3-мавзу: Фалсафанинг метод, конун ва категориялари. Тарихий жараёнда жамиятнинг маданмй ва маънавийкадриятлари. Жамият ва тарих фалсафаси


Download 56.37 Kb.
bet1/10
Sana16.06.2023
Hajmi56.37 Kb.
#1516876
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
falsafa

  1. 3-МАВЗУ: Фалсафанинг метод, конун ва категориялари. Тарихий жараёнда жамиятнинг маданмй ва маънавийкадриятлари. Жамият ва тарих фалсафаси


РЕЖА:
1.Фалсафа тарихида ривожланиш ҳақидаги қарашлар эволюцияси.
2.Қонун тушунчаси. Фалсафанинг асосий қонунлари.
3. Категория тушунчаси ва уларнинг турлари.


Мавзунинг таянч иборалари Ўзгариш, ҳаракат, ўзаро алоқадорлик, тараққиёт;энг умумий, умумий ва хусусий алоқадорлик, диалектика, детерминизм, индетерминизм, синергетика; қонун, боғланиш, категория, сифат, миқдор, меъёр, инкор, ворислик, зиддият, синергетика.
Жаҳон сиёсий ҳаётидаги жиддий ўзгаришлар, шунингдек Ўзбекистонда миллий истиқлолнинг амалга оширилиши фалсафадаги кўпгина анънавий тушунчаларга янгича тафаккур нуқтаи-назардан қарашни тақозо қилади. Тараққиёт, унинг манбаи, диалектика каби тушунчаларга бугунги фан, ижтимоий ҳаёт тажрибалари асосида ёндашилаётганлигининг сабаби равшан. Диалектика ўрнига синергетика (илмий тадқиқотларнинг фанлараро йўналиши ҳақидаги метод)ни қўйиш, қарама-қаршиликларнинг кураши ҳақидаги таълимот ўрнига уларнинг уйғунлиги, революция ўрнига эволюция, диалектика ўрнига муросасозлик фалсафасини қўйиш тенденциялари кўзга ташланади. Бу таклифларда жон бор эканлигини таъкидлаш билан бирга, ҳар қандай таълимотлар қоришмасини фалсафа ўрнига тиқиштириш фалсафанинг минг йилларни ўз ичига олган бой тажрибасидан, муаммоларидан воз кечишга олиб келмаслигини ҳам эсдан чиқармаслик керак.
Биз мазкур мавзуни ёритишда ўзгариш, ҳаракат, тараққиёт, боғланиш тушунчалари мазмунини билиб олиш лозим.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, оламдаги нарса-ҳодисалар энг кичик заррачалардан тортиб, то осмон жисмларигача, оддий организмлардан тортиб, то инсон жамиятига қадар доимо ўзгариш, ҳаракат ва ривожланиш жараёнларини бошидан кечириб туради, улар ўртасида абадий ўзаро алоқадорлик, ўзаро таъсир, ўзаро боғлиқлик амал қилади. Теварак-атрофимизда ҳеч қачон бирор-бир ҳодиса ўзгаришсиз, ҳаракатсиз воқе бўлмайди. Шундай экан ўзгариш ҳаракат, ўзаро боғланиш, тараққиёт чегараларининг қисқача фалсафий маъносини тушуниб олишимиз керак. «Ҳаракат» тушунчаси кундалик мулоқотда оламда юз берадиган ҳар қандай ўзгариш маъносини билдиради. Бу - жисмнинг маконда ўрин алмашиниши деганидир. Фалсафий тилда эса механик ҳаракат аталиб, унинг энг оддий шаклидир. Олдинги Маърузаларимизда қайд этилганидек, ҳаракатнинг бир қадар мураккаб шакллари (физик, химик, биологик, ижтимоий ва б.) ҳам мавжуд. Ҳаракатнинг барча шакллари ўзаро боғлангандир. Чунончи, оддий механик ҳаракатни олиб кўрайлик. У оддий қисмларнинг бир-бирига ўтиши, электромагнит ва гравитацион майдонларнинг ўзаро таъсири, микрооламдаги кучли ва кучсиз ўзаро таъсирларнинг кенг миқёсдаги жараёнлари билан белгиланади. Ҳаракат шакллари бир-бирига ўтиб туради, ҳаракат ҳеч қачон мутлоқ сукунат ҳолатида бўлмайди, бинобарин, сукунатнинг ўзи ҳам ҳаракатдир, шундай ҳаракатки, бунда нарса-ҳодисаларнинг сифат кўриниши ўзини сақлаб туради, уларнинг шакли ва макондаги ўрни эса бузилмайди, бироқ муайян ўзгаришларни бошидан кечиради.Кўринадики, ҳаракат, бир томондан, моддий жисмлар, шунингдек уларни ташкил этадиган элементлар ўртасидаги алоқадорликнинг натижаси, иккинчи томондан, улардаги ўзгаришлар тарзидир. Ўзгаришлар макондаги оддий силжишдан тортиб, мураккаб ижтимоий ривожланишларгача такомиллашиб боради.
Юқоридаги фикрларга чуқурроқ эътибор берилса, ўзгариш, ҳаракат жараёнлари нарса-ҳодисалар ўртасида юз берадиган ўзаро алоқадорлик, ўзаро боғланишсиз амал қила олмаслигига ишонч ҳосил қиламиз. Айтиш мумкинки, нарса-ҳодисаларнинг ўзгариши, ҳаракати ва ривожланишига улар ўртасидаги боғланиш ва алоқадорлик, таъсир ва акс таъсир сабаб бўлади. Бироқ ҳар қандай боғланиш ҳам ривожланишга олиб кела бермайди. Бунинг сабаби шундаки, улар моҳияти, таъсир кўлами ва доираси жиҳатидан ранг-баранг бўлиб, зарурий ва тасодифий, ички ва ташқи, бевосита ва билвосита, муҳим ва муҳим бўлмаган турларга бўлинади. Шу маънода оламда бошқа нарса-ҳодисалардан алоҳида, улар билан боғланмаган, ўзаро алоқадорликда ва таъсирда бўлмаган воқеа-ҳодиса мавжуд эмас1.

Download 56.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling