Хх асрда Ўрта Осиёда дала археологиясининг тараққиёти


Download 31.56 Kb.
bet1/5
Sana23.04.2023
Hajmi31.56 Kb.
#1392776
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ХХ асрда Ўрта Осиёда дала археологиясининг тараққиёти


ХХ асрда Ўрта Осиёда дала археологиясининг тараққиёти.
Ўрта Осиёда археология фани ХХ асрнинг 2-чорагидан бошлаб ўз тараққиётининг янги даврига қадам қўйди. Археологик фани тарих фанининг афралмас бир қисми сифатида дорулфунун таълимини олдилар. 1940 йилда Ўрта Осиё Давлат Дорилфунуни тарих қўлиётида археология кафедрасининг очилиши ҳам Ўрта Осиё археология фаниниг катта ютуқларидан бири эди.
ХХ асрда дала археологияси катта ютуқларни қўлга киритди. Ўрта Осиё худудидаги археологик ёдгорликларни ўрганиш учун эса бир неча ўнлаб археологик експедициялар иш олиб бордилар ва бормоқдалар. Ўзбекистон худудида фоалият кўрсатаётган експедициялар ишини Ўзбекистон Республикаси ФА ҳузуридаги археология институти бошқариб туради. Бу институт томонидан археологик қазишмалар олиб боришга рухсат берадиган ҳужжат-очиқ варақ (рухсатнома) берилади.
Археологик ёдгорликлар бутун халқ мулки ҳисобланади ва уларни бузиш муҳим тарихий хужжатни йўқотиш демакдир. Бунинг учун айбдорлар қонун олдида жавоб берадилар. қурилиш ва бошқа хўжалик ишлари туфайли бузилиш арафасида турган археологик ёдгорликларни тезликда, шу билан бирга аниқ ва ҳар томонлама ўрганиш ҳам ҳозирги пайтда археологлар олдида турган вазифалардан биридир. Археологик қазишмалар кўламининг кенгайиб бориши, кўп шахарларда археологик марказлар ва «мактаблар» ташкил этилиши, дала тадқиқотлар усулларини доимо мукаммаллаштирибборишни, тадқиқотчиларнинг малакасини оширишни ҳамда барча археологик экспедициялар фаолияти устидан аниқ назорат ўрнатишни талаб қилмоқда.
Археологлар қазишмалар пайтида доимо очиқ варақ (рухсатнома) га илова қилинган кўрсатмаларга қатъий амал қилишлари керак. Лекин шуни айтиб ўтиш керакки, бу кўрсатмалардан қазиш ишлари олиб боришга таалуқли умумий йўналишдаги фикрлар ва археологга қўйиладиган асосий талаб баён этилган бўлади.Бундан ташқари , турли-туман археологик ёдгорликларни қидириб топиш ва уларни ўрганиш учун археологлар махсус тайёргарлик ва билимга эга бўлишлари керак, ёдгорликнинг жойлашган жойи, сақланиш даражаси ҳамда турига қараб тадқиқотлар олиб боришнинг айнан керакли усулларини танлаб иш олиб боришлари керак бўлади.
Дала археологиясига оид услубий кўрсатмалар. Археология фанининг вазифаларидан ва археологик дала тадқиқотлари сифатини ошириш талабидан келиб чиқиб, ТошДУ археология кафедраси археология фани учун малакали мутахассислар тайёрлаш соҳасида маълум ишларни амалга ошириб келмоқда. Археология мутахассислигини танлаган талабалар биринчи курсдаёқ Ўрта Осиё археологияси умумий курсини тинглайдилар, илмий адабиётлар билан ишлашни ўрганадилар ва ўқув йили охирида археологияси билан бевосита танишадилар.Кейинги курсдан бошлаб улар археологик қазишмаларда бевосита иштирок этиб, археологик қазишмалар олиб борилиши ва топилмаларга ишлов бериш, усуллари, топилмаларга ишлов бериш,усуллари, топилмаларни ҳисобга олиш ва қайд қилиш қоидари билан амаллий жиҳатдан танишадилар.
Археологик дала тадқиқотлари олиб боришга оид бу услубий қўлланма юқори курс талабларига мўлжалланган бўлиб дала тадқиқотларида зарур бўлган энг муҳим қоидаларни ўз ичига олади, шунинг учун ҳам замонавий дала археологиясининг барча муаммоларини қамраб олиш бу қўлланманинг вазифасига кирмайди. Талабалар дала археологиясига оид ўз билимларини ва тажрибаларини курс ишларини ёзиш, шунингдек диплом иши ёзиш (охирги курсда) давомида кенгайтириб борадилар.



Download 31.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling