3-мавзу: Фалсафанинг метод, конун ва категориялари. Тарихий жараёнда жамиятнинг маданмй ва маънавийкадриятлари. Жамият ва тарих фалсафаси
Download 56.37 Kb.
|
falsafa
- Bu sahifa navigatsiya:
- Айримлик ва умумийлик.
Инкорни инкор қонуни. Бу қонун инкор, инкорни инкор, тараққиёт билан боғлиқ инкор каби тушунчалар орқали ифодаланади. Бу қонуннинг асосий хусусиятлари қуйидагилар: инкорни инкор қонуни - табиат, жамият ва тафаккур тараққиётининг умумий, Объектив характерга эга бўлган қонунидир;метафизик инкордан тубдан фарқ қилади; диалектик инкорнинг моҳиятини ифодалайди; янги сифат билан эски сифат ўртасидаги алоқадорликни акс эттиради; янги сифат эски сифатнинг қонуний меросхўри эканлигини ифодалайди; инкорни инкор тараққиётнинг айланма йўллар билан қуйидан юқорига кўтарилиб боришини, янгилик ғалабасини акс эттиради; инкорни инкор янгининг енгилмаслиги, унинг руҳи билан яшашни ўргатади; инкорни инкор оламни билишда муҳим методологик аҳамиятга эга.
Қонунлар тизимини тараққиётнинг ифодаси бўлган категориялар мазмунан тўлдиради, турли томондан уларга аниқлик киритади. Категорияларни ўрганишда уларни уч тоифага бўлиш мумкин: умумфалсафий категориялар; тараққиёт ва ўзаро алоқадорликни ифодаловчи категориялар, ижтимоий фалсафа категориялари. Умумфалсафий категориялар ўзининг умумийлиги билан характерланади, масалан, материя, борлиқ, ҳаракат, миқдор, сифат, зиддият, инкор, қарама-қаршилик, қонун, қонуният ва ҳ.к. Бу ҳақда юқорида айтиб ўтилди. Ижтимоий фалсафа категориялари эса жамият тараққиёти билан алоқадор нарса-ҳодсаларнинг энг умумий хусусиятларини ифодаловчи тушунчалардир: ижтимоий борлиқ, ишлаб чиқариш, шахс, қадрият в ах.л. Тараққиётнинг фалсафий ғояси билан боғлиқ категориялар ичида жуфт категорияларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Уларнинг баъзи бирларини қараб чиқамиз. Айримлик ва умумийлик. Айримлик деб алоҳида нарса, ҳодисаларга хос бўлган нодир белги, томон, хусусиятларни акс эттирувчи тушунчаларга айтилади. Масалан, Фарғона давлат университети - тушунчасида айримлик ва умумийлик мавжуд. Фарғонадаги олийгоҳ эканлиги унинг айримлиги, университет эканлиги умумийлиги. Дарахт - умумийлик, олма дарахти - айримлик. Умумийлик деб бир гуруҳ, доирага кирадиган нарса ва ҳодисаларга хос бўлган такрорланадиган муҳим томонлар ва белгиларга айтилади.Умумийлик билан айримлик ўртасида хусусийлик мавжуд. Хусусийлик буюмларнинг ўзига хос томонларини акс эттиради. Масалан, ёнғоқ дарахти - айримлик, мевали дарахт - хусусийлик, дарахт - умумийлик. Ёки буғдой - айримлик, дон - хусусийлик, ўсимлик - умумийлик. Download 56.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling