш мақсадида шаҳар ҳокимлигининг қарори асосида умумтаълим муассасаларга бириктирлган худудлар (микрохудуд) доирасида умумтаълим муассасаси педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олишни ташкил этиш;

  • белгиланган меъёрлар бўйича тегишли майдонга эга бўлган умумий ўрта таълим муассасасининг синфларининг тўлиқлиги 35 нафардан ортиб кетмаслик чораларни кўриш;

  • умумтаълим муассасаларининг 1-синфига қабул қилишда тегишли йилнинг 31 августига қадар 6,5 ёшга тўлмаган, 1 синфда ўқиш истагини билдирган болаларнинг ота-оналари билан умумтаълим муассасаларнинг педагог ходимлари ва психологи томонидан болани мактабга ўқишга жисмонан ва руҳан тайёрлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш вазифалари юклатилсин.

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш бўлим мудири ўринбосари Н. Раҳмонов зиммасига юклатилсин.


Бўлим мудири: Ф.Саҳибова
Котиба: Н.Бикмайкина
Download 39.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling