1
|
1
Жадвални тулдириб PDF холатида жунатинг. Эндокрин тизим Савол Топширик Жавоб 1.Кайси аъзо расми?Кисмларини белгиланг. I. II. III. Амалий куникма Расм : Гипофиз. Буялиши: гемотоксилин-эозин. 1-Олдинги булаги 2-Оралик кисми 3-Орка булаги 4-Эпендима Жавоблар: I. Pars tuberalis – дўмбоқ қисм, гипофиз олдинги бўлаги ўсимтаси, кубсимон шаклдаги донасиз ҳужайралар сақлайди. Уларнинг цитоплазмаси базофил. Бу ерда жуда кўп қон томирлар бўлади, уларнинг фаолияти номаълум. II. Оралиқ қисм кучсиз ривожланган коллоид сақловчи, кучсиз бўяладиган ҳужайралардан ҳосил бўлган фоликулалардан тузилган. Бундан ташқари, цитоплазмасида базофил донадор ҳужайралар ҳам учрайди. Бу ерда меланостимулловчи гормон ва липид алмашинувини стимуллайдиган лепотроп гормонлари секреция қилинади. III. Орқа бўлак (нейрогипофиз) капиллярларга бой кўп сонли бириктирувчи тўқимали қатламлардан иборат. Уларнинг орасидан нерв толаларининг тутамлари ўтади, улар майда секрет доначалар тутади. Бу доначалар аксонларнинг охирги бўлимларида йиғилиб, тўғноғичсимон кенгаймалар – Херринг таначаларини ҳосил қилади. Орқа бўлакда нейроглиал типдаги ҳужайралар – питуицитлар бўлиб, улар филаментлар, пигмент доначалари ва липид киритмалари сақлайди. Улар строма вазифасини бажаради ва тахмин қилинишича, Херринг таначаларидан секретнинг ажралишига таъсир кўрсатади. Download Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling