Технология таълимининг оптималлаштирилган мазмунини танлаш методикаси


Download 24.59 Kb.
Sana13.02.2023
Hajmi24.59 Kb.
#1192806
Bog'liq
Хумора мақола


ТЕХНОЛОГИЯ ТАЪЛИМИНИНГ ОПТИМАЛЛАШТИРИЛГАН МАЗМУНИНИ ТАНЛАШ МЕТОДИКАСИ
Холикова Хумора Атитиллаевна
Андижон давлат университетининг педагогика институт магистранти


Аннотация: Ушбу мақолада технологик таълимнинг касб танлашда ўрни ва аҳамияти ёритилган бўлиб ўқитувчиларни ўқувчилар билан алоқаси ва дарс ўтиш технологияси ёритилган.
Калит сўзлар: технология, таълим, методика, касб-ҳунар, касб, композитсион
Аннотация: В данной статье описывается роль и значение технологического образования в выборе профессии, взаимоотношения педагогов со студентами и технологии преподавания.
Ключевые слова: технология, образование, методика, профессия, занятие, состав.
Annotation: This article describes the role and importance of technological education in choosing a profession, the relationship between teachers and students and teaching technologies.
Key words: technology, education, methodology, profession, occupation, composition.
Ўзбекситон Республикасининг демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлидан изчил илгарилаб бораётганлиги; мамлакат иқтисодиётида туб ўзгаришларнинг амалга оширилиши, республика иқтисодиёти асосан хомашё йўналишдаги рақобатбардош пировард маҳсулот ишлаб чиқаш йўлига изчил ўтаётганлиги, мамлакат экспорт салоҳиятми кенгаяёттганлиги давлатимизни касб танлашга, технологик таълимининг оптималлашга қаратиётган эътибори келажак авлодни ҳаётда ўз ўрнини топишига ёрдам беради.[1,3]
Касбий маҳорат ва лаёқат шахснинг шундай сифатларики, улар бўлажак мутахассиснинг ҳаётий ва меҳнат муввафақиятларини белгилаб беради. Республикамизда таълимни ривожлантиришнинг замонавий босқичида касб таълими педагогикаси фанининг асосий вазифаси сифатида жаҳон талаблари даражасида янгиланиб бораётган ишлаб чиқариш шароитларига мослаша оладиган, мамлакатимиз иқтисодиётини буюк давлат даражаснга кўтарадиган мутахассисларни тайёрлаш, ва бу жараёнда асосий омил сифатида бериладиган ахборотлар ҳажмини эмас, балки ижодий ёндошувни шакллантириш, мустақил фикрлаш ва тадбиқ қилиш сифатларини тарбиялашга эътибор қаратиш лозим.
Касб таълим педагогикаси фани инсонни касбий фаолиятга тайёрлаш, янги авлодни касбий тарбиялаш, малакали ишчи кучини янги талаблар даражасига мослаб боришни кўзда тутади. Касб таълим педагогикаси жаҳон миқёсида тан олинган энг илғор методлар ва йўналишлар билан бойиб бормоқда. Бугунги кунда ўзининг кенг дабиқини кутиб ётган, фаннинг бошқа соҳалари билан боғлиқ равишда ишлаб чиқилган янги концепциялар ва назариялар ривожлантирилмоқда. Касб таълим педагогикаси умумий педагогика фанининг тармоғи сифатида касбий - техник таълим тизимининг такомиллашиш жараёнида шаклланиб боради. У нисбатан замонавий фан соҳаси саналиб, бугунги кунда кўплаб тушунчалари шаклланиб, ривожланиб келмоқда. Республикамиз таълим тизимидаги ислоҳатлар натижасида касбий таълим ишчи касбларига махсус тайёрлаш масаласига, таълим олувчи шахсида касбий маҳорат ва лаёқат сифатларини шакллантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан умумий ўрта таълим мактабларида ўқитувчиларнинг иш тажрибаси ўқувчиларни касб танлашга форма ва методларни белгилаб берди. Уларнинг асосийлари қуйдагилардан иборат. Дарсларда касб танлашга ёллаш. Масалан, ўқитувчи ўқувчиларни улар устахоналардаги машғулотларида бажарадиган иш билан боғлиқ касблар билан таништиради. Чунончи, ўқувчилар ёғочга ва турли мато ва газламаларга ишлов беришни ўрганаётганларида тикувчи, ошпаз, дизайнер, дурадгор, ёғочсоз, фанер қопловчи, ёғоч кесувчи, ром ясовчи, токар, пармаловчи касблари хақида билиб оладилар. Бундан ташқари, айрим темаларни ўрганиш давомида ўсмирларнинг металлга ишлов бериш корхоналари ишчи касблар: термик ишлов берувчи, прокатловчи, пўлат эритувчи ҳамда қизлар даврасига тикувчилик, пазандачилик ва хоказо касблари тўғрисидаги тасаввурларини кенгайтириш мумкин. Электр монтаж ишларига багишланган машғулотларда ўқувчилар электромонтёр, электрослесар (ремонтчи электромонтёр, электромантажчи слесар, ўровчи электромонтёр ва хакозо) касблари билан танишадилар. 2.Экскурсияларда касб танлашга ёллаш. Одатда, экскурсияларда ўқувчиларни ўқувпрограммаси доирасидан чиқувчи материал билан таништиришга қулай шароит юзага келади. Бу имкониятдан ўқувчиларни касб танлашга ёллаш учун фойдаланиш мумкин. Масалан, ўқувчилар металлга ва ёғочга ишлов бериладиган механика цехларига боришганда ускуналарнинг кўп группа ва типларни кўрадилар. 3. Тўгарак машғулотларида ўқувчиларни турли касблар билан таништиришга кўпроқ имкониятлар вужудга келади. 4.Ишлаб чиқариш новаторлари ва мактабни битиргандан сўнг моддий ишлаб чиқариш сохасида ишлаётганлар билан учрашувлар. Одатда, мазкур мактабни битиргандан кейин саноат корхоналарида ишлаётган кишиларнинг чиқишлари ўқувчиларда катта таассурот қолдиради. Меҳнат таълими жараёнида ўқувчилар танишадиган касблар анча кўп. Шунинг учун, ўқитувчилар ўқувчиларга ўз касби хақида хикоя қилиб берадиган ишлаб чиқариш новаторларини топишда қийналишмайди. Ишлаб чиқариш топшириқларини бажаришда фан асосларига доир билимлардан фойдаланиш тўғрисида ишлаб чиқариш илғорлари айтган гаплар, айниқса қимматлидир. 5.Хар хил маданий оммавий тадбирлар ўтказиш. Касб танлашга ёллаш ишининг муваффақиятли олиб борилишига ёрдам берувчи хар хил маданий-оммавий тадбирлар мактабларнинг иш тажрибасидан маълум. Масалан, «Касб хақида кимкўпроқ билади» темасига бағишлаб конкурслар ўтказиш, «Касблар дунёсида»номли оғзаки журналлар чиқариш, «Касб танлашда шахсий ва жамоат фикри» темаси бўйича мунозаралар уюштириш, тегишли адабиётлар кўргазмасини ташкил қилиш, китоб ва кинофилмларни мухокама қилиш шулар жумласидандир. 6.Касбларни чуқур ўрганиш. Ўқитувчи муайян касблар тўғрисида тасаввур бериш учун бир ёла барча ўқувчилар билан иш олиб боришдан ташқари, у ёки бу касб билан яхшилаб танишиш истаги бўлган ўқувчилар билан жиддийроқ иш олиб боради. Ўқувчилар қизиқишларига қараб группаларга ёки клубларга бирлаштириладилар. Бунда ишнинг турли-туман ташкилий формалари қўлланилади. Ўқувчилар ўз кучи билан музей яратадилар, рефератлар ёзадилар, экскурсиялар ўтказадилар. Буларнинг барчаси ўқитувчига муайян касб инсонга қандай талаблар қўйишини кенгроқ тушунтириб беришга ўқувчиларнинг касб танлаш негизларини тушуниб олишларида кўмаклашишга имкон беради. Мисол учун, 9-синф мавзуларни олсак Мавзу: Композитсион яхлитлик. халқ ҳунармандчилигига оид танланган битта касб-ҳунар турини тавсифлаш. Шакллантирилаётган компетенсиялар ва амалга ошириш усули:[2,5]
Таянч компетенсиялар: Коммуникатив компетенсия, ахборот билан ишлаш компетенсияси, шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенсияси, ижтимоий фаол фуқаролик компетенсияси, умуммаданий компетенсияси, математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенсияси
Фанга оид компетенсиялар:
1._____________________________ _______
2._____________________________ _______
Амалга ошириш усуллари: Малъумотнома, дарслик, луғат, жадвал, энсиклопедия, интернетдан мавзуга оид ахбо-ротни ола билиш интерактив теслар, дидактик материаллар б/н ишлаш.
Нутқда математик терминларни саводли қўллай олиш. Гуруҳларда ва жуфтликларда ишлаш.
Дарс жараёни ва унинг босқичлари
Ишнинг номи, бажариладиган иш мазмуни
Вақт: 1-босқич: Ташкилий қисм
Саломлашиш. Давоматни аниқлаш. Маънавият дақиқаси. 3 мин
2-босқич: Рефлексия. Эхтиёжларни аниқлаш.
Мавзуга таълуқли лиғатлар. 6 мин
3-босқич: Янги мавзу баёни
Амалий ва назарий тушунтириш, Тест саволлари. Слайд. 20 мин
4-босқич: Мустаҳкамлаш“Ақлий ҳужум” 11 мин
5-босқич: Баҳолаш. Дарс якуни.
Дарсга фаол қатнашган ўқувчиларни рағбатлантириш 3 мин
6-босқич: Уйга вазифа Назарий маълумотларни ёдлаб, амалий топшириқларни мустақил бажариш 2 мин
Мавзу: Композитсион яхлитлик. Халқ ҳунармандчилигига оид танланган битта касб-ҳунар турини тавсифлаш.
Дарснинг мақсади:
Таълимий мақсад: Ўқувчиларга композитсион яхлитлик. Халқ ҳунармандчилигига оид танланган битта касб-ҳунар турини тавсифлаш ҳақида маълумотлар бериш.
Тарбиявий мақсад: Ўқувчиларни тозаликка, меҳнатсеварликка ўргатиш. Турмушдаги эҳтиёжлар ва улардан фойдаланишни тушунтириш. Техника хавфсизлиги қоидалари, иш ўрнини ташкил қилиш қонун қоидаларини тушунтириш, санитария гигиена талабларига тўлиқ риоя этишни ўргатиш.
Ривожлантирувчи мақсад: Ўқувчилар тасаввурида композитсион яхлитлик. Халқ ҳунармандчилигига оид танланган битта касб-ҳунар турини тавсифлаш ҳақида билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш.
Дарс тури: Билимларни мустаҳкамловчи. Янги билим берувчи.
Дарс услуби: Тушунтириш, сухбат, тезкор савол – жавоб, амалий мустақил ишлар бажариш, мунозара, кўргазмали ва бошқалар.
Дарс методи: гуруҳларда ишлаш, “Ақлий ҳужум”, “Ким эпчил-у, ким чаққон”, “Клацер”, “Б/Б/Б” методларидан фойдаланилади.
Дарсда жиҳози: пазандачилик ўқув хонаси, тикувчилик иш қуроллари ва жихозлари, расм ва тарқатма материаллар, ўқув қуроллари, элекрон материаллар, тест материаллари.
Дарснинг бориши: Ташкилий қисм, саломлашиш, давоматни аниқлаш,
Дарсга тайёргарлик кўриш: Ўқувчилар диққатини дарсга қаратиш.
Уйга вазифани сўраш:
Савол – жавоб ўтказиш
Топшириқларни текшириш
Янги мавзу баёни:
Янги мавзуни мустаҳкамлаш.
Мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Композитсия деб нимага айтилади?
2. Композитсия санъати санъаткорнинг қандай маҳоратини ўзида намоён этади?
3. Кийимнинг композитсияси устида ишловчи мутахассиснинг асосий вазифаси нималардан иборат?
4. Кийим композитсиясининг қандай асосий белгилари бор?
5. Мутаносиблик деб нимага айтилади?
6. Силует ва ритм деб нимага айтилади?
7. Кийимда чизиқларнинг вазифасини айтиб беринг.
8. Симмертрия ва асимметрия деб нимага айтилади?
9. Кийимда газлама ва безаклар қандай рол ойнайди?
Дарсни якунлаш ва ўқувчиларни баҳолаш. Касбга йўллаш хонасини тартибга келтириш. Уйга вазифани эълон қилиш: мавзу бўйича берилган барча маълумотларни ўқиб-ўрганиб келиш.


Фойдаланилган адабиётлар
1.Азизхўжаев Н.Н. Педагогик технология ва педагогик маҳорат. Тошкент ТДПУ. 2003
2.Беспалько В.П. Педагогика и прогрессивные технологии обучения. М:. Изд-во Института профессианольного образования Минст.образ. России.1995
3.Кузьмина Н.В. Методқ исследование педагогической деятельности 1970
4.Лернер Н.Я. Дидактическая система методов обучения М. 1976
5. Sattarova Z., Аbdusalomova N., Ahmedova N. 9 sinf uchun Texnologiya. “O`zbekiston” (Toshkent) 2019
Download 24.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling