1боб. Бўлажак физика ўқитувчиларининг физик тажриба бажариш компетентлигини ривожлантиришнинг назарий асоси
Бўлажак физика ўитувчисининг касбий фаолиятда физик тажриба компетентлилиги
Download 220 Kb.
|
1 боб1.4.гача
1.2. Бўлажак физика ўитувчисининг касбий фаолиятда физик тажриба компетентлилиги.
Олдинги параграфда физик тажриба нафақат ўз аҳамиятини йўқотмагани, балки физика таълимининг замонавий мақсадларига эришиш учун ҳам катта имкониятларга эга эканлиги кўрсатилган эди. Демак, бўлажак физика ўқитувчиларини самарали ўқитиш жараёнини ташкил этиш учун физик тажрибанинг барча имкониятларини қўллашга тайёрлаш зарурати мавжуд. Ўқувчиларни физик тажрибани қўллашга тайёрлаш жараёнини замонавий даражада ташкил этиш учун унинг мазмунини аниқлаш зарур. Давлат таълим стандартлари, физика ўқитиш методикаси дастурлари, Л. И. Анциферов, В. А. Буров, Б. С. Зворыкин, С. Е. Каменецкий, А. А. Мар-голис, И. М. Пищиков, А. А. Покровский, И. М. Румянцев, С. В. Степанов, A. В. Смирнов ва бошқалар [8, 27, 29, 96, 122, 161] каби муаллифларнинг мактаб физика тажрибаларини ўтказиш методикаси ва техникаси соҳасидаги дарсликлар мазмунини; қуйидаги муаллифларнинг С. В. Анофриковой, И.А. Ильдяева, Е.А. Румбешты, B. Я. Синенко, Т. Н. Шамало [7, 73, 178, 184, 211] тадқиқот ишларини таҳлил қилайлик. Тахлил натижасида бўлажак физика ўитувчисининг физик тажрибани қўллаш соҳасидаги фаолиятининг қуйидаги бешта асосий йўналишларини белгаладик: физика ўқитиш жараёнида хавфсиз шароитларни ташкил этиш ва таъминлаш; ўқув жиҳозларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш; физик тажриба давомида ўқувчиларнинг ўқув фаолиятига раҳбарлик қилиш; физика тажрибани ташкил этиш ва ўтказиш; кўргазмали тажрибани ташкил этиш ва ўтказиш. Ҳар бир йўналишни амалга ошириш учун бўлажак ўқитувчи билим, кўникма, фаолият тажрибаси ва қадириятли-аҳамиятли мўлжаллар мажмуасига эга бўлиши керак. Шу сабабли, ҳар бир фаолият йўналишини физик тажрибадан фойдаланиш соҳасида компетенциянинг маълум тури билан боғлаш мумкин деб ҳисоблаймиз. Битта сохага оид компетенциялар мажмуасини физик тажрибани қўллаш соҳасида компетентлик деб аташ мумкин. Юқорида айтилганлар бўлажак физика ўқитувчисининг компетентлилигининг тузилмасини шакллантириш имконини беради (2жадвал): Меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги соҳасидаги компетенция: меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ҳужжатларга киритилган асосий қоидаларни билиш; хавфсизлик қоидаларини билиш; физик тажрибани бажаришда ушбу қоидаларга риоя қилган ҳолда ўқув жараёнини оқилона ташкил этиш кўникмаси. Мактаб физика хонасининг асосий жиҳозларига оид компетенция: жиҳозларни билиш ва уларни қўллаш кўникмаси; қурилмалар ва янги ишланмалар ҳақида маълумот олиш, мавжуд ускуналар ёрдамида физик тажрибани амалга ошириш, физикани ўқитиш жараёнида янги ускуналарни жорий этиш, қурилмаларни алмаштириш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда янги тажриба қурилмаларни яратиш учун мавжуд воситалардан, қўлбола қурилмаларнинг имкониятларидан фойдаланиш. Ўқувчиларнинг (фронтал лаборатория иши, физика практикум) физик тажрибаси соҳасидаги компетенция: ўқувчи тажрибаси методикасини билиш, уни ташкил этиш методикасини эгаллаш, унинг аҳамиятини англаш, ўқув жараёнида ўқувчи тажрибасини лойиҳалаш ва қўллаш қобилияти. Намойиш тажрибаси соҳасига оди компетенция: намойиш тажрибаси методологиясини билиш, уни амалга ошириш техникасини эгаллаш; нмойиш тажрибасини ўтказиш, унинг назарий материал билан боғлиқлигини очиб бериш кўникмаси; кўргазмали қурилмаларни лойиҳалаш ва қуриш қобилияти. Физик тажрибани тайёрлаш ва ўтказиш жараёнида ўқувчиларнинг ўқув фаолиятига раҳбарлик қилиш компетенцияси: физик тажриба тизимини билиш ва унинг таълим фаолият учун аҳамиятини англаш; қўйилган дидактик вазифаларга қараб физик тажриба ўтказиш тури ва усулини танлаш, мактабда физик тажрибани ўтказиш жараёнида ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш, уни назорат қилиш ва баҳолаш қобилияти. ( 2 жадвал жойлаштирилади) Педагогика йўналиш олий касбий таълим давлат стандартида педагогнинг асосий компетенциялари асосий таълим дастурларини ўзлаштириш натижаларига қўйиладиган талаблар сифатида намоён бўлади: Умуммаданий компетенциялар. Умумкасбий компетенциялар. Касбий компетенциялар. Download 220 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling