Қориндаги оғриқлар хавотирли белгидир. Қоринда оғриқ бўлганда авваламбор тезкор операцияни талаб қилувчи қорин бўшлиғининг ўткир касалликларини (ўткир қорин синдромини) шубха остига олиш лозим бўлади


Download 95.5 Kb.
bet4/6
Sana21.01.2023
Hajmi95.5 Kb.
#1105651
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
№1 Машғулот мазмуни

Инструментал текширувлар
- қорин бўшлиғи рентгенографияси бемор тикка турган хамда ётган холатларда тугри проекцияда бажарилади. Бунда қуйидагиларни аниклаш мумкин:
буйрак жомлари ва косачаларидаги тошларни (70% холларда);
ут пуфагидаги тошларни (10-30% холларда аникланади);
қорин аортаси аневризмасидаги кальцификатлар;
буралиб колгандаги газ билан кенгайган сигмасимон ичакни, йугон ичак тутилишидаги кенгайган сигмасимон ичакни;
ичак тутилишида кенгайган ичак ковузлокларини хамда улардаги суюклик сатхини;
аппендицитда (ўсимтанинг ретроцекал жойлашувида) унг бел мушаги контурининг ноаниклигини;
меъда ёки 12 бармокли ичак яраси тешилганда диафрагма гумбази остидаги эркин газни.
- қорин бўшлиғини УТТ қилиш қуйидагиларни аниклаш имконини беради:
ут пуфагидаги тошларни;
бачадондан ташқаридаги хомиладорликни;
меъда ости безининг хакикий ва ёлгон кисталарини;
қорин аортаси аневризмасини;
қорин бўшлиғи аъзоларининг усмалари, жигардаги метастазларни;
аппендицитда ўсимта деворининг калинлашувини;
параколитларни.
- Экскретор урография;
- ирригоскопия;
- ўткир холецистит шубха остига олинганда - холесцинтиграфия (HIDA-2,6-диметилиминодисирка кислота ишлатилади);
- қорин бўшлиғини КТ қилиш;
- эндоскопик усуллар - эзофагогастродуоденоскопия, ректороманоско-пия, колоноскопия;
- эндоскопик ретроград холангиопанкреатография;
- ЭКГ.
АЙРИМ KАСАЛЛИKЛАРДАГИ ОҒРИҚ ТАВСИФИ
Умумий коидалар
- эпигастриядаги оғриқ асосан МИЙ нинг юқори бўлимлари касалликларида, гипогастриядаги оғриқлар эса - МИЙ нинг куйи бўлимлари хамда кичик тос касалликларида юзага чикади;
-тусатдан булувчи тухтатиб булмас кусиш юқори ичак тутилишига хос;
-ўткир аппендицитда белгилар кўпинча қуйидаги кетма-кетликда юзага чикади: қоринда оғриқ, иштаха йуколиши, кунгил айниши, кусиш.
Оғриқ тавсифи
ўткир қоринда оғриқ доимий ёки хуружсимон бўлиши мумкин. Аста-секин кучайиб бориб, кейин бирданига йуколадиган хуружсимон оғриқлар санчик дейилади. Ичак, буйрак ва жигар санчиклари фаркланади. Буйрак ва ут пуфаги касалликларидаги оғриқлар санчик дейилишига карамасдан, куп холларда улар доимий тавсифга эга бўлади. Сийдик найи тикилиб колгандаги оғриқлар эса айнан санчик шаклида бўлади.

Download 95.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling