“ҒЎза қаторлари орасида бўйлама пол ҳосил қиладиган қурилманинг технологик иш жараёни ва параметрларини асослаш” мавзусидаги диссертация иши (маъруза)


Download 108.3 Kb.
bet1/5
Sana19.06.2023
Hajmi108.3 Kb.
#1625314
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5
Bog'liq
доклад энг ихчам Олимов Ҳ. 9.11.2019



ҒЎЗА ҚАТОРЛАРИ ОРАСИДА БЎЙЛАМА ПОЛ ҲОСИЛ ҚИЛАДИГАН ҚУРИЛМАНИНГ ТЕХНОЛОГИК ИШ ЖАРАЁНИ ВА ПАРАМЕТРЛАРИНИ АСОСЛАШ” мавзусидаги диссертация иши (маъруза)





ОЛимов ҳамид ҳайдарович PhD ДИССЕРТАЦИЯСИ МаърузаСИ

Ассалому - алайкум ҳурматли кенгаш раиси ва аъзолари, ҳурматли қатнашчилар: Сизларнинг эътиборларингизга “Ғўза қаторлари орасида бўйлама пол ҳосил қиладиган қурилманинг технологик иш жараёни ва параметрларини асослаш” мавзусидаги диссертация иши ҳавола этилади.


Илмий раҳбарим техника фанлари доктори, доцент Муродов Нусрат Муртазоевич
Диссертация иши ТИҚХММИ Бухоро филиалида бажарилган.

Суғориладиган ерлар Республикамизда серунум ерлар бўлиб, уларнинг миқдори 3,8 млн.гани ташкил этади. Уларда Республикамиз қишлоқ хўжалиги махсулотларининг 98 % и етиштирилади. Пахтачилик ҳудудларидаги суғориладиган ерлар табий-иқлим шароити ва тупроқнинг таркиби ҳамда унга ишлов бериш технологияси, машина турлари ва уларга қўйиладиган агротехник талабларига кўра 3 та минтақага ажратилган. Маълумки суғорма деҳқончиликнинг 3-мантақасига кирадиган кўпгина вилоятларида (Хоразм, Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Қорақалпоғистон Республикаси) пахта етиштириш даврида биринчи суғоришдан олдин пахтани бостириб суғориш учун даланинг нишаблиги ва нотекислигидан келиб чиққан ҳолда қатор ораларида бўйлама ва кўндаланг поллар олинади. Чунки ушбу ҳудудда экинларни бостириб суғориш усулини қўллаш орқалигина улардан кўзланган ҳосилни олишга эришиш мумкин. Акс ҳолда шўрнинг юзага кўтарилиши натижасида ўсимликларнинг ривожланиши ёмонлашади ва ҳаттоки уларнинг қуриб қолиши кузатилади. Даланинг нишаблиги ва нисбий нотекисликларнинг мавжудлиги сабабли далада бўйлама ва кўндаланг полларни олмай туриб ғўзани бостириб суғоришнинг имкони йўқ.


Бугунги кунда бўйлама ва кўндаланг полларни ҳосил қилиш агротехник тадбири тўлиғича қўл меҳнатига асосланган. Бу жуда катта меҳнат сарфини талаб қилади ва шу орқали пахта етиштириш таннархини ошишига сабаб бўлмоқда.
Ҳудудларнинг Қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш марказлари томонидан ишлаб чиқилган “Қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш ва махсулот етиштириш бўйича” ишчи технологик хариталарда учинчи минтақа шароитида қатор оралиғи 60 см кенгликда экилган пахтани етиштиришда биринчи суғориш учун поллар олиш технологик жараёнига ҳар 1 гектар майдон учун 400 метр бўйлама ва кўндаланг полларни қўлда ҳосил қилиш киритилган. Ушбу технологик жараённинг асосий қисмини (60-75 %) бўйлама полларни ҳосил қилиш ташкил этишлиги ва ушбу технологик жараённи механизациялаштириш имкониятининг мавжудлиги инобатга олган ҳолда қўл меҳнатини камайтириш ва бу орқали махсулот тан нархини арзонлашишига эришиш мумкин.
Бўйлама поллар даланинг 10 метрдан 50 метргача кенглигида даланинг узунлиги бўйича тўлиқ ҳосил қилинади.
(1-ЛИСТ) да ғўза қатор ораларида ҳосил қилинган бўйлама поллар ва уни қўл қучи орқали ҳосил қилиш жараёнини келтирилган.
Ғўза қатор ораларида бўйлама пол ҳосил қилиш жараёнини тўлиғича илмий асосланган пол ҳосил қилиш қурилмаси ёрдамида амалга оширишни ишлаб чиқиш бугунги кундаги долзарб ва муҳим масала ҳисобланади.
Бугунги кунга қадар яратилган пол ҳосил қилиш техник воситалари асосан экин экилмаган майдонларда қўллаш учун ишлаб чиқилган ва уларни ғўза қатор ораларида вегетация даврида пол ҳосил қилишда қўллаб бўлмайди.
Бугунги кунга қадар пол ҳосил қилиш техника ва технологияларини яратиш ҳамда такомиллаштириш билан Россияда Л.В.Тарасов, Ф.М.Мустақимов, В.М.Ким, Г.М.Самсонов, М.П.Ким ва В.Н.Бердиянский, А.И.Воронин, Г.Г. Казаков, А.И. Шабаев, В.Ф.Стрельбицкий, В.А. Папафилов, Н.Т. Семеновлар ва ҳ.к. Украинада В.П.Лисютин ва Ўзбекистонда А.Э.Тешабаев, М.А.Ахмеджанов, А.В.Сергиенко, А.Г.Мюляр, Н.Ф.Опонасенко, Р.Б.Талипов ва бошқалар шуғилланишган. Лекин илгари бажарилган тадқиқотларда ғўза қаторлари орасида пол ҳосил қиладиган техника воситаларини яратиш бўйича тадқиқот ишлари олиб борилмаган.
Шу сабабли диссертация иши айнан ғўза қатор ораларида бўйлама полларни ҳосил қилиш технологик жараёнини тадқиқ этиш ва пол ҳосил қилиш қурилмасини яратиш ҳамда унинг иш органи параметрларини асослашга қаратилган.
(2-ЛИСТ) Шундан келиб чиқиб, диссертация ишининг мақсади ва тадқиқот вазифалари шакллантирилди.

Download 108.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling