Ассалому алайкум, ҳурматли Кенгаш раиси, муҳтарам Кенгаш аъзолари, йиғилиш қатнашчилари


Download 311.6 Kb.
bet1/3
Sana30.04.2023
Hajmi311.6 Kb.
#1404068
  1   2   3
Bog'liq
Нутк


Ассалому алайкум, ҳурматли Кенгаш раиси, муҳтарам Кенгаш аъзолари, йиғилиш қатнашчилари.
Университетда ўқув жараёни Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарор ва Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буйруқ ва топшириқлари асосида ташкил этилади ҳамда олиб борилади. Хусусан, 2022-2023 ўқув йилида ўқув жараёнини ташкил этиш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларни барчамиз ҳар куни кўриб турибмиз, таҳлил этиб боряпмиз, бошқача айтганда, шу билан яшаяпмиз. Шунинг учун, рухсатларинг билан, ажратилган вақтни инобатга олиб, жорий ўқув йилининг 1-ярмида амалга оширилган ишлар, асосий кўрсаткичлар ва навбатдаги вазифаларга тўхталиб ўтсам.
2022-2023 ўқув йилида Фарғона давлат университетида таълимнинг кундузги, сиртқи, кечки шаклларида 60 та таълим йўналиши ва 34 мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда. Жорий ўқув йилида таълимнинг кундузги шаклида 15956 нафар, сиртқи шаклида 11233 нафар, кечки шаклида 2285 нафар, иккинчи олий таълим шаклида 1182 нафар ва магистратура мутахассисликларида 1339 нафар – жами 31995 нафар талаба ва магистр таҳсил олмоқда.
Ўқув жараёни 2022-2023 ўқув йилида 1,2-курслар бўйича Вазирликнинг 2021 йил 16 июлдаги 311-сон буйруғига асосан кредит-модуль тизими асосида амалга оширилмоқда. Мазкур буйруқ талаблари асосида 1,2-курс бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари учун ўқув режалар ва фаннинг ўқув дастурлари ишлаб чиқилди ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланди. Тасдиқланган таянч ўқув режалари асосида кечки ва сиртқи таълим йўналишлари бўйича ҳам ишчи ўқув режалари ишлаб чиқилди. Фанларнинг ўқув дастурлари асосида силлабуслар тайёрланиб, ўқув жараёнига жорий этилди. Таълим йўналишларининг 3-4-курслари бўйича ишчи ўқув режалар Вазирликнинг 2018 йил 21 августдаги 303-сонли буйруғи билан тасдиқланган намунавий ўқув режалари асосида шакллантирилди. Ишчи ўқув режаларида берилган фанларга мувофиқ ҳамда намунавий ўқув дастурлари асосида кафедралар томонидан фанлар бўйича ишчи дастурлар ишлаб чиқилди.
Талабалар билимини баҳолаш 1,2-курсларда “Фарғона давлат университетида талабаларнинг кредит-модуль тизими бўйича таълим натижаларини баҳолаш ва назорат қилиш тартиби”, 3,4-курсларда Вазирликнинг 2018 йил 9 августдаги 19-2018-сон буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисида”ги Низомлар асосида амалга оширилди.
2022-2023 ўқув йили 1-ярим йилликда кундузги бўлимда таълим олган 15796 нафар талабадан қайта топширишларсиз 10632 нафари барча фанлардан ижобий ўзлаштиришга эришиб, 67,3 % ни ташкил этган бўлса, 2285 нафар кечки бўлим талабаларининг 1203 нафари қайта топширишларсиз ижобий кўрсаткичга эга бўлиб, 52.65 % га тўғри келди. Ўзлаштириш кўрсаткичи ўтган ўқув йилининг биринчи ярим йиллигига нисбатан кундузги бўлимда 3,2 га камайган (ёки ошган) бўлса, кечки таълим шаклида 4 % га пастлаган (ёки ортган). Хусусан, жорий ўқув йилининг 1-ярмида кундузги бўлимда Физика-техника, Математика информатика, Зоотехния, Филология, Жисмоний маданият, Ҳарбий таълим факультетларида ўзлаштириш кўрсаткичи ўтган ўқув йили 1-ярмига нисбатан ортган бўлса, қолган факультетларда бу кўрсаткич камайган, кечки таълим шаклида эса Математика информатика, Филология, Мактабгача ва бошланғич таълим факультетларда ўсиш, Табиий фанлар, Чет тиллари, Инглиз тили ва адабиёти, Педагогика-психология, Иқтисодиёт факультетларда пасайиш кузтилди.

Download 311.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling