Гидродинамиканинг асосий масаласи ва услуби


Download 365.73 Kb.
bet1/6
Sana16.06.2023
Hajmi365.73 Kb.
#1490263
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
мавзу 3


Гидродинамиканинг асосий масаласи ва услуби.
Суюклик харакат килаётган фазонинг хар бир нуктасида шу нуктага тегишли тезлик ва босим мавжуд булиб, улар уз кийматига эга булади, яъни тезлик ва босим координатлар x, y, z га боглик. Табиатдаги кузатишлар шуни курсатадики, нуктадаги суюк заррачага таъсир килаётган босим ва тезлик вакт утиши билан узгаради. Суюклик харакат килаётган фазонинг хар бир нуктасида хаёлан тезлик ва босим векторларини куриб чиксак, курилаётган харакатга мос келувчи тезлик ва босим тупламларини куз олдимизга келтирамиз. Ана шу усул билан тузилган тезлик туплами тезлик майдони дейилади. Худди шунингдек, босим векторларидан иборат туплам босим майдони деб аталади. Тезлик ва босим майдонлари вакт утиши билан узгариб борадт. Гидростатикадаги каби гидродинамикада хам гидродинамик босимни p билан белгилаймиз ва уни содда килиб босим деб айтамиз. Тезликни эса u билан белгилаймиз.
У холда тезликнинг координата укларидаги проекциялари , , булади.
Юкорида айтилганга асосан суюклик параметрлари функция куринишида ёзилади:

Тезлик проекциялари хам фунциялардир.

Бу келтирилган функцияларни аниклаш ва улар уртасидаги узаро богланишни топиш гидродинамиканинг асосий масаласи хисобланади. Гидродинамика масалаларини хал килиш назарий текширишлар ва тажрибалар утказиш, сунгра олинган натижаларни узаро таккослаш усули билан олиб борилади.
Назарий текширишлар харакатини ифодаловчи дефференциал тенгламалар тузиш ва уларни ечиш ёки ухшашлик назарияси асосида асосий параметрлар орасидаги муносабатларни топишга олиб келади. Тажрибалар эса турли улчов асбоблари ёрдамида харакат параметрларини топишга ёрдам беради.
Суюкликнинг баркарор ва бекарор харакатлари
Харакат вактида суюклик окаётган фазонинг хар бир нуктасида тезлик ва босим вакт утиши билан узгариб турса, бундай харакатга бекарор харакат дейилади. Табиатда дарё ва каналлардаги, техникада трубалардаги суюкликнинг харакати асосан бошланганда ва куп холларда бутун харакат давомида бекарор булади.

Download 365.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling