Ходим ишга келмаяпти. Қандай тўғри йўл тутиш керак?


Download 67.5 Kb.
bet1/2
Sana23.01.2023
Hajmi67.5 Kb.
#1111194
  1   2
Bog'liq
Ходим ишга келмаяпти Қандай тўғри йўл тутиш керак


Журнал

Кадрлар амалиёти / Кадрлар амалиёти


Ходим ишга келмаяпти. Қандай тўғри йўл тутиш керак?


Х одим номаълум сабабга кўра ишга келмаяпти. Унга интизомий жазони қўллаш ёки иш берувчининг ташаббуси билан у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми? У билан муддатли меҳнат шартномаси тузилган бўлса, бу аҳамиятга эгами?
А.Бекжанов, Тўрткўл шаҳри

Жавоб тўлиқ ва тушунарли бўлиши учун, авваламбор, ходимнинг ишга номаълум сабабга кўра келмаслигига ҳуқуқий баҳо берамиз.


Биринчи – ходимнинг ишга келмаётганлиги сабабларини аниқлаш иш берувчининг мажбуриятидир, бу ЎзР МК 182-моддаси талабларидан келиб чиқади: интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим. Интизомий жазони қўлланишда содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади. Яъни, ходимнинг ишга чиқмаслиги сабаби узрлими йўқми, аниқлаштирилиши лозим. Бунда ҳар қандай ҳолда иш вақти табелида ходимнинг ишга келмаганлиги белгилаб қўйилади.
Иккинчи – ЎзР Меҳнат кодексида прогул тушунчасига таъриф берилмаган. Ушбу тушунча «Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидалари»1да очиб берилган: «прогулишда узрсиз сабаблар билан иш куни мобайнида узлуксиз ёки вақти-вақти билан жами ____ соатдан кўпроқ бўлмаганлик». Ички меҳнат тартиби қоидаларига мувофиқ ишга чиқмаслик (иш вақтида ишда бўлмаслик) прогул сифатида қаралиши ва у бир марта бузганлик учун меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин бўлган қўпол бузишларга киритилиши мумкин.
Аксарият корхоналар Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимнинг ишда узрли сабабсиз 3 соатдан ортиқ бўлмаслигини прогул деб, яъни ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини қўпол равишда бузиши деб белгилайди.
Ички меҳнат тартиби қоидаларида прогулга таъриф берилмаган бўлса, иш берувчида меҳнат интизомининг бундай бир марта қўпол бузилиши учун меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқи юзага келмайди. Бироқ иш берувчида прогулга йўл қўйган ходимга нисбатан интизомий жавобгарликни қўллаш, хаттоки ЎзР МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 3-бандига кўра ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги учун иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш имкони бўлади. Аввал меҳнат вазифаларини бузганлиги учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил мобайнида ходим томонидан такроран интизомга хилоф ножўя ҳаракат содир қилиниши меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш ҳисобланади. Масалан, корхонага зарар етказган ходим иш берувчининг буйруғига асосан (ёки ўз ихтиёри билан) етказилган зарарни қоплади, ёки йўл қўйилган қонунбузарлик учун у чораклик (ойлик) мукофотдан тўлиқ ёки қисман маҳрум қилинди.

Ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхона бутунлай тугатилган ҳоллар бундан мустасно (ЎзР МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 7-банди).

Бунда қуйидаги меъёрларда назарда тутилган тартибга риоя этилиши зарур:



  • ЎзР МК 182-моддаси – ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиш, содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулқ-атвори, интизомий жазони қўллаш муддатларини ҳисобга олиш;

  • ЎзР МК 102-моддаси бешинчи қисми – меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни камида уч кун олдин огоҳлантириш ёки унга мутаносиб пуллик компенсация тўлаш;

  • ЎзР МК 101-моддаси - башарти жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, бундай розиликни олиш;

  • ЎзР МК 25-моддаси – агар ходим ходимларнинг вакиллик органи таркибига сайланган бўлса, шунингдек, унинг сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколати тугаганидан кейин ҳали икки йил ўтмаган бўлса, маҳаллий меҳнат органининг олдиндан розилигини олиш;

  • ЎзР МК 246-моддаси – агар ходим ўн саккиз ёшга тўлмаган бўлса, маҳаллий меҳнат органининг розилигини олиш;

  • ЎзР МК 237-моддаси - ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди.


Download 67.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling