Лизинг асосий фондларни янгилаш усули сифатида


Download 131.05 Kb.
bet1/18
Sana12.03.2023
Hajmi131.05 Kb.
#1264652
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Лизинг




Лизинг - асосий фондларни янгилаш усули сифатида

Режа:


1.Кириш. Лизингнинг келиб чициш тарихи.
2.Узбекистонда Лизинг Инфратузилмасининг Ташкил Топиши
3.Лизингнинг Бухгалтерия Хисоби
4.Хулоса. Узбекистонда лизинг хизматларини ривожлантириш
истиқболлари

1.Кириш. Лизингнинг келиб чициш тарихи.

Лизинг замонавий илгор технологиялар фан ва техника тараққиёти натижаларини зудлик билан амалиётга тадбиқ этишда, қул келадиган молиявий воситалардан бири булиб, қадим замонлардан дунёнинг купгина мамлакатларида ривожланиб келади.
«Лизинг» сузи инглизча бўлиб, «Lease» феълидан келиб
чиққан ва тахминан, «мулкни ижарага бериш» ёки «мулкни
ижарага олиш»
маънолари ифодасини билдиради. Баъзи манбаларда таъкидланишича, машина, жиҳоз, транспорт воситалари ва бошка ишлаб чикаришга тааллукли ҳаракатланувчи мулкни узок муддатли ижарага олишдир.
Лизинг, унинг иштирокчилари манфаатларидан келиб чиққан холда, ишлаб чиқарувчи, лизинг берувчи ва лизинг олувчиларнинг фаолиятларини макон ва замонда амалга оширишга ва жадаллаштиришга имкон беради. Бозор ицтисодиётига утиш даври иқисодиётида Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини тез суръатлар билан ривожлантириш, бир томондан замонавий ускуна ва технологияларни куллашни, иккинчи томондан эса зарур булган молиявий ресурсларни излаб топишни талаб этади. Замонавий янги техника, ускуна ва технологиялар ишлаб чиқарувчилар, молиявий ресурсларга эга булган ва бу маблагларни самарали жойлаштириш мақсадларида фаолият
юритувчилар ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти сохиблари узаро манфаатли муносабатларни йулга куйишида лизинг жуда хам кул келади. Хозирги пайтда мамлакатимизда лизинг муносабатларининг конунчилиги ишлаб чиқилган, такомиллаштирилиб борилмокда, лизинг инфратузилмаси ташкил топмокда ва лизинг молиялаштиришнинг усули сифатида кенгайиб бормокда. Ушбу лизинг муносабатлари тарихи, уларнинг келиб чиқиш асослари, сабаблари, илгор мамлакатлар тажрибаси баён этилади. Иқтисодий адабиётларда лизинг атамасига булган турли қарашлар, унга берилган таърифлар укувчилар томонидан урганиш, фикр юритиш хамда узлаштириш учун келтирилади. Иқтисодий билим сохиблари учун лизингни ицтисодий табиати ва мохияти тула асосланган равишда очиб берилади. Лизингни асосий белгилари ва афзалликлари, унинг кредит, ижара, ёнлаш муносабатларидан туб фарьутари исботланган Холда ёритилади. Жахон амалиётида мавжуд булган лизинг турлари таснифи, лизинг иштирокчиларининг хар бири учун унинг устунликлари фаркли равишда ёритилади. Ўзбекистонда ҳозирги шароитда кабул килинган конунчиликга мувофик лизинг объектлари сифатида амалиётга тадбик этилиши мумкин булган лизинг мулклари таркиби баён этилади, лизинг муносабатлари субъектлари тавсифланади. Жахон тажрибаси инобатга олиниб лизинг муносабатлари хусусиятлари, уларни мазмуни ёритилади. Молиявий ресурсларни иқтисодиёт сохиблари уртасида самарали йулга куйиш жихатдан лизинг муносабатлари зарурияти очиб берилади. Лизинг муносабатларини Узбекистонда институциявий ташкил топиши тугрисида ахборот берилади. Молиялаштириш жихатдан лизингнинг самарасини аниклаш хусусиятлари, молиявий карорларни асослаш, лизинг
лойихаларини баҳолаш усуллари очиб берилади. Лизинг шартномаларини асосли равишда тузиш, лизинг туловларини макбул равишда хисоблаш ва туловларни амалга ошириш усуллари, ушбу фаолиятда рискларни инобатга олиш, лизинг шартномасини бекор килиш, лизинг мулкини кайтариб олиш тартиблари батафсил ёритилади. Ишлаб чикарувчи, лизинг берувчи ва лизинг олувчида лизинг мулкини бухгалтерия хисобини юритиш масалалари ёритилади. Кейинги йилларда Узбекистонда лизинг муносабатларининг конунчилигида булган узгаришлар, уларни такомиллаштиришда киритилган узгартишлар ва кушимчалар батафсил ёритилади.
Марказий Осиё давлатларида, шу жумладан Узбекистонда Халкаро молия корпорациясининг лойихаси буйича олиб борилаётган фаолият баён этилади. Тизимли равишда ёндашган Холда Узбекистон республикасида лизингни ривожлантириш ва кенгайтириш масалаларига, лизингни янада кенгайтириш, уни оммавий равишда куллаш учун зарур булган омилларга алохида эътибор каратилади. Кичик бизнес ва тадбиркорлар фаолиятини молиялаштиришда лизингнинг қул келиши асосланади. Лизинг муносабатларини жорий этишда амалиётда келиб чикиши мумкин булган саволларга
жавоблар берилади.
Муаллифлар жамоаси мазкур кулланмани тайёрлашда ушбу
сохада мавжуд булган адабиётлардан, Узбекистон амалиётидан
келиб чикиб, матбуотда эълон килинган, барча маколалардан
фойдаланган холда, укув кулланмани тизимли равишда
тайёрлашга харакат килди.
Укув кулланма куйидаги муаллифлар томонидан тайёрланди.


Download 131.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling