1боб. Бўлажак физика ўқитувчиларининг физик тажриба бажариш компетентлигини ривожлантиришнинг назарий асоси


Download 220 Kb.
bet1/9
Sana29.03.2023
Hajmi220 Kb.
#1305320
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1 боб1.4.гача


1БОБ. Бўлажак физика ўқитувчиларининг физик тажриба бажариш компетентлигини ривожлантиришнинг назарий асоси

    1. Бўлажак физика ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда физик тажрибанинг аҳамияти ва ўрни

Таълим жамиятни ижтимоий-маданий модернизациялашнинг, давлатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ташкил этувчи ресурси бўлиб ҳисобланади. XXI аср бошларида таълим тизими самарадорлигининг асосий шарти бўлиб унинг шахс, давлат ва жамият эҳтиёжларини уйғунлаштиришга тайёрлигидан иборат. Бу олий таълим муассасаларнинг янги ДТС ларида ўз аксини топди. Ушбу стандартни жорий этишдан мақсад ҳар бир талаба шахсини индивидуал ривожлантириш, унинг мустақил ва узлуксиз таълим олишга тайёрлигини шакллантириш учун шароитларни таъминлашга қаратилган таълим тизимини қайта йўналтиришдан иборат. Сўнгги йилларда физика таълимида содир бўлган ўзгаришлар физика ўқитиш методикасида ҳам ўз аксини топди. Ушбу ўзгаришлар ижобий ва салбий оқибатларга олиб келди. Салбий таъсир, айниқса, физик тажрибани бажариш билан боғлиқ бўлган соҳада кучли ҳисобланади.
Ахборот-комуникация технологияни қўллаш физик тажрибани такомиллаштириш, яъний натижаларни қайта ишлаш, компьютерни ўлчов асбоби сифатида қўллаш, экспериментал маълумотлар базасини шакллантириш, реал тажрибани тўлдирувчи виртуал тажрибани намойиш қилиш имконини беради. Аммо, амалиётда кўпинча компьютер табиий тажрибани гармоник тўлдириш ва ўзаробойитиш ўрнига унинг ўрнини босишини кузатиш мумкин.
Бугунги кунда физиканинг жамият ҳаёти учун инсонпарварлик аҳамиятини эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Чунки, у маданиятнинг бир қисми бўлиб, ҳар бир инсон ҳам, шунингдек бутун инсоният ривожига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Физик тажриба ўқитишнинг физикани инсонпарварлаштиришнинг энг муҳим воситаларидан биридир, чунки айнан ундан фойдаланиш қуйидагиларга имкон беради:

  • ўқув жараёнининг ривожланишига ва амалий мўлжалга йўналганлигини фаоллаштириш;

  • билиш фаолиятнинг моҳиятини ўзгартириш, урғуни ўқувчилар

томонидан ўқув материалининг ёдлашга эмас, балки мазмунини тушуниш ва англашга қаратиш;

  • педагогик жараённи бола шахсини ривожлантиришга йўналтириш;

  • образли таффакур, сезгирлик, интуиция, эмоция ва креативликни ривожлантириш.

Физик тажрибани амалга ошириш шартларига ташқи омилларнинг қарама-қарши таъсирига қарамасдан, у, шубҳасиз, физика ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг шахсий ривожланишининг шакли, усули, мазмуни ва асосий воситаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Физик таълимининг замонавий мақсадларига эришишда физик тажрибаларнинг ўрни ва ролини аниқлашга ҳаракат қиламиз.
Инсонпарварлаштиришнинг соддалаштирилган талқин қилиш жараёнининг салбий оқибатлари нафақат физика тажрибасида, балки физикани ўқитишнинг бутун жараёнида ҳам кучли акс этади. Аммо, физиканинг инсонпарварлик салоҳиятини эътиборсиз қолдирмаслик керак. В. Г. Aр-хипкин, Н. И. Жданова, Д. М. Захаров, Л. Н. Заварыкина, Л. В. Королевалар ўз ишларида физика курсининг гуманитар таркибий қисмларига қуйидагиларни киритган:
- асосий методларидан бири тажриба бўлган билиш методологиясини шакллантириш;
- дунёқарашни шакллантириш яъний физика-табиат-хаёт учлигини амалга ошириш;
- ноосферик тасаввурларни шакллантирш.
Физика, гуманитар фанлардан кам бўлмаган ҳолда, бизга фан ва инсонни ўраь турган борлиқнинг боғлиқлигни кўрсатишга имкон беради. Aмерикалик физик олим И.Рабининг таъкидланишича: «Физика - замонамизнинг гуманитар таълимнинг ўзагидир» [53, б. 34]. У инсоннинг маънавий қиёфасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшади, маданий қадриятлар миқёсида ҳаракат қилишни ўргатади.
Замонавий мактаб дарсликлари ва физика дарсларида фан тарихи ва унга асос солган шахсларига жуда кам эътибор берилган. Ўқувчиларни олимларнинг ҳаёти ва фаолияти мисолларида тарбиялаш имкониятларидан фойдаланилмаяпти. Масалан, рус олимлари (М.В.Ломоносов, A.С. Попов, И.В.Курчатов, С.П.Королев, П.Н.Яблочков ва бошқалар) ва уларнинг ютуқлари, тарихий тажрибалар намойиши (A.Г.Столетов, П.Н.Лебедев тажрибалари), техник қурилмалар (A.С. Поповнинг биринчи радио қабул қилгичи, И. Ползуновнинг паровози ва бошқалар) ҳақидаги ҳикоялар ватанпарварлик ва меҳнатсеварликни тарбиялашга имкон беради.
Физика табиат ҳақидаги аниқ билимлар асосида экологик таълим учун шароит яратади, атроф-муҳитда адекват хулқ-атвор кўникмаларини шакллантиради. Масалан, электромагнит тўлқинлар ва уларнинг инсонга таъсирини, тажриба ёрдамида ўрганиш, улар қандай тарқалишини, уларнинг зарарли таъсиридан қандай ҳимояланиш мумкинлигини аниқ кўрсатишга имкон беради. Бундай мисоллар жуда кўп, лекин уларсиз ҳам физика фани инсоният маданиятининг ажралмас ва зарур бўлаги эканлиги, уни ўрганиш ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантириш имконини бериши маълум. Бу нафақат физиканинг, балки бутун таълимнинг мақсадларидан биридир.
“Физика” фани ёрдамида эришиш мумкин бўлган умум таълим мақсадларни кўриб чиқайлик. Бунинг учун биз умум таълим бўйича давлат стандартининг мазмунини таҳлил қиламиз.
Бугунги кунга келиб, ўрта мактаб учун стандарт билан таниш, аммо ўрта мактаб стандартида қабул қилинган ва акс эттириладиган асосий ғоялар аллақачон маълум.
Умумий ўрта таълимнинг мақсади - умум маданий ва шахсий ривожланишнинг юқори даражасига эга, янги, ечими ҳали номаълум масалаларни мустақил ечишга қодир бўлган кўп қиррали шахсни шакллантиришдан иборат.
Янги авлод умумий таълим стандарти ўқувчиларнинг натижаларига қўйиладиган талабларни белгилайди:
- шахсий натижаларга ўз-ўзини ривожлантириш, ўқишга мотивация, индивидуал траекторияни танлаш, қоблиятли-мазмунли муносабатлар, ижтимоий компетенциялар киради;
- метапредметли натижалар эса таянч компетенцияларни эгаллашни таъминлайдиган универсал таълим ҳаракатларини ўзлаштиришни ўз ичига олади;
- предметли натижалар эса оламнинг илмий манзараси асосидаги илмий билимларнинг фундаментал элементлари тизими киради [83].
Шундай қилиб, юқоридагилардан келиб чиқган ҳолда замонавий физика таълимининг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:


  1. Download 220 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling