Оғриқ локализацияси
Эпигастриядаги оғриқ кизилунгач, меъда, 12 бармокли ичак, меъда ости бези, кора талок, жигар ва ут пуфаги касалликларида кузатилади. Жигар ва ут пуфаги касалликларида оғриқ кўпинча бироз унгга сурилган бўлса, кора талок касалликларида эса чапрокка сурилган бўлади. Киндик сохасида оғриқлар ингичка ичак касалликларида, гипогастрияда эса – тугри ичак касалликларида келиб чикади.
Болаларда қоринда оғриқ
Болаларда қориндаги, айниқса, доимий ва қайталанувчи оғриқ врачга мурожат қилишнинг энг куп учрайдиган сабабидир. Болаларда хам худди катталардаги сингари ўткир қорин сабабини иложи борича вактлирок аниклаш ва даво тактикасини ишлаб чикиш лозим.
ўткир аппендицит
3 ёшдан ошган болаларда аппендицит катталарга караганда купрок учрайди. 80% холларда болаларда аппендицит кайт қилиш билан, 20% холларда ич кетиши билан кечади. харорат одатда унчалик юқори булмайди. 5% холлардагина у 390С дан ошади. Болаларда физикал текширувларни (қоринни пайпаслаш, ректал текширувлар) жуда эхтиётиб бўлиб бажариш лозим, бунинг учун матонат, сабр токат ва чидам зарур бўлади.
Чувалчангсимон ўсимтанинг тосдаги жойлашувида кийинчиликлар тугилади. Бундай холларда аппендицит ич кетиш ва кайт қилиш билан кечади хамда гастроэнтеритни эслатади. Тушунарсиз холларда беморда аппендицит бор, деб хисоблаб, уни жаррохга юборилади.
Айниқса, жуда кичик ёшли хамда аклан заиф болаларда аппендицитни аниклаш жуда кийин бўлиб, уларга ташхис асосан аппендикс тешилиб, перитонит ривожлангач куйилади.
ўткир аппендицит ва мезаденитнинг дифференциал диагностикаси
Аппендицитни мезаденит билан дифференциация қилиш лозим, чунки уларнинг белгилари жуда ухшаш бўлади. Шуни эсда тутиш лозимки, мезаденитда оғриқ унчалик аник жойлашувга эга эмас, қорин олд девори мушаклари таранглашуви кучсиз ифодаланган, иштаханинг йуколиши, кунгил айниши ва кайт қилиш камрок кузатилади. Аммо, беморларнинг тана харорати юқори бўлади. Мезаденит 5 кунча давом этиб, сохайиш билан якунланади.
Кўпинча физикал текширувлар ёрдамида аник диагноз куйишнинг имкони булмайди. Бундай холларда тактика ўткир аппендицитдаги каби бўлади. Лекин шуни назарда тутиш лозимки, мезаденитли беморлар умумий оғриқсизлантиришни ёмон утказишади, уларда операциядан кейинги эрта асоратларнинг ривожланиш ?авфи юқорирок бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |