«фил» расми тести


Download 13.42 Kb.
Sana10.02.2023
Hajmi13.42 Kb.
#1183636
Bog'liq
ФИЛ тести



«ФИЛ» РАСМИ ТЕСТИ
Одамнинг жисмони, ахлоқий ва эмоционал ҳолатини баҳолаш имконини берадиган диагностиканинг турли методлари мавжуд. Шундай методлардан бири «Фил» номли расмли методика ёрдамида одамни тадқиқ қилиш мумкин.
Тадқиқ қилинмоқчи бўлган одамга бир варақ оқ қоғоз берилади ва фил расмини чизиш сўралади. Дарахт расмини чизаётиб, одам ўз ҳаётини у билан ифода қилганидек, фил расмини чизаётиб, ҳам у ўзини, ўз муаммоларини ва ҳаётга бўлган ўз қарашларини ифодалайди.
Агар филнинг қулоғи, кўзи, оғзи, хартумининг учи ва умуман сезги органлари билан боғлиқ томонларини ҳаммаси аниқ чизилган бўлса, демак, ушбу расмни чизган одам ҳаётга етарлича сезгир, уни кўра олиш ва эшита олиш қобилиятига эга.
Сезги органлари, шу жумладан хартуми чизилган лекин эътиборсизлик билан чизилган. Энг муҳим қисм, яъни филнинг оёғида тирноқлари йўқ. Бу шундан далолат берадики, бу одам пала-партишлик, тартибли эмас, пухта эмас, ҳаёт сифатига алоҳида эътибор бермайди, ҳаётда кичикроқ нарсаларни кўрмайди.
Агар оёқлар ҳам эътиборсизлик билан чизилган бўлса, бу шундан далолат берадики, бу одам асосли ўйламайдиган одам.
Расмнинг ташқи кўриниши мантиқий пропорционал, ҳақиқий филни умумий кўриниши билан мос келса, демак, расмни чизган одамда меъёр ҳисси бор, ҳаётга комплекс ёндоша олади, гармония нима эканини билади.
Тўртта оёғи ҳам бир хил узунликда бўлса, бу одамнинг ҳаётда етарлича мустаҳкамлигидан, асосан фақат ўзига ишоношга одатлангандан ва ўзини ишончли ҳамда турғун ҳис қилишидан далолат беради.
Филнинг боши думалоқ. Умуман расмда бундай думалоқликлар кўп. Думалоқлик аёллик принципидаги энергиянинг борлигидан далолат беради. Юмалоқлик очиқ кўнгиллик.
Катта, юқорига қайрилган дандон тишлар одамнинг ўзини ҳимоя қила олиш имконияти ва шунга тайёргарлигини кўрсатади. Агар дандон тишлар чизилган бўлса, лекин кичкина ва юқорига қайрилмаган бўлса, бу расм чизган одамнинг тажовузкор эмаслигини билдиради.
Филнинг боши бўйинга ўтаётган жойида, яъни бошни орқасида чуқурча мавжуд. Агар бу чуқурча яққол ифодаланган бўлса, демак, расм чизган одамнинг кўнгли нозик, у ҳаётда кўп нарсаларни унутишни хоҳлаган бўларди. Филнинг дум ива хартуми пастга тушган. Одатда бу фикрловчи - ҳомуш, юввош (бўшроқ) характерни ифодалайди. Лекин, бу билан бирга расмда ҳар хил айланалар ва тўлқинлик бўлса, тасаввур қилиш мумкинки, расм муаллифи кайфиятини ўзгартириб туришга мойил.
Қулоқлар тинч ҳолатда ифодаланган бўлса, жохил ёки нервоз характер тўғрисида хулоса қилишга асос бўлади. Агар филнинг қулоқлари юқорига кўтарилган бўлса, расм муаллифи доим хавфсираш ҳолатида, у ҳаётдан фитналар ва нохушликларни кутади.
Агар фил қулоқлари юқорига кўтарилган, дандон тишлари кўтарилган, думи чўзилган, хартуми юқорига қайрилган ҳолатда чизилган бўлса, демак, одам ортиқча неврозлик ва тажовузкорликка эга. Уни тинчлантириш, унга ҳаёт ҳар доим ҳам жунгли эмас, ҳар доим ҳам ортиқча сафарбарликни намоён қилиш зарур эмас деган фикрни сингдириш керак.
Филни расмини чизган одам фақатгина ўзини расмини чизгани йўқ, у қоғозда ўзини муаммоларини намоён қилди. Сиз уларни кўрар экансиз, одамга ҳаётда тўғри йўл танлашига ёрдам берасиз.
Download 13.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling