Қориндаги оғриқлар хавотирли белгидир. Қоринда оғриқ бўлганда авваламбор тезкор операцияни талаб қилувчи қорин бўшлиғининг ўткир касалликларини (ўткир қорин синдромини) шубха остига олиш лозим бўлади


Download 95.5 Kb.
bet3/6
Sana21.01.2023
Hajmi95.5 Kb.
#1105651
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
№1 Машғулот мазмуни

Умумий тавсиялар
- қоринни жуда эхтиётлик билан текширилади. Пайпаслаш вактида қорин парда таъсирланиш белгилари - қорин олд девори мушаклари таранглашуви, Щеткин-Блюмберг белгиси кидирилади. Одатда энг кучли оғриқ кузатилган соха шикастланган аъзога мос келади;
- текширув вактида бемордан энг кучли оғриқ сохасини курсатиш сура-лади - агар қорин парда таъсирланган бўлса (соматик оғриқ), оғриқ махаллий бўлиб, ушбу сохани бемор бармоги билан курсатиши мумкин, бордию ички аъзолар шикастланган бўлса (висцерал оғриқ), оғриқ тарқоқ бўлиб, уни бемор корнига кафтини куйган холда курсатади;
- мерцал аритмия мавжуд бўлганда мезентериал кон айланишининг ўткир бузилишини истисно қилиш лозим;
- тахикардия мавжуд бўлганда сепсис ва гиповолемияни истисно қилиш лозим;
- гиповолемик шокда қорин бўшлиғига кон кетишини истисно қилиш лозим;
- сепсис, зотилжам, ацидозда хансираш кузатилади.
Семизликда, ёши улуг одамларда, Огир беморларда хамда кортикостероидлар кабул килинганда ўткир қориннинг клиникаси силликлашади.
Лаборатор текширувлар
Айрим касалликларнинг лаборатор белгилари:
- камконлик (сурункали кон йукотиш окибатида) меъда ва 12 бармокли ичак яра касаллигида, хавфли усмаларда ва эзофагитда кузатилади;
- эритроцитлар шаклининг узгариши уроксимон хужайрали камконликка хос;
- лейкоцитоз аппендицит, ўткир панкреатит, мезаденит (касалликнинг дастлабки кунларида), ўткир холецистит, пиелонефритларда кузатилади;
- ЭЧТ нинг ошиши хавфли усмаларда, Крон касаллигида, қорин бўшлиғи хуппозларида кузатилади;
- кон зардобидаги амилаза фаоллигининг меъёрдагига нисбатан 5 баробардан зиёд кутарилиши ўткир панкреатитга хос; амилазанинг фаоллиги, шунингдек, бачадондан ташқаридаги хомиладорликнинг бузилишида, меъда ва 12 бармокли ичак ярасининг тешилишида, ут пуфаги эмпиемасининг ёки қорин аортаси аневризмасининг ёрилишида хам кузатилиши мумкин;
- кон зардоби ва пешобда хорионик гонадотропиннинг B-суббирлиги микдорининг ошиши хомиладорликда кузатилади;
- пешоб умумий та?лилидаги узгаришлар:
гематурия - буйрак санчиғи (сийдик йулларининг тош ёки кон лахталари билан тикилиб колиши окибатида) ва сийдик йуллари инфекциясида кузатилади;
лейкоцитурия - сийдик йуллари инфекцияси ва аппендицит учун (аппендикснинг тосда жойлашувида) хос;
билирубинурия - жигар ва ут йуллари касалликларида келиб чикади;
пешобдаги порфобилиногенни аниклаш учун (порфирияда) унга Эрлих реактиви кушилади;
кетонурия - диабетик кетоацидозда кузатилади;
пешобда газ пуфак ва ичак ўртасида окма бўлган холларда (дивертикулит, тосдаги хуппозлар, хавфли усмаларнинг асорати) пайдо бўлади;
- нажасда кон мезентериал кон айланишининг ўткир бузилишида, ичак инвагинациясида (смородинали желе шаклидаги нажас), йугон ичак ракида, дивертикулитда, Крон касаллигида кузатилади.

Download 95.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling