Фарпи, кимё технология факултети, 59 – 08 гуруҳ талабаси абдуманобов бобуржоннинг нефт ва газни қайта ишлаш теҳнологияси фанидан


Download 1.8 Mb.
Sana23.04.2023
Hajmi1.8 Mb.
#1388119
Bog'liq
Кокслаш

Режа:

  • Режа:
  • Кокслаш жараёнлари ҳақида тушунча.
  • Саноатда кокслаш жараёнлари даврийлиги.
  • Кокслаш жараёнларининг технологик схемаси

Нефтни қайта ишлаш заводларида турли жараёнлардан ҳосил бўлган қолдиқ фракциялар ва баъзи бир оғир фракцияларни кокслаш жараёнига бериб, бу фракциялардан нефт кокси ва суюқ махсулотлар олинади. Чиқинди сифатида углеводородлардан иборат кокс гази олинади.

  • Нефтни қайта ишлаш заводларида турли жараёнлардан ҳосил бўлган қолдиқ фракциялар ва баъзи бир оғир фракцияларни кокслаш жараёнига бериб, бу фракциялардан нефт кокси ва суюқ махсулотлар олинади. Чиқинди сифатида углеводородлардан иборат кокс гази олинади.
  • Мазутни юқори хароратли керкинг ёки висбкрекинг жараёнларида қайта ишлаганимизда кам миқдорда енгил фракция /20-30% масслар ҳосил бўлади. қолган асосий қисми буғ қозонлари ёқилғиси сифатида ишлатилади.
  • Кокслаш жараёнида биз кокс олиш билан бир вақтда кўпроқ енгил фракциялар оламиз.
  • Олтингугуртли нефтдан олинган гудронни қайнаш температураси 4600 С дан юқори бўлиб кокслаш жараёнида қайта ишлаганда қуйидаги маҳсулотлар олинади /% масс/:
  • Кокс - 24
  • Бензин /2050 С гача - 16
  • Керосин-газойль фракцияси - 26
  • Оғир газойль / 3500 С дан юқори / -23
  • Қолгани газсимон моддалар.
  • Олинган бензин фракциясини гидрочистка жараёнида тозаланганда берилган ҳом ашёга нисбатан 80% катализат олинади:
  •  16х0,8 = 12,8% масс.
  • Қурилманинг технологик схемаси
  •  
  • Кокслаш жараёни иситилмайдиган камераларда олиб борилади. Камерани иш цикли смоласи кўп бўлган ҳом ашё учун 48 соат, енгилроқ хом ашё учун 60 соат.
  • Камераларни иш графиги:
  •  
  • Бошқа камерага олиш - 0,5 с
  •  
  • Камерани совутиш: сув буғи билан -2,0 с
  •  
  • Сувни тушириш - 3,0 с
  • қопқоғини олиш -2,0 с
  • Коксни тушириш - 6,0 с
  • Камерани ишга тайёрлаш - 8,0 с
  • Хом ашёни бериш - 24,0 с.
  • ________________________________
  • Жами : 48,0 с.
  • Камералар 0,4 ва 0,18 МПа босимда ишлашга мослашган.
  • Кам смолали хом ашёни 0,4 МПа да ишланади, бунда парчаланган моддаларни миқдори кўп бўлиб, буғларни тезлиги меёрдагидан ошиб кетмаслги ва камерадаги махсулотларни колоннага ўтиб кетишини олдини олиш учун 0,4 МПа босимда ишланади.
  • Узлуксиз кокслаш жараёни
  • Мутахассислар кокслаш жараёнини узлуксиз усулда ўтиш борасида тадқиқотлар олиб бориб ижобий натижа олдилар. Узлуксиз усулда реакторда иссиқлик ташувчи (теплоноситель) вазифасини коксни майда заррачалари бажаради. Реакторда коксни майда заррачаларини сиртида хом ашё юпқа қатлам шаклида ёпишади. Заррачани иссиқлиғи туфайли хом ашё таркибидаги енгил учувчи моддалар буғланиб навбатдаги ўзгаришларга учрайди. Заррачани сирти кокс билан қопланади. Бу жараён бир неча маротаба қайтарилади. Заррачанинг ҳажми катталашгач реактордан чиқиб кетади.
  • Узлуксиз коксланишни 3 та босқичга бўлиш мумкин:
  • 1) Заррачани сирти хом ашё билан қопланиши, енгил моддаларни ҳосил бўлиши (кокс ҳосил бўлиши);
  • 2) Коксни қуритиш ва қиздириш натижасида енгил моддалар ажралиб чиқади;
  • 3) Ажралиб чиққач моддаларни парчаланиш ва зичланиш реакциялари.
  • Реактордаги юқори ҳарорат (5000) ва реакторга сув буғини берилиши натижасида енгил моддалар тез буғланади ва реактордан тез олиб чиқиб кетилади. Натижада иккиламчи зичланиш (вторичное уплотнение) моддалари ҳосил бўлмайди. Шу сабабли коксни ҳосил бўлиши (выход) миқдори, ярим узлуксиз жараёнга нисбатан камроқдир.
  • Узлуксиз жараён 50-чи йилларнинг ўртасида саноатда жорий қилинди.
  • Қурилманинг технологик схемаси ва ускуналари
  • Иссиқлик ташувчи кокс заррачалари реактор билан кокс иситгич орасида узлуксиз айланиб туради. Кокс заррачаларни диаметри 0,075 -0,3 мм. Иккаловида ҳам кокс псевдоожиженнўй холатда бўлади. Бу холатга реакторга сув буғи ва кокс иситгичга иссиқ ҳаво бериш билан эришилади. Кокс иситгичида кокс ёнади, асосий қисми 600-6200С гача иситилиб реакторга берилади.
  • Хом ашё 300-3500 С да реакторга берилади. Реактор 510-5400С хароратни олади.
  • Кокс заррачаларини реактор билан иситгич орасидаги харакати сув буғи воситасида бажарилади.
  • Кокс олишдаги узлуксиз жараённи афзаллиги юқори самарадорлигидадир Замонавий қурилмалар йилига 2 млн.т хом ашёни ишлаб, бир кунда 1600 т гача кокс парошогини беради.
  • Узлуксиз усулда кокс олиш установкасини АТ билан ҳамкорликда ҳам ишлатилади. Бунда, кокс установкасида хосил бўладиган иссиқлик энергиясини АТ ни эхтиёжи учун ишлатилади. Бу усулда АВТ установкасини қуриш шарт эмас.
  • Хом ашё — мазут 300-3500С да кондесаторга келади. Конденсаторда мазутни бир қисми буғланади, ёнидан оғир газойл ва рециркулят олинади. Рециркулят реакторга берилади. Мазутни қолган қисми гудрон рециркулят билан бирга реакторга 510-540 хароратдаги кокс заррачалари билан учрашади.
  • Оғир ва енгил газойллар каталитик крекинг жараёнларига берилади.
  • Кокс парошоги асосан ёқилғи сифатида ишлатилади. Таркибида олтингугурт бўлгани учун ёнганда олтингугурт оксиди беради. Шу сабабли кўпинча коксни газга айлантирилади. Бунинг учун коксни юқори температурада ҳаво ва сув буғи билан ишлаб кокс гази олинади. Кокс гази: Н2, СО, СО2 , H2S ва сув буғидан иборат. Газни H2S дан тозалаб ёқилғи сифатида ишлатилади.
  • Кокс дистиллатидан олинган бензинни октан сони паст, таркибида олтингугурт бирикмаси бор. Уни гидрочистка қилиб риформинг установкасига берилади. Енгил газойлни гидрочистка қилиб дизел ёқилғиси сифатида ишлатилади. Оғир газойлни эса гидрочисткадан сўнг игнасимон кокс олиш учун ёки каталитический крекинг /гидрокрекинг/ жараёнлари учун хом ашё сифатида ишлатилади.
  • УЗЛУКИЗ КОКСЛАШ ЖАРАЁНИ
  • ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!

Download 1.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling