Қориндаги оғриқлар хавотирли белгидир. Қоринда оғриқ бўлганда авваламбор тезкор операцияни талаб қилувчи қорин бўшлиғининг ўткир касалликларини (ўткир қорин синдромини) шубха остига олиш лозим бўлади
Download 95.5 Kb.
|
№1 Машғулот мазмуни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Энг хавфли касалликлар
- Нотугри ташхис манбалари.
- Хатолик (адашиш) сабаблари.
- Асаб бузилишлари ва симуляция
- Текшириш
«Ўткир қорин» қуйида келтирилган яққол намоён бўлувчи кўринишларнинг хеч бўлмаганда биттасини ўз ичига олади:
Қоринда оғриқ ва шок; тарқоқ перитонит (бутун қорин бўйлаб оғриқ ва таранглик); маҳаллий перитонит (қорин чоракларининг бири билан чегараланган); ичак тутили белгилари; турли-туман ички касалликлар. Kуп учрайдиган сабаблар: Ўткир қориннинг энг куп учрайдиган сабаблари - ўткир аппендицит, ўткир гастроэнтерит, таъсирланган ичак синдроми, ўт, буйрак ва ичак санчиғи ва овуляция; болаларда - мезаденит. қориндаги сурункали оғриқларнинг энг куп учрайдиган сабаблари - қорин олд девори ва бел мушаклари шикастланиши (16%), таъсирланган ичак синдроми (12%), гинекологик касалликлар (8%), меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги ва диафрагма кизилунгач тешиги чурраси (8%); қориндаги сурункали оғриқларнинг 50% сабаблари хозиргача ноаник бўлиб колмокда. Энг хавфли касалликлар: Қориндаги оғриқлар кўпинча бемор хаётига хавф солувчи, ўткир касалликларнинг белгиси бўлиб, тезкор диагностика ва жаррохлик аралашувини талаб килади. Қориндаги оғриқка шикоят килиб келган беморларда қорин аортаси аневризмаси ва қаватланувчи аневризма ёрилишини, мезентериал қон айланиши ўткир бузилишини, миокард инфаркти гастралгик шаклини, меъда ва ўн икки бармокли ичак яра тешилишини, странгуляцион (ичак буралиб колишида, ичак ковузлогининг чурра дарвозасида сиқилишида), обтурацион ичак тутилишларини кетма-кет истисно қилиш лозим. Аёлларда қорин пастки кисмларида ва қов устида оғриқ бўлганда бачадондан ташқари хомиладорликнинг бузилишини истино қилиш керак. Қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир касалликларига шубха туғдирувчи белгиларига қуйидагилар киради: - бош айланиши; - қайта-қайта бесабаб кусиш; - қориннинг ўсиб борувчи шиши (метеоризми); - қориндаги оғриқларнинг кучайиши; - кучли ифодаланган холсизлик, апатия (бефарклик); - рангпарлик, совук тер босиши; - артериал гипотония; - хилпилловчи (мерцал) аритмия, тахикардия; - юқори харорат; - Щеткин-Блюмберг белгиси; - қорин олд девори мушаклари таранглашуви; - дефекация пайтида хушдан кетиш (қорин бўшлиғига қон кетганда, кўпинча бачадондан ташқари хомиладорлик ёрилганда); - олигоурия. Шуни эсда тутиш лозимки: - бачадондан ташқари хомиладорликда бачадон найларининг йиртилиши ва қорин аортаси аневризмаси ёрилиши гиповолемик шок кўринишида намоён бўлиши мумкин; - гангреноз аппендицит қорин бўшлиғи абсцесси ёки тарқоқ перитонит билан асоратланади; - ичак тутилиши ичаклар инфаркти, перитонит, гиповолемик шокни чақиради; - меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраларининг тешилиши перитонит билан асоратланади. Нотугри ташхис манбалари. Кўпинча болалардаги ва қариялардаги ўткир аппендицит клиник шакли атипик бўлганлиги туфайли диагнозда хатоликлар кузатилади. Аппендицитда ўнг ёнбош сохадаги оғриқ эпигастрал сохадаги оғриқдан 4-6 соатдан кейин пайдо бўлади. Шунинг учун кўпинча ўткир гастро-энтерит билан адаштирилади. Чувалчангсимон ўсимта чаноқ бўшлиғида жойлашган бўлса хатоликлар янада кўп кузатилади, негаки оғриқ диарея билан биргаликда кузатилади. Дисахаридазларнинг, масалан, лактазанинг етишмовчилиги сут ёки сутли махсулотлар истеъмол килгач қориндаги ўртача ифодаланган ёки кучли тўлғоқсимон оғриқлар сифатида намоён бўлади. Оғриқ бир неча соат давом этиб сувсимон нажас билан бирга кечади. Лактаза танқислигида беморлар оғриқларнинг кўпинча сут истеъмол қилиш билан боғламайдилар. Қориндаги оғриқлар дифференциал диагностикасидаги кўп учрайдиган сабаби, айниқса қарияларда ўраб олувчи темиратки ҳисобланади. Шуни эсда тутиш лозимки, бу касалликда оғриқ доимо бир тарафлама бўлиб, бир ёки бир нечта дерматомаларда жойлашган бўлади. Қориндаги оғриқлар, шунингдек, миокард инфаркти, ўпка артериясининг тромбоэмболияси ва зотилжамда хам кузатилиши мумкин. Диабетик кетоацидоз порфирия, Аддисон касаллиги, кўрғошин билан захарланиш, орқа мия захми, ўроқсимон хужайрали камқонлик, гемогроматоз ва уремияларни қориндаги оғриқларнинг нисбатан кам учрайдиган сабаблари қаторига киритса бўлади. Хатолик (адашиш) сабаблари. Бачадондан ташқари хомиладорлик диагностикасидаги хатоликлар: - перорал контрацептивлар кабул килаётган ва хомиладорликни катъиян рад килаётган аёлларда; - киндан кон аралаш ажралмалар бўлганда (уларни хайздаги ажралмалар сифатида кабул килинади). Ичак тутилишида қорин девори заиф сохаларини тулаконли текширмаслик. Чувалчангсимон ўсимта хамда меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраси тешилгач бемор ахволи вактинча яхшиланишини билмаслик. Кортикостероидлар кабул килаётган шахсларда (оғриқ бусагасининг кутарилиши) ва қарияларда перфорация диагностикасидаги хатоликлар. Мезентериал кон айланишининг ўткир бузилиши диагностикасидаги хатоликлар: у одатда қарияларда юзага чикиб, киндик сохасидаги кучли тўлғоқсимон оғриқлар билан тавсифланади. қориндаги оғриқлар ва тезлашган хамда оғриқли сийишнинг сийдик йуллари инфекцияларигагина хос эмаслиги, бу белгининг дивертикулит, аппендицит (чувалчангсимон ўсимтанинг тосда жойлашувида), салпигоофарит ва бачадон найининг ёрилишларида хам учрашишини билмаслик. Умуртка погонаси касалликларида оғриқ одатда бир тарафлама бўлиб тананинг маълум бир холатларида ва харакатларида юзага чикади, оғриқ жойлашуви дерматомаларнинг чегаралари билан мос келади. Умуртка погонасининг пастки кисмлари шикастланганда қоринда “узатилувчи оғриқлар” кузатилади. қориннинг унг томонидаги оғриқларда холецистит, аппендицит, Крон касаллиги ва пиелонефрит ўртасида, чап томонидаги оғриқларда эса дивертикулит ва пиелонефрит ўртасида дифференциал диагностика утказилади. Асаб бузилишлари ва симуляция Асаб бузилишлари қориндаги қайталанувчи ва сурункали оғриқларнинг куп учрайдиган сабабларидан биридир. Айрим маълумотларга кура катталарда 40% холларда оғриқда ички аъзоларнинг органик узгаришлари топилмайди, бунда 28% холда оғриқ асаб бузилишлари, 6% холда эса таъсирланган ичак синдроми туфайли чақирилади. Асабий узгаришларни анамнез йигиш ёки асаб статусини текшириш вактида гумон қилиш мумкин. Текшириш Анамнез Беморнинг Огир ахволи кўпинча батафсил анамнез йигиш имконини бермайди. Оғриқнинг тавсифи, жадаллиги, жойлашуви ва иррадиациясини, унинг пайдо бўлиш ва йуколиш вактини, давомийлигини, оғриқни нима кучайтиришини ёки камайтиришини албатта сураб билиш керак. қуйидаги белгиларнинг мавжудлиги аникланади: - иштаханинг йуколиши, кунгил айниши, кайт қилиш; - тезлашган ва оғриқли сийиш; - кабзият, ич кетиши. Бемор кандай дори воситаларини кабул қилиши аникланади. Аёлларда ?айз куришнинг даврийлиги ва тавсифи урганилади. Download 95.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling