Қориндаги оғриқлар хавотирли белгидир. Қоринда оғриқ бўлганда авваламбор тезкор операцияни талаб қилувчи қорин бўшлиғининг ўткир касалликларини (ўткир қорин синдромини) шубха остига олиш лозим бўлади


Download 95.5 Kb.
bet6/6
Sana21.01.2023
Hajmi95.5 Kb.
#1105651
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
№1 Машғулот мазмуни

қориндаги қайталанувчи оғриқ
Мактаб укувчиларининг тахминан 10% да қориндаги қайталанувчи оғриқлар кузатилади. Уларнинг 5-10% дагина оғриқнинг органик сабаблари топилади, холос. қориндаги қайталанувчи оғриқларнинг келиб чикишида асабий омилларнинг ахамияти хакидаги тушунча машхурдир, аммо у исбот килинмаганлигича колмокда.
Исталган қориндаги қайталанувчи оғриқларда биринчи навбатда органик сабаблар истисно килиниши лозим. Оғриқ органик сабаблар туфайли чақирилганлигининг белгилари:
- жойлашуви - киндикдан ташқари қориннинг исталган сохаси;
- иррадиация;
- оғриқ тунда пайдо бўлади, ухлашга халакит беради;
- оғриқ хуружи кайт қилиш билан кечади;
- хуружлар орасида кувватсизлик кузатилади;
- физик ривожланишнинг секинлашуви ва озиш кузатилади.
Болаларда қориндаги қайталанувчи оғриқларнинг энг куп учрайдиган сабаблари:
- ассоциялашган мигреннинг абдоминал шакли (хуруж кучли ифодаланган тери окариши билан кечади),
- лактаза етишмовчилиги (хуруж сут кабул килгандан кейин ривожланади,
- ичак гельминтозлари (беморлар кўпинча ухлагандан кейин дарров оғриқдан уйгониб кетишади).
Оғриқ сабабини аниклаш учун қуйидаги текширувлар утказилади:
- нажасни микроскопия қилиш ва экиш,
- пешоб тахлили,
- Эритроцитларнинг чукиш тезлигини кушган холда кон умумий тахлили.
Қарияларда қориндаги оғриқ
Ёш улХайган сари қоринда оғриқ билан кечувчи касалликлар сони ошиб боради. Улар қуйидагилардир: атеросклероз, хавфли усмалар, дивертикулёз, камрок даражада - 12 бармокли ичак яра касаллиги.
қарияларда қориндаги оғриқнинг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:
- томир касалликлари:
қорин аортаси аневризмасининг ёрилиши,
мезентериал кон айланишининг ўткир ёки сурункали бузилиши,
- меъда ёки 12 бармокли ичак ярасининг тешилиши,
- ут санчиғи ёки ўткир холецистит,
- дивертикулит,
- сигмасимон ичак буралиб колиши,
- сикилган чурралар,
-ичак тутилиши,
- хавфли усмалар, айниқса, чамбар ичак раки,
- айланма темиратки (тери сохасида жойлашагн бир томонлама оғриқ),
- тош хосил қилиш билан кечувчи узок муддатли кабзият.
Қарияларда оғриқ бусагаси юқори, иммун реакциялар эса кучсиз ифодаланган бўлади, шунинг учун куп касалликларнинг клиник куриниши классик куринишдан фарк килади. Масалан, қарияларда ўткир аппендицитнинг асосий куринишлари оғриқ, харорат, лейкоцитоз эмас, реакциянинг сустлашуви, иштаханинг йуколиши ва тахикардия бўлиши мумкин.
Download 95.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling