1боб. Бўлажак физика ўқитувчиларининг физик тажриба бажариш компетентлигини ривожлантиришнинг назарий асоси
Мактаб ўқувчиларининг асосий компетенцияларини шакллантириш
Download 220 Kb.
|
1 боб1.4.гача
Мактаб ўқувчиларининг асосий компетенцияларини шакллантириш;
Замонавий илмий дунёқарашни шакллантириш; Ўқувчиларни инновацион фаолиятга тайёрлаш. Ушбу мақсадларнинг хар – бирини эришиш учун физик тажрибалар қандай имкониятларга эгалигини тахлил қиламиз. 1. Мактаб ўқувчиларида таянч компетенцияларини шакллантириш жараёни Л. Н. Болотов, Ж. Делор,И.А. Зимняя, П. В. Зуев, G. В. Латынцев, О. П. Мерзлякова, А. В. Хуторской ва бошқаларнинг ишларида қаралган [19, 48, 63, 64, 68, 101,. 126, 204, 206]. Бу тадиқотларда компетенцияларнинг таркиби аниқланган (билимлар, малака, ахамиятли йўналишлар ва педагогик усуллар билан ўлчаш мумкин бўлган амалий фаолият тажрибаси) ва уларни шакллантириш учун ёндошувлар таклиф этилган; А. В. Хуторской қуйидаги асосий компетенцияларни белгилаган: қиймат-мазмунли – бу ўқувчининг атрофидаги оламни кўриш ва тушуниш, унда ҳаракат қилиш қобилияти, ўз ўрни ва мақсадини билиш, ўз ҳаракатлари учун мақсадли ва мазмунли созлашларни танлай олиш, қарор қабул қилиш ва ҳоказолар билан боғлиқ компетенциялар; умуммаданий – миллий ва умуминсоний маданият соҳасидаги фаолият билиши ва тажрибаси билан боғлиқ компетенциялар; худди шундай бу ерга оламни маданий ва умуминсоний тушунишгача кенгайган олам манзарасининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириш тажрибаси хам киради; ўқув – билиш – ўқувчиларнинг мантиқий, методологик, умумтаълим фаолият элементларини ўз ичига олган мустақил билиш фаолияти соҳасидаги компетенциялар тўплами . мақсадни белгилаш, режалаштириш, тахлил, рефлексия, ўзини бахолашларни ташкил этиш усуллари. Ўқувчи креатив фаолият малакаларини эгаллайди: билимларни бевосита атрофдаги оламдан олган ҳолда, ўқув – билиш муаммоларни ечиш усулларини қўллаган холда, ностандарт холатлардаги харакатлари орқали. Бу компетенциялар доирасида функционал саводхонлик талаблари аниқланади: далилларни фаразлардан фарқлашни билиш, ўлчаш кўникмаларни эгаллаш, билишнинг эхтимолли, статистик ва бошқа усулларини қўллаш; аборот – таълим йўналишлари (предметлари), шунингдек, атрофдаги олам ахбороти билан ишлаш кўникмалари билан боғлиқ компетенциялардир. Замонавий ахборот воситалари (телевизор, магнитафон, телефон, факс, компьютер, принтер, модем ва бошқалар) ва ахборот технологиялари (аудио-видео ёзувлар, электрон почта, оммавий ахборот воситалари, Интернет) ва бошқаларга эга бўлиш. коммуникатив –одамлар билан мулоқот қилиш усулларини билиш билан боғлиқ компетенциялар; гуруҳда, жамоада ва бошқаларда ишлаш кўникмалари билан; ижтимоий-меҳнат - булар фуқаро, кузатувчи ва бошқа ролини бажариш билан боғлиқ компетенциялардир. Бу компетенциялар, масалан, меҳнат бозоридаги вазиятни таҳлил қилиш, шахсий ва ижтимоий манфаатларга мувофиқ ҳаракат қилиш қобилиятини, меҳнат ва фуқаролик одоб-ахлоқига эга бўлиш муносабатларни ўз ичига олади; шахсий ўзини ўзи такомиллаштириш компетенциялари - жисмоний, маънавий ва интеллектуал ўзини ўзи ривожлантириш, ҳиссий ўзини ўзи бошқариш ва ўзини ўзи қўллаб-қувватлаш усулларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ компетенциялар [204]. О.П.Мерзлякованинг тадқиқот ишида физикани ўқитиш жараёнида ўқувчиларда аниқ шакллантирилиши мумкин бўлган ва тавсия этиладиган қуйидаги асосий компетенциялар аниқланган: ахборот - методологик - турли маълумотлар манбалари, билимларнинг усуллари ва цикллари тўғрисида билим, янги билимнинг аҳамиятини англаш, янги нарсаларни ўрганиш истаги, ҳисоботларни тайёрлаш, кузатув ва тажрибаларни ўтказиш тажрибаси; фаолият-ижодий - фаолият тузилишини, рационал фаолиятни ташкил этиш тамойиллари, ижодий фаолият босқичларини билиш, рационал ижодий фаолиятни амалга ошириш, унинг аҳамиятини англаш ва унга интилиш обилияти; экологик - валеологик - экологик вазиятни баҳолаш, ўз организми ва атроф-муҳитнинг физик хусусиятларини аниқлаш, ўзини ва атроф-муҳитни ҳурмат қилиш, табиат билан уйғунликка интилиш, экология ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги тажриба[126]. Юқорида айтилган компетенцияларнинг турлари ва тузилишларини тахлил қилиб қуйидаги хулосага келдик, О. П. Мерзлякова томонидан таърифланган компетенциялар А. В. Хуторской томонидан белгиланган компетенцияларни ўз ичига олади, аммо физика таълими хусусиятлари билан аниқланган йириклаштирилган гурухларда тақдим этилган. Тадқиқотимиз масаласини ечиш учун бу жуда долзарб. Компетенциялар мазмунини ўрганиб чиқиш физик тажрибани бажариш билан боғлиқ шакилланадиган компетенцияларн ажратиш имконини берди: ■ Aхборот-методик компетенция ахборот, қиймат-мазмунли ва ўқув-билиш компетенция элементларини ўз ичига олади; ахборот билан ишлашда фаолият кўникмалари, турли хил маълумот манбаларини билиш, атрофдаги воқеликдан бевосита билим олиш, ўқув - билиш муаммоларни ҳал қилиш усулларига эга бўлиш, билим усулларидан фойдаланиш, тажриба ўтказиш тажрибасига эга бўлиш (ўлчаш билан боғлиқ кўникмаларга эгалик). Физик тажрибадар янги билимлар манбаи бўлиб, фан ва кундалик ҳаёт ўртасидаги боғлиқликни ўрганишга имкон беради, бу эса ўқувчининг атроф-оламни кўриш ва тушуниш қобилиятини шакллантиради. Тажрибалар ўтказишни этиш (илмий далилларни тўплаш, фаразни илгари суриш, тажриба натижаларини режалаштириш, ўтказиш ва қайта ишлаш) ўқувчиларга илмий билиш усуллари ва даврлари билан танишиш имконини беради. ■ Фаолият – ижодий компетенция ўқув – билиш, иштимоий – миехнат элементларини, шахсий ўз – ўзини такомиллаштириш компетенцияси, коммуникатив компетенцияни ўз ичига олади ва фаолият тузилишини билиш ва уни мустақил амалга ошириш малакаси билан боғлиқ. Бу ерга мақсад белгилаш, режалаштириш, таҳлил, рефлексия ва ўз – ўзини бахолашни ташкил этиш усуллари киради. Айтилган компетенцияларни шакллантириш учун ўқувчиларнинг физик тажрибаси катта ахамиятга эга, чунки у ўқувчиларнинг мустақил фаолиятини ташкил этиш усули, бунда ўқувчилар тажрибани режалаштиришни (масадни шакллантириш, тажрибани ўтказиш режасини тузиш), натижаларни режалаштиришни ва бошқаларни ўрганадилар. “Ўқитувчи рахбарлигида, сўнг мустақил тажриба бажариш ўқувчига фаолиятнинг турли кўринишларини бажариш учун воситаларни мустақил танлаш имконини беради. Шундай қилиб, тажриба ўқувчиларда фан бўйича фаолият тузилишини шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилади.” (Т. Н. Шамало) [212, 90б.]. ■ Экологик-валеологик компетенция ўз таркибига қуйидаги компетенцияларини олади: шахсий ўз - ўзини такомиллаштириш компетенция, қийматли – мазмунли компетенциялар, ўз организми ва атрофидаги оламнинг физик хусусиятларини аниқлаш, хавфсиз муносабатда бўлиш, ўз –ўзини интеллектуал ривожлантириш усулларини ўзлаштириш, табиат билан уйғунлашишига интилиш билан боғлиқ умуммаданий компетенциялар. Компетенцияни шакллантириш учун физик тажрибани ўтказиш вақтида ўзлаштирганлиги ўлчашни амалга ошириш кўникмалари зарур. Физик тажриба интизомлилик, аниқлилик, меҳнатсеварлик каби шахсий хусусиятларни шакллантириб, тарбиявий муаммоларини ҳал қилишга имкон беради ва у ўз навбатида кейинги таълимий ва касбий фаолиятда жуда муҳимдир. Шундай қилиб, физик тажриба ўқувчиларнинг асосий компетенцияларини шакллантириш учун катта имкониятларга эга эканлигини таъкидлаш мумкин. 2. Физика ўқитишнинг асосий мақсадларидан бири таълим олувчиларда замонавий илмий дунёқарашни шакллантиришдан иборат. В. Н. Мощанский, В. В. Мултановский, В. Г. Разумовский, А. В. Усова, Н. В. Шароноваларнинг ишлари шу мақсадга эришиш муаммоларига бағишланган. Дунёқараш-деганда объектив олам ва унда инсон ўрнига, инсонларнинг ўзларини ўраб турган борлиқга ва ўзларига нисбатан муносабатларига умумлаштирилган қарашлар тушинилади. Н.В.Шарованинг фикрига кўра дунёқарашни шакллантириш учун табиат хақидаги фанларнинг бири сифатида физика учун долзарб бўлган табиатни билиш жараёни асос бўлиб ҳисобланади [215]. Унинг тадқиқот ишида билиш жараёнинг қуйдаги хусусиятлари кетлирилган: билиш жараёни учун билимлар манбааси ва хақиат меъзони бўлиб ҳисобданади, унинг ёрдамида инсон оламни ўзлаштиради ва ўзгартиради. Физик тажриба амалиётнинг бир шаклидир. У билишнинг манбааси, асоси, харакатлантирувчи кучи ва мақсади бўлиб ҳисобланади; Физик объектлар ва ходисалар ҳақидаги билимлар физик тажрибадан фойдаланиш орқали шаклланадиган физик тушунчалар тизимида акс эттирилади. Физик объект ёки ходисанинг хаёлий идеал моделини ишлаб чиқиш иккинчи даражалидан асосий ва мавҳумни ажратиб кўрсатиш имконини беради. Бундай ҳолда физик тажриба моделлаштириш воситаси ҳисобланади. Ўқув жараёнида физик тажрибани қўллаш мактаб ўқувчиларини моделлаштириш ва хулоса чиқариш орқали илмий билиш цикли билан таништириш имконини беради. 3. Ўқувчиларни иннновацион фаолиятга тайёрлаш таълим жараёнининг мақсади сифатида нисбатан яқинда пайдо бўла бошлади. Шу боис билан “инновация” ва “инновацион таълим” тушунчаларини кенгроқ кўриб чиқиш зарур. Инновация - деганда нафақат янги билимларни эгаллаш, балки уларни амалиётга татбиқ этиш тушунилади. Инновацион фаолият ижтимоий аҳамиятга эга, чунки мамлакат фаровонлиги кўп жиҳатдан шунга боғлиқ. С.Л.Лесков тадқиқот ишида давлат рақобатбардошлиги, унинг миллий хавфсизлиги, жамиятнинг турмуш даражаси ва ҳар бир фуқаронинг истиқболи инновацияларга боғлиқ бўлиши кўрсатилган [106]. Тажриба топшириқлари ўқувчилар олимлар, ихтирочилар ролини ўйнайдиган, янги кичик кашфиётлар қиладиган вазиятларни яратишга имкон беради. Бу нафақат маълумотни эслаб қолиш ва ёдлаш, балки фаол мустақил билиш ва ижодкорликни ривожлантиришга ёрдам беради. Бу айниқса, мактаб ўқувчиларини бўлажак инновацион фаолиятга тайёрлаш масаласини ҳал этиш учун долзарбдир. Инновацион фаолиятнинг муваффақияти учун зарур бўлган субъектив шартлар ва уларга мос зарур шахсий сифатлар1- жадвалда келтирилган. Download 220 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling