1. Қўшилган қиймат солиғининг иқтисодий моҳияти ва шаклланиш тарихи


Download 31.11 Kb.
bet1/3
Sana12.09.2023
Hajmi31.11 Kb.
#1676104
  1   2   3

Қўшилган қиймат солиғи маъмурчилиги
1. Қўшилган қиймат солиғининг иқтисодий моҳияти ва шаклланиш тарихи.
2. Қўшилган қиймат солиғи тўловчилар таркиби ва рўйхатга олиш тартиби.
3. Қўшилган қиймат солиғи объекти.
1. Қўшилган қиймат солиғининг иқтисодий моҳияти ва шаклланиш тарихи.
Давлат ва жамият мавжудки солиқлар унинг ажралмас элементи бўлиб шаклланиб келмоқда. Дастлаб қадимги дунё ва ўрта асрларда солиқлар иқтисодий тизимининг тасодифий шакли сифатида кўрилган бўлса, XVII асрларга келиб Европа давлатчилигининг ривожланиши “тасодифий” солиқларни ўрнига бевосита ва билвосита солиқлар шаклланишига сабаб бўлди.
1688 йилда Британия Парламенти Савдо палатаси раҳбари Джон Локк солиқларнинг тўғридан-тўғри, яъни мулк ва даромаддан олинадиган ҳамда билвосита, истеъмолдан олинадиган таснифини киритди. Минг йиллар давомида билвосита солиқлар барча давлатлар солиқ тизимларининг мажбурий элементи бўлиб келган. Билвосита солиқлар ҳақидаги биринчи мунозараларни қадимги Хитойнинг "Гуан-цзи" (милоддан аввалги IV) молиявий дастурида топиш мумкин. У билвосита солиқларни жамият учун энг оқилона ва фойдали деб тан олди. XVIII асрда A.Смит истеъмол товарларига солинадиган солиқлар аҳоли талабини камайтириб, ишлаб чиқаришнинг қисқаришига олиб келади, лекин уларсиз давлат зарур даромадларни олмайди, деб таъкидлаган.
Билвосита солиқлар ичида дунё мамлакатларида кенг қўлланиладигани қўшилган қиймат солиғи бўлиб, давлат даромадларининг 12 дан 30 фоизи қўшилган қиймат солиғи тушуми орқали таъминланади. Қўшилган қиймат солиғи такрор ишлаб чиқаришнинг ҳар бир фазасида яратилган қўшилган қийматдан ундирилувчи солиқ саналиб, пировардида солиқ юки якуний истеъмолчига тушади.
Бу солиқ турининг шакланиш тарихи XX аср бошларига бориб тақалади. 1919 йилда Германияда иқтисодчи Карл Генрих фон Сименс “яхшиланган айланмадан солиқ” ғояси таклиф қилади1. У амалиётда мавжуд айланмадан солиқни ишлаб чиқариш жараёнидан якуний истеъмолчига қадар юқори солиқ юкини жамлашини танқид қилади. Бу амалиётдан секин-асталик билан 1940-йилларда воз кечиш бошланади.
1954 йилда эса Франция молия вазири М. Лоре томонидан мавжуд айланмадан солиқ ўрни босувчи такомиллашган солиқ, яъни қўшилган қиймат солиғи ишлаб чиқилди ва фаранцуз калоннияси бўлган Кот-д’Ивуаре Республикасида синовдан ўтказилади. Амалиёт муваффақиятли саналиб, 1958 йилда қўшилган қиймат солиғи Франция солиқ сиёсатида қўлланила бошланади2.
Қўшилган қиймат солиғи бошқа солиқ турларига нисбатан амалиётга тез тадбиқ этилган ва тарқалиши кўлами қисқа муддатни ўз ичига олган солиқ сифатида тарихда қолди. 1960-1970 йилларда Европанинг ривожланган мамлакатлари солиқ амалиётида қўллана бошланди. 1967 йилда Европа иттифоқининг I ва III директивалари қабул қилиниб, иттифоққа аъзолик шарти сифатида қўшилган қиймат солиғини қўлланиши зарурат сифатида белгиланди. Бу эса бир вақтда қўшилган қиймат солиғи давлат даромадини шакллантирувчи асосий манба сифатида кенг миқёсда тадбиқ этилишига сабаб бўлди.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) кирувчи мамлакатларда ҚҚС 1992 йилдан бошлаб жорий этила бошланган. 2022 йил 1-октябрь ҳолатига кўра, ҚҚСни 174 та мамлакат жорий этган бўлиб, ушбу давлатлар жами солиқ тушумларининг ўртача 20 фоизини ҚҚСдан тушумлар ташкил этади3.
ҚҚС бюджетга тушумларни йиғишнинг самарали воситаси сифатида ўзини кўрсата олган. Шу сабабли, ушбу солиқнинг амал қилиши макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишга бевосита таъсир кўрсатади.
ҚҚСнинг билвосита (эгри) солиққа тортишнинг бошқа муқобил усулларидан афзаллиги унинг юқори фискал салоҳияти ҳисобланади. Одатда ҚҚС кенг солиқ базасига эга бўлиши ва у орқали ҳисоб-фактураларни мониторинг қилиш имкониятининг мавжудлиги солиқ қонунчилигига риоя этиш ҳамда солиқлар йиғилувчанлигини яхшилашга ёрдам беради. Шунингдек, айланмадан олинадиган солиққа хос бўлган каскад тарзида солиққа тортиш муаммосини ҚҚС бартараф этиши мумкин.
Қўшилган қиймат солиғи якуний истеъмолган йўналтирилган даромадни солиққа тортади. ҚҚС давлат даромадларининг муҳим манбаи ҳисобланади, Бошқа билвосита солиқлардан фарқли равишда ишлаб чиқариш ва тақсимот жараёнинг ҳар бир босқичида давлатнинг даромад қисмини ундиришга имкон беради. Бу, шунингдек, фойда ёки даромадга тўғридан-тўғри солиқлар каби солиққа тортишнинг бошқа шаклларига боғлиқликни камайтиришга ёрдам беради.
Францияда билвосита солиқлар тушумининг 80 фоизи, Буюк Британия ва Германияда 50 фоизидан кўпроғи қўшилган қиймат солиғи улушига тўғри келади.4
Биргина қўшилган қиймат солиғи етарлича юқори ставкаси ва кенг кўлами билан тўловга қодир талабни чеклайди. ҚҚС нинг ушбу хусусиятини ривожланган европа мамлакатлари амалиётда кўп қўллайди. Қайсидир товарни қайта ишлаб чиқариш кузатилса, ққс ставкаси кўтарилади, шу орқали ишлаб чиқариш ҳажми туширалади.
Ўзбекистонда ҚҚС илк бор 1992 йилнинг 1 январида жорий қилинган. Қарийб 28 йилдан буён амал қилиб келаётган ҚҚСнинг илк ставкаси 30 фоиз эди. Aмалдаги ставка 20 фоиз белгиланган бўлиб, 2000 йилдан буёғига ўзгаришсиз келмоқда.




Download 31.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling