Қориндаги оғриқлар хавотирли белгидир. Қоринда оғриқ бўлганда авваламбор тезкор операцияни талаб қилувчи қорин бўшлиғининг ўткир касалликларини (ўткир қорин синдромини) шубха остига олиш лозим бўлади


Download 95.5 Kb.
bet1/6
Sana21.01.2023
Hajmi95.5 Kb.
#1105651
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
№1 Машғулот мазмуни




Қориндаги оғриқлар – хавотирли белгидир. Қоринда оғриқ бўлганда авваламбор тезкор операцияни талаб қилувчи қорин бўшлиғининг ўткир касалликларини (ўткир қорин синдромини) шубха остига олиш лозим бўлади. Умуман олганда, қориндаги оғриқлар беморларнингн умумий амалиёт шифокорига мурожаат қилишга сабаб бўладиган энг кўп учрайдиган шикоятлардан биридан. Кориндаги ўткир оғриқнинг энг кўп учрайдиган сабаблари: катталарда - ўткир аппендицит (31% ҳолларда), шунингдек ичак, буйрак, ўт қопи санчиқлари (29%); катталар ва болаларда эса - ўткир аппендицит (21% ҳолларда), ичак, буйрак, ўт копи санчиқлари (16%), мезаденит (16%);
Уткир корин синдроми билан беморлар биринчи бўлиб умумий амалиёт шифокорига учрашади. УАШ уткир корин синдроми асосий симптомларини аниқлаши ва беморни махсус даволаш муассасасига йуналтира олиши лозим.
Анатомия, топографик анатомия, оператив жаррохлик, патанатомия, патофизиология, терапия, инфекцион касалликлар, гематология, анестезиология ва реаниматология, клиник фармакология.
Қориндаги оғриқлар – хавотирли белгидир. Қоринда оғриқ бўлганда авваламбор тезкор операцияни талаб қилувчи қорин бўшлиғининг ўткир касалликларини (ўткир қорин синдромини) шубха остига олиш лозим бўлади. Умуман олганда, қориндаги оғриқлар беморларнингн умумий амалиёт шифокорига мурожаат қилишга сабаб бўладиган энг кўп учрайдиган шикоятлардан биридан.
Россиянинг ерли шифокорлари томонидан киритилган «Ўткир қорин» ташхисини қўйишга ҳаққимиз борми? «Ҳа» бўлса керак, негаки УАШ дан аниқ ташхис қўйиш мумкин эмас. Шундай тизим ва шунақа ташхис чет элда хам мавжуд.
Ўткир қорин синдроми қориндаги ўткир оғриқни билдириб, у қуйидаги саволларга ечимни топишни талаб этади: 1) беморга жаррох маслахати зарурми? 2) жаррохлик бўлимига ётқизиш керакми? 3) беморга тезкор операция қилиш лозимми?
Биз Сиз билан ўткир қорин масаласини ўрганаётган бир маҳалда бутун дунёда юзлаб ва минглаб жаррохлар (хашаматли VIP – шифохоналарда ҳам, камбағаллар касалхоналарида ҳам, палаткали шахарчаларда ҳам, харбий харакатлар театрида ҳам) ер юзида минглаб касалларни кўрмоқдалар. Уларнинг ҳаммаси умумий ва ҳайрон қоларли даражада ўхшаш ва оддий ҳолат билан тўқнашдирлар – шифокор қориндаги оғриқлар каби ташвиш билан курашадилар. Улар билан бемор оғрийди, у ўз ахволидан ташвишга тушган. Бемор эса ташхис қўйиш, кейинги тактика билан оввора. У нафақат ҳаммага маълум бўлган қоида - «non nocere», балки афсуски, эсдан чиққан 2- қоида - «juve» (ёрдам бер) дан келиб чиққан холда харакат қилишга интилади.
Ташхис қўйиш, шифохонага ётқизиш, зарур бўлган текширувлар ва операциянинг кечиктирилиши жуда оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Жаҳон статистикаси шундан далолат берадики, қорин бўшлиғи касалликларининг натижаси шифокорга мурожаат қилинган, шифохонага ётқизилгунча ҳамда операциягача ўтганг вақтга тўғридан-тўғри боғлиқдир.
Қориндаги оғриқларнинг ўткир, ўткир ости, сурункали ва қайталанувчи турлари фаркланади. қориндаги оғриқ сабаблари хирургик, гинекологик, психик касалликлар ва куплаб ички хасталиклар бўлиши мумкин. қориндги ўткир оғриқларни эрта диагностикаси ва сабабларини аниклаш хасталик асоратлари ва улим холатларини камайтиради. Ўткир қоринда купчилик холларда жаррохнинг тезкор маслаҳати зарур бўлади.
Умумий маълумотлар
- қориндаги ўткир оғриқнинг энг кўп учрайдиган сабаблари: катталарда - ўткир аппендицит (31% ҳолларда), шунингдек ичак, буйрак, ўт қопи санчиқлари (29%); катталар ва болаларда эса - ўткир аппендицит (21% ҳолларда), ичак, буйрак, ўт копи санчиқлари (16%), мезаденит (16%);
- Одатда эпигастрал сохадаги оғриқлар меъда-ичак тизими юқори қисми аъзолари зарарланганда, гипогастрал сохада эса - пастки қисм аъзолари хасталанганда кузатилади;
- Тўлғоқсимон оғриқ, қайтарилувчи қайт қилиш ингичка ичак тутилишига хосдир;
- қориндаги тўлғоқсимон оғриқлар, қориннинг симметрик шишиши эса йўғон ичак тутилишига хосдир;
- қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир жаррохлик хасталикларида деярли доимо дастлаб оғриқ, кейин кайт қилиш кузатилади;
- Атеросклероз, мерцал аритмия ёки яқинда миокард инфаркти ўтказган ёши улуғ беморларда қоринда оғриқ бўлса, энг аввало мезентериал қон айланиш ўткир бузилишига шубха қилиш керак бўлади.

Download 95.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling