3-мавзу: Фалсафанинг метод, конун ва категориялари. Тарихий жараёнда жамиятнинг маданмй ва маънавийкадриятлари. Жамият ва тарих фалсафаси
Download 56.37 Kb.
|
falsafa
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диалектика
- Индетерминизм
- Регресс
Догматизм - ақидапарастлик демакдир. У бир хил андозада қотиб қолган қоидаларга суянади, янгиланишни, ижодийликни инкор этади. Ҳақиқат шароит, ўрин ва вақтга боғлиқ деган қоидага амал қилмайди. Диалектика номи билан юритилувчи тараққиёт ғояси эса ҳар бир ҳодиса, таълимот вақтга, жойга, шароитга боғлиқ ҳолда ўзгариб туради, деб таълим беради. Эклектика - бир-бирини инкор қиладиган тутуриқсиз фикрларни Сунъий равишда бирлаштирадиган нуқтаи назар, турли қарашларни бир-бирига аралаштириб юбориш усулидир. Индетерминизм ҳодисалар ўртасидаги сабабиятнинг қонуний эканлигини рад этади. Бошқача айтганда, сабабий қонуниятнинг Объективлигини асослаб берувчи детерминизмнинг аксидир. Софистика - энг қадимги сохта мунозара юритиш санoати бўлиб, тингловчини адаштирадиган, ҳақиқатни ёлғон, ёлғонни ҳақиқат деб эълон қиладиган усулдир. Бу ҳақда олдинги Маърузаларда айтиб ўтилди. Регресс - тараққиётнинг юқори босқичидан қуйи босқичига қараб қайтиши бўлса, прогресс тараққиётнинг қуйидан юқорилаб боришини билдиради.
Борлиқни ўрганишда фалсафа ўз тамойил(принцип)лари асосида иш кўради. Тамойиллар борлиқни билиш ва изоҳлашдаги энг муҳим ғоялардир. Ҳозирги замон фалсафасида қуйидаги тамойиллардан кенг фойдаланилади: 1) тараққиёт тамойили; 2) умумий алоқадорлик тамойили; 3) тарихийлик тамойили; 4) сабабийлик тамойили; 5) тизимийлик тамойили ва х.к. Булардан энг характерлиси тараққиёт ва ўзаро боғланиш тамойили тўғрисида юқорида айтиб ўтилди.Тараққиёт қонунларидан биринчиси миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўзаро ўтиш қонуни деб юритилади. Мазкур қонун сифат, миқдор, меъёр категориялари билан иш кўради. Сифат деб нарса ва ҳодисаларнинг муҳим хусусиятлари мажмуасига айтилади. Ҳар бир нарса асосий ва асосий бўлмаган, муҳим ва муҳим бўлмаган хусусиятларга эга. Асосий ҳусусиятлар ўзгарса, сифат ҳам ўзгаради. Сифат нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро бир-биридан фарқини билдиради, айни вақтда сифат нарсаларнинг умумий томонларини ҳам ифодалайди. Масалан, пахта ўсимлигини олайлик. Унинг оқлиги, толасининг юмшоқлиги, майинлиги пахтанинг асосий бўлмаган хусусиятларидир. Пахта толасининг узун-калталиги, пишиқлиги, йўғон-ингичкалиги асосий асосий хусусиятлари бўлиб, улар биргаликда ''пахта'' деган сифат(нарса)ни ташкил этади. Шакарнинг сифати унинг майдалиги ёки оқлиги эмас, балки ширинлигидир. Қалампирнинг сифати унинг қизиллигида эмас, балки аччиқлигидир.Сифат миқдор билан боғланган. Миқдор нима? Миқдор деб нарсаларнинг сони, катта-кичиклиги, ҳажми ва бошқа катталикларни ифодаловчи тушунчага айтилади. Миқдор нарсалар ўхшашлиги, бир хиллигини билдиради. Масалан: аҳолининг сони миқдорни билдиради. Сифат ва миқдор ўзаро боғланган, улар бирлигининг меъёр(ўлчов) таъминлайди. Сифат ва миқдор нисбати шундайки, миқдор ўзгарса, нарса ўзгармай қолиши мумкин. Бироқ унинг ҳам меъёри бор. Халқ мақолида айтилганидек, «тома-тома кўл бўлур, томмай қолса, чўл бўлур», «оз-оз ўрганиб доно бўлар». Бошқа бир мисол: сувни қизитишни маълум нуқтагача давом эттирсак, сув ўз сифатини ўзгартирмайди, бироқ бу жараён янада давом эттирилса, ҳарорат юз даражагача етгач, сув буғга айланади, демак сифат ўзгариши юз беради. Бунда сувнинг меъёри бузилади. Download 56.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling