1боб. Бўлажак физика ўқитувчиларининг физик тажриба бажариш компетентлигини ривожлантиришнинг назарий асоси
Download 220 Kb.
|
1 боб1.4.гача
Глобал даража физиканинг ривожланиши ва унинг бошқа фанлар билан интеграцияси, техника ва технологиянинг такомиллаштирилиши каби жахон масштабидаги омилларни акс этади.
Миллий даража миллий таълим тизими балн боғлиқ омилларни акс этади. Буларга физика ўқитиш мазмуни ва мақсадининг ўзгариши, педагогик технологиянинг ривожланиши, миллий мактаб таълимининг ўқув – техник таъминнотининг янгиланиши киради. Мактаб даража таълим муассасаси тури , унинг таълим мақсади, моддий – техник таъминноти билан боғлиқ омилларни акс этади. Синф (жамоа)даража битта синф ўқувчиларининг биржинсли бўлмаган контенгентига боғлиқ омилларни акс этади. Индивидуал даража ўқувчиларнинг шахсий фазилатлари ва билиш эхтиёжларига боғлиқ омилларни акс этади. Хар бир даражанинг омилларини алохида батафсилроқ кўриб чиқамиз Глобал даража Жаҳон миқёсида ягона таълим тизимини яратиш жараёни (глобаллашув) дунё билан алоқаларнинг кенгайиб боришига, тезкор маълумот алмашиш учун шароит яратишга, янги билимларни биргаликда эгаллашга, техника ва технология соҳасида янги маҳсулотларни кенг миқёсда жорий этишга олиб келади. Натижада, глобал ўзгаришлар ФИЗИК ТАЖРИБАга таъсир қилади ва шу билан физика ўқитувчиси учун ноаниқликлар омилларини яратади. 1. Физика фан сифатида технологик жиҳатдан хам, фундаментал жиҳатдан хам доимий ривожланади. Бундан ташқари, унинг бошқа фанлар билан интеграцияси содир бўлади. Физика курсининг мазмуни ўзгариши мумкин, аммо унинг асосий қисми мавжуд бўлиб, уни етарлича статик деб ҳисоблаш мумкин. Ўзгаришлар асосан ўқув материали ҳажми ва физика қонунларини амалиётда қўллаш масалаларига тааллуқлидир. Иккинчиси таълим мазмунини долзарб, амалиётга йўналтирилган қилиш имконини беради, бу эса, ўз навбатида, фанга бўлган қизиқишни уни ўрганишга мотивацияни оширишга ёрдам беради.физика қонунларининг амалий қўлланиши билан танишиш айнан ФИЗИК ТАЖРИБАни ўтказишда содир бўлади. Натижада, унинг мазмуни ва амалга ошириш воситалари ўзгаради, янги тажрибалар ишлаб чиқилади. Физика курсининг турли бўлимлари бўйича янги ўқув тажрибасини яратиш, шу билан бирга уни қўллаш методикасига Е. С. Агафонова, Я. Е. Амстиславский, С. П. Жакин, Г. И. Жерехова, Л.А Жука, Б. С. Зворыкина, О. Ф. Кабардина, В. В. Майера, Р. В. Майер, Н. Я. Молотков, Г. Г. Никофоров, Е. С. Объедков, Б. Ш. Перкальскис, С. А. Хорошавин, Н. М. Шахмаев, Н. И. Шефер, В. Ф. Шилов ва бошқалар каби олимларнинг ишлари бағишланган [2, 5, 52, 29, 77, 116, 117, 118, 138, 139,203,217,218,219]. Т. Е. Балабанова, С. В. Бубликов, П. В. Зуев, А. А. Шаповалов [14, 24, 66, 67, 214] ларнинг ишлари ўқитиш мазмунини танлаш, уни лойихалаш ва ФИЗИК ТАЖРИБАни такомиллаштириша билан боғлиқ вариативлиги масалаларига бағишланган. Бу ишларда физика ва замонавий тажриба мазмуни доимий ўзгариши кўрсатилган. Фаннинг ривожланиши техника ва технологиянинг такомиллашишига олиб келади. Шу билан бирга бу такомиллаштириш шунчалик тез содир бўладики, хали кенг тарқатилиб улгурмасдан янги техник ва технологик ишланмалар билан алмаштирилади:физик тажрибамазмуни ва мактаб физика хонасининг ўқув – техник мажмуаси доимий янгиланади, айрим ускуналар техник жихатдан такомиллашганларига алмаштирилади(масалан, хамма жойда қўл секундомери лаборатория ишларида мобил телефонлардаги секундомерлар билан алмаштирилади). Ахборот технологияларининг ривожланиши дастурий таъминнотнинг такомиллашишига ва янги коммуникация воситаларининг яратилишига олиб келади. Такомиллаштирилган дасурий таъминнот янги компьютерлаштирилган тажрибаларни амалга ошириш имконини беради, олинган натижаларнинг аниқлик даражаси ошади, тадқиқот фаолиятини олиб бориш имкони кўпаяди. Шубҳасиз, жуда тез ривожланаётган компьютер технологиялари физик жараёнларни моделлаштириш учун янги имкониятларни тақдим этадики, уларни қўллаш учун олдиндан, касбий фаолият бошланишидан 2-3 йил олдин тайёрлаш деярли мумкин эмас. Янги алоқа воситаларининг яратилиши физика хонасининг ўқув-техник мажмуасини янгилаш ва тажриба ўтказишни такомиллаштириш имконини беради. Бунга мисол сифатида ўқув жараёнига хужжат – камера ва мультимедиа проектор (экранга видеотасвирни проекциялаш), оверхед-проектор ва хаказо каби коммуникация воситаларини келтириш мумкин. Шундай қилиб глобал даражада ФИЗИК ТАЖРИБАни амалга ошириш шароитларининг аниқланмаганлилик даражасига таъсир этувчи учта омилларни белгилашимиз мумкин: фанни ривожлантириш, техниканинг такомиллашиши, ахборот технологияларининг ривожланиши. Download 220 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling