Халқаро валюта-молия ва кредит муносабатлари


Download 0.97 Mb.
bet1/9
Sana17.02.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1205026
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
7 мавзу Халкаро валюта кредит муносабатлар

Халқаро валюта-молия ва кредит муносабатлари

  • ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
  • “Жаҳон иқтисодиёти” кафедраси “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” фани МАВЗУ:
  • Ҳ.Турсунов

Халқаро валюта-молия ва кредит муносабатлари

  • Халқаро валюта тизимининг ривожланиш
  • босқичлари;
  • Халқаро резерв валюта бирликлари;
  • РЕЖА:

Халқаро валюта-молия ва кредит муносабатлари

  • Халқаро валюта тизимининг аҳамияти ва унинг таркибий тузилиши

Халқаро валюта-молия ва кредит муносабатлари

  • Халқаро валюта муносабатлари - бу валютани жаҳон хўжалигида амал қилиши борасида шаклланадиган ва миллий хўжаликлар фаолият натижаларининг ўзаро алмашувига хизмат кўрсатадиган ижтимоий муносабатлар йиғиндисидир.
  • Валюта муносабатлари пулнинг жаҳон пули функцияси билан боғлиқ бўлган иқтисодий муносабатларни намоён қилади.
  • Пул жаҳон пули сифатида ташқи савдо ва хизматлар, капитал миграцияси, фойданинг инвестицияларга кўчиши, заём ва субсидиялар бериш, илмий-техник алмашув, туризм, давлат ва хусусий пул кўчиришларига хизмат қилади.

Халқаро валюта-молия ва кредит муносабатлари

  • Валюта муносабатларини пайдо бўлиши, ўзгартирилиши ёки тугатилишининг ҳуқуқий асослари сифатида халқаро келишувлар ва ички давлат қонун қоидалари ётади. Валюта муносабатлари, нисбатан мустақил муносабатлар бўлгани ҳолда, тўлов баланси, валюта курси, ҳисоб-китоб операциялари орқали дунё иқтисодига сезиларли таъсир кўрсатади.
  • Валюта муносабатлари миллий ва халқаро даражаларда амалга оширилади. Унинг асосий иштирокчилари сифатида Халқаро молиявий ташкилотлар, давлатлар, давлатларнинг резидент ва норезидент шахслари майдонга чиқади.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling