Гидрофизика ва сув мувозанати тадқиқотлари фани геофизиканинг бир қисми ҳисобланади


Download 179.32 Kb.
bet1/3
Sana13.11.2023
Hajmi179.32 Kb.
#1771643
  1   2   3

Гидрофизика ва сув мувозанати тадқиқотлари фани геофизиканинг бир қисми ҳисобланади. Бу фан Ернинг сув қатлами, яъни гидросферада содир бўладиган физик жараёнларни ўрганади.
Гидрофизика ва сув мувозанати тадқиқотлари ўрганадиган умумий масалалар қуйидагилардан иборат:
1. Сувнинг молекўляр тўзилишининг ҳар хил ҳолати (суюқ қаттиқ газсимон);
2. Сув, қор, музларнинг физик хусусиятлари (иссиқлик радвацион, электр, радиоактив, акустик ва механик);
3. Сув ҳавзаларида содир бўладиган жараёнлар (динамик жараёнлар, яъни оқимлар, тўлқинлар, сув калқиши; термик жараёнлар, яъни сув ҳавзаларининг исиши ва совиши, буғланиш ва конденсация, муз ва қорнинг пайдо бўлиши ва эриши; сув, қор ва музнинг оптик хоссалари, яъни сув, қор ва муз қатламларида нурнинг ютилиши, тарқалиши ва синиши).
4. Сув тўплаш ҳавза майдонларининг, дарё ўзанларининг, кўл ва сув омборларининг сув мувозанатини ўрганади.
Гидрофизика икки қисмга бўлинади:
1 - Денгизлар ва океанлар физикаси;
2 - Қуруқлик сувлари физикаси.
Гидрофизиканинг иккинчи қисмида дарёлар, кўллар, сув омборлари, ер ости сувлари ва бошқа сув объектларида содир бўладиган жараёнларни ҳамда дарёлар ҳавзаларидаги қор заҳираларининг ўзгариши ўрганилади. Ер ости сувлари физикаси гидрогеология курсида ўрганилади. Гидрофизика курсининг асосини физика, олий математика, гидромеханика фанлари ташқил этади.
Гидрофизиканинг асосий бўлими гидротермикадup. Унда асосан тупроқ, сув ҳавзалари, дарёлар, муз ва қор қопламларида содир бўладиган иссиқлик жараёнлари ўрганилади. Гидрометеорологик термика масалаларига температура майдонларининг умумий қонуниятларини дифференциал тенгламалар шаклида қўллаш ва шу тенгламаларни ечиш усулларини ўрганиш ҳам киради.
Гидрофизика фанининг шаклланиши ва ривожланишига А. Д. Руковица, Н. М. Вернадский, В.В.Шулейкин, И.А.Кибеля ва бошқалаш катта ҳисса қўшган. Ҳозирги пайтда қишлоқ хўжалигида, гидроэнергетикада, коммунал хўжаликда гидрофизиканинг аҳамияти катта, чунки гидротехник иншоотларини лойиҳалаштиришга оид ҳисоблашларда гидрофизика усулларидан фойдаланилади.
Мисол учун лойиҳалаштирилаётган гидротехник иншоотларнинг юқори ва қуйи бьефлари муз режиминипг замонавий башоратлари гидрофизикада яратилган иссиқлик мувозанати ҳисоблашлари усулига асосланади.
Муз қопламининг гидротехник иншоотларга кўрсатадиган босими, ҳавзаларнинг исиши ва совиши, муз ва қор қопламининг шаклланиши ва эриши каби масалаларни ечишда гидрофизика фани ишлаб чиққан услублардан фойдаланишади. Кўп йиллик ва доимий музлоқ миктакаларда гадротехник ва бошқа иншоотларни лойиҳалаштиришни гидрофизика ҳисоблашларисиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Бу соҳада гидрофизиканинг гидротермика бўлимида бир қатор ҳисоблаш усуллари ишлаб чикилган ва улар шимол табиий шароитида кўлланилди.



Download 179.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling