Халқароэксперт муҳтарам устоз, фидоий олим


Download 82.74 Kb.
Sana08.05.2023
Hajmi82.74 Kb.
#1446122
Bog'liq
проф.Б.Рузметов (2)


П рофессор Бахтияр Рузметов


УрДУ профессори, иқтисод фанлари доктори, АҚШ Нью-Йорк
Фанлар Академиясининг аъзоси, минтақавий иқтисодиёт соҳасида
халқароэксперт

МУҲТАРАМ устоз, фидоий олим,





Дўст азал-азалдан Хоразму Бухоро
Кўз билан Қош азалдан Хоразму Бухоро

Мен Бахтияр Негматовични 2000 йилдан ўзим Урганч давлат университети иқтисод факультети деканлигига тайинланган давримдан бошлаб биламан. У вақтда Устоз "Иқтисодиёт назарияси" кафедраси мудири лавозимида фаолият кўрсатаётган эди.


Бизни ўша даврдан бошлаб илмий педагогик ҳамкорлигимиз бошланган ва ҳозиргача самарали давом этиб келмоқда. Биз ҳамкорликда юқори малакали педагогик кадрлар таёрлаш, халқаро ва республика миқёсдаги инновацион грантларни бажариш, фан доктори илмий даражасини берувчи ихтисослашган илмий кенгаш аъзолари сифатида фаолият кўрсатиб келмоқдамиз.
Мен профессор Бахтияр Негматович тимсолида юксак илмий салоҳиятга, педагогик маҳоратга, ташкилотчилик қобилиятига, инсоний фазилатларга эга Муҳтарам Устозни кўрганман. Бизнинг чорак асрлик ҳамкорлигимиз юқори самара берган деб ҳисоблайман. Бизнинг са-ий харакатларимиз натижасида ўндан ортиқ илмга чанқоқ, келажаги порлоқ ёшлар фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DsC) илмий даражаларига эришдилар.
Тарихга назар ташласак, азалдан Хоразм ва Бухоро ўртасида дўстлик, ҳамкорлик алоқалари юксак даражада бўлган. Хоразмлик шоир Эркин Самандар ва Бухоролик шоир Тошпўлат Хамид бу муносабатларни тараннум этиб, шеърлар ёзишган, шеър эса қўшиқ қилиб куйланган. Биз ҳар бир учрашувимизда шеър айтамиз, қўшиқни эшитамиз.
Дўстликни яна бир рамзи қадимий Хива шаҳрини кўрки Калтаминор (Кўкминор) ҳисобланади. Баъзи манбаларга кўра , Хива хони Муҳаммад Аминҳон бу минорани Буҳородан олаётган келининг карвонини биринчи бўлиб кўриш учун қурдирган. Хонни вафоти сабабли минора тугалланмасдан қолган.
Ҳозирга қадар унинг 400 дан ортиқ илмий мақолалари эълон қилингани, уларни кўпчилиги АҚШ, Италия, Белгия, Англия, Франция, Ирландия, Россия, Тожикистон ва бошқа хорижий давлатларда чоп қилингани, 30 дан ортиқ дарслик, ўқув-услубий қўлланмалар яратилгани, унинг раҳбарлигида 9 та иқтисод фанлари номзоди ва иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва битта иқтисодиёт фанлари доктори (DsC) таёрлангани, 10 лаб катта илмий ходим - изланувчилар докторлик диссертацияси устида ишлаётгани, 50 дан ортик халқаро илмий анжуманларда маърузалар билан қатнашгани, 20 дан ортиқ халқаро ва республика грантлар соҳиби бўлганлиги уни мамлакатимиз ва хорижий давлатлар иқтисодчи олимлари орасида ўзига яраша ўрни, обрўси борлиги ва уларнинг хурматига сазовор бўлиб келаётганлигидан далолат беради.
Таваллудининг 70 йиллигини, илмий - педагогик фаолиятини салкам 50 йиллигини нишонлаётган профессор Наврўз-зода Бахтияр Негматович ўзининг меҳнаткашлиги, илмий салоҳиятининг юксаклиги, маданиятлилиги, самимийлиги билан бой тажрибаси, билими ва куч ғайратини илм - фаннинг ривожига, Янги Ўзбекистоннинг равнақи, олий таълим тизими учун юқори малакали илмий, илмий - педогогик кадрлар ва иқтисодиётни барча тармоқлари учун билимдон бакалавр ва магистрларни тайёрлашга сафарбар этмоқда.
Ушбу муборак айёмда Устозга узоқ умр, оилавий бахт - саодат, сиҳат - саломатлик, куч-қувват, илмий, илмий-педогогик, ижтимоий фаолиятига куч-ғайратлар, мамлакатимиз равнақи йўлидаги эзгу ишларига муваффақиятлар тилаймиз!


***
Шодонликда ўтсин умр кулиб юринг
Хар доимо куч ғайратга тўлиб юринг!
Ато этсин Оллох сизга юздан кўп ёш
Ўшанда ҳам бугунгидек қирчиллама бўлиб юринг!
Download 82.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling