Борлик фалсафа категорияси тест (1)

Sana01.01.1970
Hajmi
#163721
Bog'liq
Борлик фалсафа категорияси тест (1)


3-мавзу. БОРЛИҚ ФАЛСАФАСИ КАТЕГОРИЯЛАРИ
1. «Онтология» атамаси қайси сўздан олинган?
(А). Юнонча «ontos» - борлиқ, «logos» - сўз, таълимот.
Б. Лотинча «ontos» - борлиқ, «logos» - сўз, таълимот.
В. Арабчадан олинган
Г. Тўғри жавоб йўқ.
2. Борлиқ ҳақидаги тасаввурлар бизгача қандай етиб келган?
(A) Афсоналар ва мифлар орқали
Б. Илмий далиллар орқали
В. Қадриятлар, урф - одатлар орқали
Г. Тўғри жавоб йўқ.
3. Упанишадаларда дунё ҳақидаги қандай тасаввурлар ўз аксини топган?
(А). Материалистик ва атеистик
Б. Деистик
В. Атеистик
Г. Тўғри жавоб йўқ.
4. «Ҳамма нарса ер ва сувдан вужудга келади ва ривожланади, ҳатто «биз ҳам ер ва сувдан пайдо бўлганмиз»» кимнинг фикри?
(А). Ксенофан
Б. Анаксимандр
В. Фалес
Г. Пифагор
5. «Ҳамма нарса сондир» кимнинг фикри?
(А). Пифагор
Б. Фалес
В. Анаксимандр
Г. Ксенофан
6. Файласуфлар орасида биринчи бўлиб, борлиқни категория сифатида ким тавсифлади?
(А). Парменид
Б. Анаксимандр
В. Фалес
Г. Пифагор
7. Борлиқни тушунишга нисбатан диалектик ёндошувни илк бор ким илгари сурди?
(А). Гераклит
Б. Б. Фалес
В. Анаксимандр
Г. Ксенофан
8. Шарқ мутафаккирларидан ким борлиқ муаммосини ҳал қилишда «Вужуди вожиб» ва «Вужуди мумкин» нинг ўзаро нисбатига мурожаат қилади?
(А). Форобий
Б. Ал - Хоразмий
В. Ат – Термизий
Г. Тўғри жавоб йўқ.
9. Ибн Сино фикрича, «Вужуди вожиб» қандай талқин қилинган?
(А). Оллоҳдир
Б. Инсондир
В. Макон
Г. Тўғри жавоб йўқ.
10. XVII – XVIII аср материалистик файласуфлари борлиқ тушунчасини қандай талқин қилишади?
(А). Физик борлиқ билан боғлайди.
Б. Материя билан боғлайди.
В. Инсон билан боғлайди.
Г. Тўғри жавоб йўқ.
11. «Субстанция» - бу нима?
(А). Дунёни тушуниш замирида ётувчи, нисбатан барқарор ва мустақил ҳолда мавжуд моҳият.
Б. Мутлоқ «Мен» нинг эркин, соф фаолияти.
В. Объектив ривожланувчи ғоя.
Г. Тўғри жавоб йўқ.
12. Неопозитивизм фалсафий йўналиши борлиқ муаммосини қандай талқин қилди?
(А). Сохта муаммо.
Б. Ҳақиқий муаммо.
В. Ечими йўқ муаммо.
Г. Тўғри жавоб йўқ.
13. «...Менимча, фалсафа ва фан айни бир жараённинг томонлари – муқаррар ва ажралмас томонлардир. Улар фақат бизнинг ақлимизда ажралади...» кимнинг фикри?
(А). В.И.Вернадский
Б. Ф.Бэкон
В. Т.Гоббс
Г. Спиноза
14. Борлиқнинг асосий категорияси нима?
(А). «борлиқ» ва «йўқлик»
Б. «сифат» ва «миқдор»
В. «макон» ва «замон»
Г. Тўғри жавоб йўқ.
15. Фалсафада борлиқ ва йўқлик ўртасидаги ўзаро алоқа қандай?
(А). Диалектик
Б. Зиддиятли
В. Чамбарчас
Г. Тўғри жавоб йўқ.
16. «... – фалсафий категория сифатида дунёни, унинг бутун ранг – баранглиги ва турли – туман намоён бўлиш шакллари билан яхлит акс эттириш имконини беради», бу нима?
(А). Борлиқ
Б. Йўқлик
В. Билиш
Г. Тўғри жавоб йўқ.
17. Борлиқнинг шакллари нечтага бўлинади?
(А). 4 та
Б. 3 та
В. 2 та
Г. 5 та
18. «... – инсон ва унинг фаолиятидан қатъи назар мавжуд бўлган нарсалар ва жараёнлар борлиғи», бу нима?
(А). Табиат борлиғи
Б. Инсон борлиғи
В. Маънавий борлиқ
Г. Ижтимоий борлиқ.
19. Маънавий борлиқ нечтага бўлинади?
(А). 2 та
Б. 3 та
В. 4 та
Г. 5 та
20. Индивидуаллашган маънавий борлиқ - бу нима?
(А). Инсоннинг ички дунёси.
Б. Инсоннинг ташқи дунёси.
В. Ижтимоий макон ва вақт.
Г. Тўғри жавоб йўқ.
21. Илмий тасаввурларга кўра, биз яшаётган сайёра тахминан неча миллиард йил муқаддам пайдо бўлган?
(А). 4,5 миллиард
Б. 1 миллиард
В. 3,5 миллиард
Г. Аниқланмаган.
22. «... – инсон яратган нарсалар борлиғи кўп жиҳатдан инсоннинг ўз борлиғи билан боғланади, зеро, у бунёд этган «...», аввало, унинг турли – туман эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади», бу нима?
(А). Иккиламчи табиат
Б. Табиат
В. Нарса – буюм
Г. Тўғри жавоб йўқ.
23. Аристотель ва Лейбниц қарашларида учраган «энтелехия» тушунчаси нимани англатади?
(А). Юнонча, «entelechia» – «ўз – ўзида мақсадга эга бўлган».
Б. Лотинча, «entelechia» – «ўз – ўзида мақсадга эга бўлган».
В. Инглизча, «entelechia» – «ўз – ўзида мақсадга эга бўлган».
Г. Тўғри жавоб йўқ.
24. Қайси фалсафий таълимот «Ҳаёт кучи» мавжудлигини тан олиш орқали ҳаётни тушунтиради?
(А). Витализм
Б. Энтелехия
В. Бундай таълимот йўқ
Г. Тўғри жавоб йўқ.
25. Органик дунё эволюцияси ҳақидаги яхлит таълимотлар нечанчи асрда вужудга келди?
(А). XIX аср бошларида
Б. XVII аср
В. XV аср
Г. XX аср охирида.


Тузувчи М.Ёқубова
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling