3-мавзу: Фалсафанинг метод, конун ва категориялари. Тарихий жараёнда жамиятнинг маданмй ва маънавийкадриятлари. Жамият ва тарих фалсафаси


Download 56.37 Kb.
bet10/10
Sana16.06.2023
Hajmi56.37 Kb.
#1516876
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
falsafa

Моҳият ва ҳодиса. Инсон кундалик ҳаётида минглаб турли туман ҳодисаларга дуч келади. Масалан, эрталаб уйдан ташқари чиқсангиз, ер сатҳининг хўл бўлганини, дарахтларда майда сув заррачалари ялтираб турганини кўрасиз. Бу ҳодиса бўлиб, унинг моҳияти кечаси ёмғир ёққанлигидир. Бирор жойда қуюқ тутун буралиб чиқаётганини кўрасиз. Бу ҳодиса бўлиб, моҳияти эса ёнғиндир.Ҳодиса моҳиятнинг сезгилар ёрдамида билиш мумкин бўлган юзасида яшовчи белги ва хусусиятларидир. Ҳодисада моҳият яширинган бўлади. Моҳият эса нарса- ҳодисаларнинг мазмунини ташкил этувчи ички, зарурий, барқарор боғланишлар мажмуидир. Масалан, истиқлолнинг моҳияти - миллатнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ғоявий, маданий-маънавий мустақиллигидир. Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий-демократик давлатнинг моҳияти - халқ иродаси, эркин-эмин сайловларда ва давлатни бошқаришдаги иштирокидир.
Моҳият ва ҳодиса алоқаси шундайки, ҳодиса моҳиятли, моҳият ҳодисалидир. Моҳият ҳодисада ифодаланади. Аммо ҳамма вақтда ҳам ҳодиса ва моҳият бир-бирига мос тушмаслиги мумкин. Ҳодиса юзада яшайди, уни пайқаш осон, моҳият яширин бўлади, шунинг учун уни очиш ва билиш қийин. Ҳодиса моҳиятга қараганда хилма-хил ва ўзгарувчан бўлади. Моҳият турғунроқ, нисбий барқарордир. Аммо у ҳам ўзгариб туради. Масалан, одамнинг кийиниши, ташқи кўриниши унинг моҳиятини ифодаламаслиги, алдаши ҳам мумкин. Шунга қарамай одамнинг моҳияти унинг хатти-ҳаракати, юриши, кийиниши, дўстлар даврасида намоён бўлади. «Сен дўстларингнинг кимлигини айт, мен сенинг кимлигингни айтиб бераман», деган мақол моҳиятнинг ҳодисада намоён бўлишини яққол кўрсатади. Моҳият нарсани нарса, буюмни буюм қилиб турган нарса, моҳият ўзгарса буюм ҳам ўзгаради.Фаннинг вазифаси моҳиятни очишдан иборат. Билим ҳодисани ўрганишдан бошланади, сўнг моҳият билиб олинади. Биринчи тартибдаги моҳиятдан иккинчи тартибдаги моҳият била бориш туфайли билим чуқурлашади. Моҳиятни билиш нарса, жараённинг пайдо бўлиши, ривожланиши сабабини, унинг муҳим ҳусусиятларини билиб олишга ёрдам беради.
Имконият ва воқелик. Имконият юзага чиқмаган воқеликдир. Воқелик юзага чиққан имкониятдир. Воқелик мавжуд ҳодисадир. Имконият мавҳум ёки реал бўлади. Мавҳум имкониятнинг воқеликка айланиши учун шарт-шароит бўлмайди. Кексаларни ёшартириш - ҳозирча мавҳум имкониятдир.Реал имконият зарур шарт-шароитда воқеликка айланади. Бунда одам омили, илм-фаннинг роли ҳам катта. Мустақил республикамиз гуллаб - яшнаши учун реал имкониятга эга. Юртимиз бойликлари, одамлари, фан-техника, истиқлол афзалликлари реал имконият бўлиб, уларни тадбиркорлик билан ишга солинса, келажаги буюк давлат ғояси воқеликка айланади.Республика мустақиллигини мустаҳкамлашда тараққиёт назариясининг аҳамияти беқиёс каттадир. Бунда синергетика таълимотидан ҳамда шарқона фалсафий таълимотлардан фойдаланиш фан ва амалиёт иши муҳим вазифадир.
Ҳозирги замон фалсафаси бир қатор муаммоларга янгича тафаккур андозаси нуқтаи-назардан баҳо бермоқда. Инсон, унинг билими, моҳияти, қадрият, борлиқ каби масалаларга янгича қараш вужудга келмоқда. Шу билан бирга муроса фалсафаси деб юргизилаётган синергетика ҳақидаги қарашлар ҳам катта қизиқиш туғдираётир. Бу тушунча XX асрнинг 70 йилларида илмий таомилга кириб келди. У дастлабки даврда физика, химия, биологияга оид ҳодисалардаги, кейинчалик иқтисодий-техникавий, ижтимоий жараёнлардаги ўз-ўзини ташкил қилиш, ўз-ўзини бошқариш, тартибсизлик каби ҳодисаларнинг умумий йўналиши қонуниятларини ўрганишга қаратилган эди. Бу таълимотни белгиялик физик Илья Пригожин, сўнгра немис физиги Генрих Хакин ва бошқа олимлар яратган. Ҳозирги вақтда унга қизиқиш кучайди. Синергетика ва диалектиканинг муносабати ҳозирги замоннинг энг муҳим муаммоси сифатида майдонга чиқаётир. Фалсафа соҳасида фикр юритаётган олимлар диалектика илмига нисбатан муқобил назариялар яратиш соҳасида иш олиб бормоқдалар. Синергетика фан ва ижтимоий тараққиёт омухтали(синтези)ги натижасида вужудга келди. У янги тафаккур усули сифатида талқин қилинмоқда.
ънавий эҳтиёжларини қолдиршга ёрдам беради. Улар моҳиятан инсон ва жамият мавжудлигининг зарур шарти ҳисобланади Масалан, оила, давлат, таълим-тарбия, маҳалла, ватан каби қадриятларсиз инсон ва жамият ўз моҳиятини йўқотади.
Инсоннинг моддий эҳтиёжлари озиқ-овқатлар, кийим-кечак. уй-жой, транспорт воситалари, ўзини ҳимоялаш, зурриет қолдириш кабилардан иборатдир. Маънавий эҳтиёжларга оламни билиш, ўзликни англаш, дунёқараш, донишмандликка интилиш, билим, санoат, ғоя, мафкура, гўзаллик, маънавий камолот йўлидаги интилишлар киради. Инсоннинг асл моҳияти моддий эхтиёжларни маданий шаклларда қондиришида яққолнамоён бўлади.
Инсон ақлли мавжудот сифатида моддий эхтиёжларини маданий шаклларда қондириш учун табиат ва жамият моҳиятини билишга, моддий ва маънавий оламни уйғунлаштиришга, табиат ва жамиятни ўз мақсадларига мос равишда ўзгартиришга ҳаракат қилади. Илм-фан ва техиика инсоннинг маънавий ва моддий эҳтиёжларини қондириш қуроли, муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Инсон юксак маънавият туфайлигина ўз эхтиёжларини маданий шаклларда оқилона ва тўлароқ қондириш имконига эга бўлади. Мамлакатимизда маънавият масалаларига алоҳида эътибор берилаётганининг сабаби ҳам ана шунда. Жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаёти кишиларнинг моддий ва маънавий эхтиёжлари билан узвий боғлиқ ҳолда вужудга келди.
Жамиятнинг моддий ҳаётигақуйидагилар киради: кишиларнинг яшаши, шахс сифатида камол топиши учун зарур бўлган иқтисодий шарт-шароитлар; озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой, ёқилғи, коммуникация воситалари; моддий неъматлар ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш; ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида амал қиладиган иқтисодий муносабатлар мажмуи; моддий бойликлар, табиий заҳиралар.
Жамиятнинг маънавий ҳаётигаоламни тушуниш, жамият ва инсон тўғрисидаги қарашлар, назариялар, таълимотлар, ғоялар, мафкура, ижтимоий онг шакллари, таoлим-тарбия, ахборот воситалари, маданият, илм-фан муассасалари ва бошқалар киради. Жамиятнинг моддий ва маънавий хаётини бошқариш, кишилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солишда турли сиёсий институтлар (давлат, сиёсий партиялар, ташкилотлар, турли уюшмалар) муҳим ўрин тутади. Жамиятни бошқаришнинг сиёсий-ҳуқуқий жиҳатлари хам муҳимдир. Кишилар тамонидан сиёсий ва ҳуқуқий билимларнинг чуқур ўзлаштирилиши жамиятнинг барқарор яшаши ва ривожланишида алоҳида ўрин тутади.
Меҳнатнинг кишилар қобилиятига қараб ижтимоий тақсимланиши натижасида муайян касб - кор билан шуғулланадиган тоифалар, гуруҳ, қатлам ва синфлар вужудга келади ва улар жамият структурасида ўзига хос ўрин эгалайди, жамият тараққиётига муайян ҳисса қўшади.
Фалсафий тафаккур тарихида жамиятнинг моҳияти ва ривожланишига оид турли назариялар мавжуд. Хусусан, немис файласуфи Гегел жамиянинг шаклланиши ва ривожланиш сабабларини мутлақ руҳнинг ривожланиши билан, Л. Фейербах дин билан боғлаган, ижтимоий тараққиёт сабабларини диний онг тараққиётидан излаган. Француз мутафаккири О. Конт жамиятнинг ривожланиш сабабларини инсоният маънавий тараққиётининг уч босқичи (теологик, метафизик, позитив босқичлар) билан изоҳлаган.
Жамият тараққиёти кўп босқичли жараён экани тўғрисидаги қарашлар АҚШ файласуфи О. Тоффлер томонидан илгари сурилган. Бундай қарашга кўра жамият ўз тараққиётига биноан, аграр жамият, индустриал жамият, постиндустриал жамиятга ажратилган. Адабиётларда жамият тараққиёти
борасида цивилизацияли ёндашув ғояси илгари сурилмоқда. Бундай ёндашувга кўра ҳар бир халқ ўзининг бетакрор, ноёб, ўзига хос ва ўзига мос турмуш тарзини сақлаб қолган ҳолда, бошқа халқлар тажрибаларидан ижодий фойдаланиш орқали ижтимоий тараққиётнинг ўзига хос моделини яратади.
Жамият ҳаётига барқарорлик ва беқарорлик ҳам хос. Ҳар бир инсон ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш учун осойишталик ва тинчликка муҳтож бўлгани каби, жамият ҳам ўз олдига қўйган вазифаларни адо этиши учун ижтимоий-сиёсий барқарорликка эҳтиёж сезади.
Барқарорлик - жамият тараққиётининг тарихий ривожланиши, ижтимоий тизимнинг муайян даражадаги бир текис фаолият кўрсатиш имкониятидир. У турғунлик тушунчасидан кескин фарқланади. Ижтимоий-сиёсий турғунлик тушунчаси жамиятдаги мавжуд сиёсий, иқтисодий, маънавий тизимнинг таназзули аломатидир.
Жамиятда барқарорлик беқарорлик билан, инқироз гуллаб-яшнаш билан алмашиниб туриши ҳам мумкин. Жамиятнинг маънавий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий соҳаларида муайян ютуқларга эришилгач, ижтимоий имкониятлар рўёбга чиқарилиб бўлгач, унинг бундан кейинги тараққиёти йўлида янги муоммолар туғилади ва уларни ҳал этиш вазифаси пайдо бўлади.
Беқарорликички ва ташқи жараён ва таҳдидлар натижасида вужудга келади. Беқарорлик бир ижтимоий-сиёсий тузумдан бошқа бир ижтимоий-сиёсий тузумга ўтиш даврида кескинлашиши мумкин. Жамият барқарорлигининг издан чиқишикишилар психологиясидаги салбий ўзгаришларда, қонунларнинг ишламаслигида, ижтимоий бурчнинг адо этилмаслигида, ижтимоий идеалларнинг йўқолишида, ғоя ва мафкурага лоқайдликнинг кучайишида, турли жиноий гуруҳларнинг пайдо бўлишида, ижтимоий адолат мезонларининг бузилишида, давлат идораларининг аҳолини бошқариш қобилияти кучсизланишида, турли зиддиятларнинг кескинлашувида ўз ифодасини топади. Жаҳон тажрибаси ҳар бир мамлакат ва халқнинг ўз тараққиёт йўлини танлаш ҳуқуқига эга бўлиши умумий хавфсизлик ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш гарови эканини кўрсатди. Ўзбекистон миллий мустақилликка эришганидан кейин ўз миллий давлатчилик асосларини мустаҳкамлаш, ўзига хос ва мос тараққиёт йўлини танлаш, ривожланишнинг ўзбек моделини яратиш имконига эга бўлди.
Ижтимоий ривожланишнинг ўзбек модели инсониятнинг ривожланиш борасидаги илғор тажрибасига, миллий давлатчилик тажрибаларимизга ва халқимиз менталитетига таянади.
Ижтимоий ривожланиш борасида халқлар одатда икки йўлдан: инқилобий ёки тадрижий йўлдан борган. Инсоният тажрибаси ижтимоий ривожланишнинг кескин инқилобий ўзгаришлар йўли номақбул ва яроқсиз эканини, жамиятнинг тадрижий (эволюцион) тараққиёти барқарор ва табиий ривожланиш йўли эканини кўрсатди.
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ижтимоий тараққиётнинг тадрижий йўли моҳиятини шундай изоҳлаган эди: «Сохта инқилобий сакрашларсиз, эволюцион йўл билан нормал, маданиятли тараққиётга ўтиш танлаб олинган йўлнинг асосий мазмуни ва моҳиятидир. Бозор иқтисоди сари буюк сакрашлар, инқилобий ўзгаришлар йўли билан эмас, балки собитқадамлик ва изчилик билан босқичма-босқич ҳаракат қилиш керак. Ҳар бир босқичнинг қанча давом этиши ҳал қилиши лозим бўлган муаммолар доирасига, ташқи омиллар қанчалик қулай бўлишига, аҳолининг меҳнат фаолиятига боғлиқдир».(Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. Т. «Ўзбекистон», 1992, 41-б).
Ўзбек моделининг асосий тамойиллари қуйидагилардир: иқтисоднинг сиёсатдан устуворлиги; давлатнинг бош ислоҳотчи эканлиги; қонун устуворлиги; кучли ижтимоий ҳимоялаш; бозор муносабатларига босқичма-босқич, тадрижий йўл билан ўтиш. Ўзбек моделининг ўзига хос хусусиятлари давлатчилик асосларининг, маънавий қадриятларнинг тикланиши, ўзликни англаш, умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги, миллий менталитетимизга хос хусусиятларнинг тикланиши ва ривожланиши, демократик қадриятларнинг ривожлантирилиши, инсон ҳуҳуқларининг кафолатланиши ва бошқаларда ўз ифодасини топмоқда.
Қадрият нима? “Қадрият” тушунчасининг келиб чиқиши “қадр-қиммат” сўзи билан боғлиқ бўлиб, “қадр-қиммат” кишиларнинг ҳаётдаги ўрни, мавқеини тавсифловчи сўз сифатида кундалик ҳаётда кўп қўлланади.
Масалан, “қадримга йиғлайман”, “қадри ўтди”, “қадрдон” сингари ибораларни кўп учратамиз. Лекин шунга қарамай “қадрият” фалсафий тушунча сифатида моҳиятан “қадр-қиммат” сўзига нисбатан кенг қамровли ва барқарор тушунчадир.
Қадрият фалсафий тушунча сифатида:
Биринчидан, нарса, ҳодиса, жараёнларнинг объектив борлиғини, уларнинг шахс, гурух ва жамият учун инсоний аҳамиятини ифодалайди.
Иккинчидан, оламдаги нарса ва ҳодисалар такомиллашиб боргани сайин, уларнинг инсон, гурух, жамият ҳаётидаги аҳамияти ортиб боргани сари қадриятларнинг мазмуни ҳам тобора чуқурлашиб ва кенгайиб бораверади.
Учинчидан, қадриятлар “ижтимоий - тарихий амалиёт жараёнида кишилар томонидан кўп марта синалгач, инсоният ўз тажрибасида нарса, ҳодиса, ғояларнинг муҳим ва зарурлигига ишонч ҳосил қилгач, уларни қадрият сифатида англай бошлайди; қадриятлар умумбашарий аҳамият касб эта бошлайди.
Тўртинчидан, қадриятлар нарса ва ҳодисаларнинг реал борлиғини, уларнинг жамият ва шахс учун аҳамиятини объектив равишда акс эттирса ҳам уларнинг кишилар томонидан идрок этилиши ва қадрланиши субъектив характерга эга бўлади.
Шахс, коллектив ва жамият маънавияти юксалиб, манфаатларнинг уйғунлашиб бориши билан кишилар ҳаётида қадриятларнинг аҳамияти ортиб бораверади. Қадрият фалсафий тушунча сифатида қарор топгунига қадар жуда узоқ давом этган эволюцион тараққиёт йўлини босиб ўтган. Хусусан, ХХ аср бошларига қадар қадрият тушунчаси билан бирга “бойлик”, “неъмат” тушунчалари параллел қўлланган. Бу айниқса халқ мақоллари, нақл ва маталларида ўз аксини топган: “Соғлигинг-бойлигинг”, “Сиҳат-саломатлик - туман бойлик”, “Вақт - ғанимат” ва ҳ. к. Кишилар ҳаётда ўзлари учун зарур ва фойдали бўлган барча нарса ва ҳодисаларни қадрлашга, авайлаб-асрашга ҳаракат қилганлар ва ўзларининг объектив борлиққа бўлган бундай муносабатларини қадрият деб атаганлар.
Оламга қадриятли муносабат қадриятли онг тараққиётининг маҳсулидир, албатта. Қадриятли онг ҳар бир халқнинг кундалик ҳаёти, фикрлаш тарзи, миллий руҳи билан узвий боғлиқ равишда ривожланган. Шунинг учун ҳам бирон бир халқ учун қадрият ҳисобланган нарса ва ҳодисалар бошқа халқлар учун аҳамиятсиз, қадрсиз туюлиши табиийдир. Масалан, туя араблар учун саҳродаги асосий транспорт ва истеoмол воситаси сифатида ғоят қадрли бўлиб, уни эзгулик, гўзаллик рамзи сифатида эъзозлайдилар. Бироқ ўзбеклар назарида туя ҳайвоннинг бир тури, холос. Ўзбеклар учун у транспорт воситаси ҳам, истеoмол воситаси ҳам эмасдир. Ҳинд филлари тўғрисида ҳам шундай дейиш мумкин. Сигир ҳиндлар учун муқаддас ҳайвон, илоҳийлик рамзи ҳисобланади. Бинобарин, қадриятлар турли халқларда турлича аҳамият касб этиши ва қадрланиши мумкин.
Қадриятлар қадрлаш объекти сифатида кишиларнинг хулқ-атворини бошқарувчи, инсоний муносабатларни такомиллаштирувчи муҳим воситадир. Қадрият тушунчасида ҳамиша яхшилик, эзгулик, ҳақиқат мужассамлашган бўлиб, ҳамиша ижобийлик ва тараққиёт рағбатлантирилади. Шунинг учун ҳам салбий ва реакцион қадриятлар бўлмайди, қадриятда ҳамиша умуминсонийлик, яхшилик, ёруғлик англашилади.
Қадрият тушунчаси инсон, жамият ва шахс учун фойдали, аҳамиятли бўлган барча моддий, маънавий, табиий, социал реалликни ифодалайди.
Бироқ ҳар қандай объектнинг мавжудлик факти қадрият бўла олмайди. Қадрият учун объектив реалликнинг инсон учун фойдалилиги, аҳамиятлилиги муҳимдир. Объектларнинг аҳамиятлилиги хосса ва хусусиятлари билан эмас, балки инсон манфаатларига, ижтимоий муносабатлар соҳасига уларнинг қай даражада даҳлдор эканлигига боғлиқдир. Қадрият қадрлаш ҳисси, қадриятли онг, қадриятли муносабат ва қадриятли мўлжал (ориентация)нинг узвий бирлигидан иборат бўлган тушунчадир. Қадриятли онг, қадрлаш ҳисси ва қадриятли муносабатнинг шаклланишида инсоният маънавий тараққиётининг турли даврларида ахлоқ, мифология, дин, санoат, фалсафа, фан муҳим роль ўйнаган.
Қадрият ва маданият ўртасида яқинлик, ўзаро боғлиқлик мавжуд бўлса ҳам, уларни айнийлаштириш хатодир. Ҳар қандай маданият қадрият бўлмагани сингари ҳар қандай қадрият ҳам маданият эмасдир. Шунингдек, айни бир предметни ҳам маданий ҳодиса, ҳам қадрият сифатида баҳолаш мумкин.
Қадрият маданият тушунчасига нисбатан бой ва кенг қамровли тушунчадир. Чунончи, табиатнинг инсон ҳаёти учун зарур бўлган неъматлари: ер, сув, ҳаво, ўсимлик, ҳайвон, тоғу тошлар - қадриятдир. Ҳолбуки, уларни маданият деб бўлмайди. Қадриятлар объектларнинг инсоний аҳамиятини тавсифлайди. Айни вақтда объектларнинг кишилар томонидан қадрланаётганлигини ҳам кўрсатади. Бу қадриятларнинг маданиятдан фарқланадиган муҳим белгисидир.
Қадриятлар маданият соҳасига кирмайдиган объектларни, ҳатто маданият субъектини ҳам ўз ичига олади. Чунончи, маданият ижодкори бўлган инсон ҳамма замонларда ҳам олий қадрият ҳисобланиб келган. Ҳар бир инсоннинг тинч-тотув, хавф-хатарсиз яшаши, социал ҳимояланиши, қулай меҳнат шароитлари билан таъминланиши, миллати, ирқи ва эътиқодидан қатoий назар кишиларнинг шахсий эркинликлари, уларнинг инсоний шаoн-шавкатлари ва қадр-қимматлари умумбашарий ва миллий қадриятлар тизимида тобора муҳим ўрин эгалламоқда.
Айниқса, миллий мустақиллик йилларида мамлакатимизда демократик қадриятларни ҳар томонлама ривожлантиришга алоҳида эътибор берила бошланди. “Биз ҳозирги цивилизация ўзида ифода этадиган ижобий қадриятлар жумласига ҳуқуқий демократик жамият қуриш жараёни билан боғлиқ бўлган қадриятларни киритамиз. Бу - инсон ҳуқуқларига риоя этиш, тадбиркорлик эркинлиги, сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги ва ҳоказолардир” (И.А.Каримов. Юқоридаги асар, 147 бет).
Оламга қадриятли муносабат кишиларнинг меҳнат фаолияти жараёнида шаклланади. Айниқса, бу жараён кишилар томонидан маънавий маданият обидалари, меҳнат қуроллари, алоқа воситаларини яратишда, ахлоқий нормаларни ўзлаштиришда яққол кўзга ташланади. Шахс фаолиятининг маҳсули эмас, балки унинг инсоний аҳамияти, фаолият натижаларида акс этган ғоя, эътиқод, фаолият усули қадрият мазмунини ташкил этади.
Қадриятнинг маданият ривожига баракали таъсири натижасида маданиятнинг аксиологик концепцияси вужудга келди. Қадриятлар ўз табиатига кўра ижтимоий - тарихий характерга эгадир: ижтимоий тараққиёт жараёнида у ўзгаради ва такомиллашади. Зарурият туфайли бир вақтлар вужудга келган, амалга оширилган ва аҳамиятли бўлган ҳодисалар, социал ўзгаришлар ва ғоялар кейинчалик ижтимоий амалиёт томонидан инкор этилиши, ўз ўрнини бошқа қадриятларга бўшатиб бериши мумкин. Масалан, коммунистик мафкура совет жамиятида узоқ йиллар давомида қадрият ҳисобланиб келинди, бироқ ижтимоий амалиёт унинг тўғри эканлигини тасдиқламади: унинг моҳиятан инсон табиати ва ижтимоий тараққиётга зид эканлиги равшан бўлиб қолди. Агар ўрта асрларда дин олий қадрият ҳисобланган бўлса, ХХ асрга келиб, фан ва техника олий қадрият даражасига кўтарилди. Жамият ривожининг муайян босқичларида инсоният унутилган қадриятларга қайта мурожаат қилиши ҳам мумкин. Масалан, собиқ совет жамиятида диннинг маданий- тарихий қадрият сифатидаги аҳамияти бирёқлама инкор этилган, диний қадриятлар поймол қилинган бўлса, миллий мустақиллик йилларида диний қадриятлар тикланди.
Қадриятлар субъект учун муҳим ва номуҳим, зарурият ва нозарурият бўлиши мумкин. Қадриятларнинг қандай қадриятланиши кишиларнинг билиши, маданий савияси, интеллектуал-ахлоқий салоҳиятига бевосита боғлиқдир. Қадрлаш жараёнида шахснинг индивидуал хусусиятлари, ҳаётий тажрибалари, характер ва темпераменти муҳим ролp ўйнайди. Шу боисдан ҳам бир хил шароитда яшайдиган кишилар бир хил ҳодисаларга турлича қадриятли муносабатда бўладилар. Қадриятларнинг яна бир муҳим томони шундаки, инсон меҳнат фаолиятининг ўзи қадрият ҳисобланади. Меҳнатсеварлик ҳамма замонларда ҳам ахлоқий қадрият сифатида улуғланган. Бироқ субъект томонидан меҳнатнинг қадрланиши ижтимоий - сиёсий тузумга бевосита боғлиқдир. Агар инсон ўз меҳнати самараларидан баҳраманд бўлмаса, у ҳолда меҳнат ўз аҳамияти ва жозибасини йўқотади: инсон меҳнатдан, ўз-ўзидан ва ниҳоят жамиятдан бегоналашади. Меҳнатнинг қадрсизланиши иқтисодий таназзулнинг кучайишига, ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг издан чиқишига олиб келади.
Ўз ҳаётий эҳтиёжларини ижтимоий-фойдали меҳнат воситасида қондириш имконига эга бўлолмаган кишилар қонунга зид турли йўллар билан тирикчилик воситаларини топишга ҳаракат қиладилар.
Фалсафий адабиётларда қадриятлар қуйидагича тасниф қилиняпти:
1.Қадриятлар нима қадрланаётганлиги ва нимага асосан қадрланаётганлигига қараб: а). Предметли қадриятлар; б) Субъектив қадриятларга бўлинади.
Предметли қадриятлар субъект учун муайян аҳамиятга эга бўлган реал ҳодисалар, қадриятли муносабат объектларидир. Бундай қадриятларга: табиий объектлар, жараён ва ҳодисалар; социал субъектлар, жараён ва ҳодисалар киради.
Субъектив қадриятлар - ҳодисаларни қадрлашда асос бўлиб хизмат қиладиган, норматив тасаввурлар шаклида ифодаланадиган установкалар, баҳолар, мақсадлар, тадқиқлар, лойиҳалардир.
2. Қадриятлар жамиятнинг қайси соҳаси билан боғлиқ эканлигига қараб ҳам бир-биридан фарқланади. Шунга асосан ахлоқий, сиёсий, диний, илмий, оилавий, ҳуқуқий, бадиий ва ҳ.к. қадриятларга ажратилади.
3. Қадриятлар умумийлик даражасига кўра, яъни бирон бир ҳодиса, субъектларнинг қанчаси учун аҳамиятга эгалигига қараб тасниф қилинади. Бундай қадриятларга: индивидуал қадриятлар; гуруҳ (миллий, диний, жинсий ва ҳ.к.) қадриятлари; умуминсоний қадриятлар киради.
4. Қадриятлар субъект томонидан ўз мақсади ва принциплари сифатида ёки ташқи вазият тақозоси билан шунчаки қабул қилинишига қараб ҳам тасниф қилинади. Бундай қадриятларга: ички қадриятлар; ташқи қадриятларни кўрсатиш мумкин.
5. Қадриятлар инсон ҳаёт- фаолиятининг туб асослари учун, унинг эҳтиёж ва интилишлари моҳиятини ифодалаш учун қанчалик аҳамиятга эга эканлигига қараб ҳам фарқланади: мутлоқ ёки абадий қадриятлар; ўткинчи қадриятлар ёки қадриятларнинг конкрет тарихий шакллари.
6. Қадриятлар ўзларининг бажарадиган функцияларига қараб ҳам бир-биридан фарқланади: моддий қадриятлар; маънавий қадриятлар; социал қадриятлар.



11Фалсафа. Маърузалар матни. Т., 2000, 169-170-б.

22Файзуллаев О. Диалектик тафаккур маъсули. - Тафаккур, 1998, 2-сон, 12-б.

11И.А.Каримов Миллий истиқлол мафкураси - халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. Т. Ўзбекистон, 16, 22, 28-б.

Download 56.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling