Мавзу: №13 Ўсмалар. Ўсмаларнинг умумий тушунчаси. Мустақил тайёрланиш учун назарий саволлар


Download 0.63 Mb.
Sana30.11.2020
Hajmi0.63 Mb.
#156165
Bog'liq
ишчи дафтар Патан 13


МАВЗУ: №13

Ўсмалар. Ўсмаларнинг умумий тушунчаси.

Мустақил тайёрланиш учун назарий саволлар:

1.Ўсмани аниқлаш ва ўсма пайдо бўлишининг таърифи. Ўсма пайдо бўлишининг хавф омиллари.

1-javob;. Охирги йилларда молекуляр биология ва генетика ютукларига асосланиб усмалар кайта тузилишида янги молекуляр-генетик маълумотлар олинди. Бирок, хамон этиология, потогенез, морфогенез ва усмаларнинг прогрессияси муаммолари уз ечимини топгани йук. Кейинчалик, материални тушунишни енгиллаштириш максадида, усмаларни изохлашда грек-юнон ва лотинча ибораларни келтирамиз: «Усма»-неоплазма (neoplasm), бластома (blastoma), тумор (tumor), онкос (oncos), хамда хавфли усмаларни билдирувчи – рак ёки карцинома (cancer, carcinoma) ва саркома (sarcoma).

Усмаларни усиш муаммоси узок тарихга эга булишига карамай, хамон хавфли усмаларни таърифлашда, изохлашда ягона тушунча йук. 1967 йилда R.A. Willis хавфли усмани «уни чакирувчи омиллар бартараф этилганда хам тухтовсиз кооординациясиз усувчи патологик тукима массаси деб таърифлаган. Барча холларда усма усишига берилган таърифларнинг асосини усма тукимасини тухтовсиз, бошкарувсиз усиши таъкидланганУсмаларни турлича таркалиши ва учраши факат генетик омиллар билан аникланмай, балки ахолининг турли гурухларининг ижтимоий статусига хам боглик. Жумладан: зарарли чикиндиларни чикарувчи саноат корхоналарида ишловчилар, шундай корхоналар атрофида яшовчилар ёки сил касаллиги билан касалланганлар орасида упка раки кенг таркалган. Турли регионлардаги ахоли уртасида усма касалликларини таркалиши, хаёт тарзи узгариши билан узгаради. Асли япониялик булган, америкада истикомат килувчилар усма касалликлари билан махаллий ахоли каби касалланадилар.

2. Карциногенезнинг замонавий назариялари. Географик ҳудудларнинг таъсири, атроф-муҳит омиллари ва шунга ўхшашлар. Қариш ва ирсиятни таъсири.

2-javob;. Усмаларни келтириб чикарадиган турли этиологик факторлар канцерогенлар дейилади. Канцероген агентларнинг асосий уч гурухи фаркланади: химик; физик; вирусли. Бугунги кунда, 80-90% хавфли усмаларни ривожланиши атроф мухитнинг нокулай, нохуш таъсири окибати эканлиги исботланган. Бундан усма касалликлари муаммоси – экологик муаммо эканлиги келиб чикади. Усмаларни канцероген агентлар таъсирида ривожланиши – канцерогенез дейилади. Усмалар ривожланишини куплаб назариялар оркали тушунтиришга харакат килинади. Асосий назариялар куйидагилар: химиявий канцерогенлар назарияси; физикавий канцерогенлар назарияси; вирусо-генетик назария ва полиэтиологик назария. Бу лардан ташкари Ю.Конгеймнинг дизонтогенетик назарияси тарихий ахамиятга эга.

3. Карциноген моддалар (омиллар) ва уларнинг ҳужайралар билан ўзаро таъсири. Кимёвий карциногенларнинг энг муҳим гуруҳлари. Радиация карциногенези. Вирусли карциногенез.

3-javob;. Химиявий канцерогенлар назарияси. Инсонларда химиявий канцерогенез назариясини биринчи булиб J.Hill ва Sir Persival Patt илгари сурганлар. J.Hill меёридан ортик дори кукунларини хидлаган беморлар бурун шиллик каватида полипоз юзага келишини аниклаган. Sir Persival Patt эса мури тозаловчи усмирлар моягида рак ривожланишини кузатган.

Бугунги кунда химиявий канцероген моддаларнинг 1000 дан ортик турлари маълум, лекин буларнинг факат 20 га якини табиий шароитларда усмаларни ривожлантира олади. Канцероген агентлар хужайра ДНКсига таъсири буйича икки катта гурухга булинади: генотоксик ва эпигенетик моддалар. Генотоксик канцерогенларга полициклик ароматли углеводородлар, ароматли аминлар, нитрозобирикмалар ва бошкалар киритилган. Эпигенетик химиявий канцерогенларга эса хлорорганик бирикмалар, иммунодепрессантлар ва бошкалар киритилган. Бу моддалар мутагенлик тестларида ижобий натижа бермасада, лекин уларни организмга юборилиши усмалар ривожланишига сабаб булади.

Генотоксик канцерогенларнинг бир кисми ДНКга тугридан – тугри таъсир курсата олади, шунинг учун уларни бевосита канцерогенлар дейилади. Бошкалари хужайраларда маълум химиявий узгаришларга учраб, активлашади (активлашиш хужайранинг катор фермент системаларини таъсирида кузатилади), электрофиллик хусусиятларига эга булади, хужайралар ядроларида тупланиб, ДНКга таъсир курсатади, улар билвосита таъсир курсатувчи канцерогенлар дейилади.Химиявий канцерогенлар экзо-эндоген булиши мумкин. Аникланган эндоген канцерогенларга холестерин, ут кислоталари, аминокислоталар, триптофан, айрим стероидли гормонлар ва бошкалар киритилиши мумкин. Эндоген канцерогенларни организмда тупланишига гипоксия билан кечувчи касалликлар сабаб булади.Химиявий канцерогенез куп боскичли жараён хисобланади, яъни инициация, промоциява усмаларни прогрессияланиши. Хар бир боскич узига хос этиологик факторлар ва морфологик куринишга эга. Инициация боскичида генотоксик канцерогенни хужайра ДНКси билан узаро тукнашуви кузатилади, бунинг натижасида геномни кайта тузилиши юзага келади. Лекин хавфли трансформация учун бунинг узи камлик килади.Хавфли трансформация яна бир шикастловчи агентнинг кушимча таъсиридан ва геномни кайта тузилишидан вужудга келади. Шундан сунг хужайра малигнизацияга учрайди, назоратсиз купая бошлайди. Иккинчи боскичда катнашувчи моддалар промоторлар дейилади. Промоторлар вазифасини аксарият холларда эпигенетик канцерогенлар, баъзан умуман канцероген булмаган моддалар бажаради. Химиявий канцерогенезни амалга ошиши канцероген агентни организдаканча узок вакт булиши ва дозасига боглик. Инициация – кайтмас жараён. Шундай килиб, химиявий канцерогенезнинг мохияти – хужайра ДНКни канцероген агент томонидан шикастланиши хисобланади.

4.Ирсий ўсма синдромлари, оилавий неоплазия турлари, бузилган ДНК репарация синдроми.

4-javob;.

5. Дисплазия таърифи, унинг турлари, карциногенездаги дисплазиянинг аҳамияти. Ўсма олди (рак олди) ҳолат ва ўзгаришлар, морфология.

6.Ўсимта ҳужайраларининг хусусиятлари. Ўсмаларларнинг морфологик, биокимёвий, антигеник ва функционал атипизми. Ўсиш жараёнининг хусусиятлари.

6-javob;. Усмаларнинг атипизми. Атипизм – грекча суз булиб, нормадан четлашиш деган маънони англатади. Усмаларда 4-хил атипизм фаркланади: морфологик, биохимик, антигенли ва функционал. Морфологик атипизм тукима ва хужайра атипизмидан иборат. Биохимик атипизм бу усма тукималаридаги метаболик узгаришлардир. Биохимик атипизмни морфологик усуллар ёрдамида урганилади, яъни гисто ва иммуногистохимик усуллар ёрдамида. Шунинг учун уни гистохимик атипизм дейилади. Антигенли атипизм деганда, усмалардаги 5-тип антигенларни фаркланиши тушунилади: 1) усмаларни вирусли антигенлари, 2) канцерогенлар томонидан чакирилган антигенлар, 3) усмаларга хос трансплантацион типдаги изоантигенлар, 4) онкофетал антигенлар – эмбрионал антигенлар 5) гетероорган антигенлар. Функционал атипизм – бу хужайра ва тукималарнинг махсус функцияларини йуколиши ёки бошка фаркли функционал хусусиятларни пайдо булишидир.Усмаларни прогрессияси. Усмаларни прогрессияси назариясини 1969 йилда L.Foulds экспериментал онкологияга асосланиб ишлаб чиккан. Бу назарияга асосан, усмаларда доимий боскичли прогрессияланиш кузатилади, янги сифатлари пайдо булади. Бунда усма тукимасини усишида автономлик юзага келади. Усмаларни морфологик характеристикаси. Усма тукимаси паренхима ва стромадан иборат. Усманинг паренхимаси – бу усма хужайралари булиб, хавфли трансформация туфайли узак хужайралардан ёки уларни клонал пролиферациясидан хосил булган. Структуравий узгаришлар усма хужайраларининг хамма компонентларида кузатилади: ядрода, цитоплазмада, хужайра мембраналарида, органеллалар ва цитосклетонда. Бундай холат морфологик атипизм дейилади

7.Ўсма ўсиши биологияси. Морфогенез, гистогенез (цитогенез) ва ўсма дифференциацияси. Ўсманинг ўсиши турлари.

7-javob;. Усмаларнинг гистогенези. Усмаларнинг гистогенези термини уларни кайси тукимадан хосил булганини англатади. Бугунги кунда усмаларни нафакат кайси тукимадан, балки кайси тип хужайралардан хосил булиши аникланган, яъни цитогенези. Усмаларнинг цитогензи айникса кон хосил килувчи тукима усмаларида яхши урганилган.

Барча усмалар гистогенези буйича куйидаги гурухларга булинади:

1.Махсус вазифани бажармайдиган, маълум аъзоларга хос булмаган эпителий усмалари – оргононоспецифик эпителиал усмалар;

2.Экзокрин безлар ва эпителиал копламлар усмалари – оргоноспецифик эпителиал усмалар;

3.Мезенхимал усмалар;

4.Меланин хосил килувчи тукима усмалари;

5.Нерв тукимаси в амия кобиклари усмалари;

6.Кон хосил килувчи тукима усмалари - гемабластозлар;

7.Тератомалар.

Ўсма-янгидан вужудга келиш, бластоматозли ўсиш, неоплазма, тумор, бластома-тўқиманинг махсус, ўзига хос ўсиши бўлиб, кўп жиҳатлардан физиологик ўсиш ҳолати ва тўқималарнинг регенерация, гипертрофия ва яллиғланишларда рўй берувчи бошқа турли ўсиш жараёнларидан бирмунча фарқланади.

8.Ўсимтанинг ҳусусиятлари. Ўсманинг структураси, паренхимаси ва стромасининг ҳусусиятлари.

8-javob;. Усманинг паренхимаси – бу усма хужайралари булиб, хавфли трансформация туфайли узак хужайралардан ёки уларни клонал пролиферациясидан хосил булган. Структуравий узгаришлар усма хужайраларининг хамда компонентларида кузатилади: ядрода, цитоплазмада, хужайра мембраналарида, органеллалар ва цитосклетонда. Бундай холат морфологик атипизм дейилади.Усманинг иккинчи мухим структуравий компоненти – унинг стромаси. Строма асосан трофик, таянч ва модулловчи вазифаларни бажаради. Строма элементлари бириктирувчи тукима хужайраларидан ва экстрацеллюляр матриксдан ташкил топган. Стромада кон томирлар, нерв толалари мавжуд

9.Ўсмага қарши иммунитет. Ўсимта антигени. Иммун кузатув. Ўсмага қарши эффектор механизмлари (ҳужайра ва гуморал).

10.Ўсимтани ўсишининг энг муҳим клиник ва патологик белгилари.

10-javob;. O'smalar o'sish tezligi jihatidan ham bir-biridan farq qiladi. Xavfsiz o'smalar, odatda, asta-sekin o'sib boradi. Shu munosabat bilan o'sma bir qadar katta bo'lib olishi uchun oylar va yillar o'tishi kerak bo'ladi. Shu bilan bir vaqtda bundan istisno hollar ham uchrab turadi, ana shunday hollarda xavfsiz o'sma xavfli o'smadan ko'ra tezroq o'sib boradi. Masalan, bachadon leyomiomasi shular jumlasidandir. Uning o'sishiga estrogenlar ta'sir o'tkazadi, shu munosabat bilan homiladorlik mahalida bu o'sma tez kattalashib boradi. Xavfsiz o'smalar o'sishining tezligi ularning qon bilan nechog'lik yaxshi ta'minlanishiga ham bog'liq-dir. Masalan, gipofiz adenomasi qon bilan ta'minlanish darajasiga qarab har xil tezlikda o'sadi.

Xavfli o'smalar o'sishining tezligi ularni tashkil etadigan hujayralarning nechog'lik tabaqalashganiga bog'liqdir. Masalan, yuksak darajada tabaqalashgan o'smalar tuban darajada tabaqalashgan o'smalarga qaraganda tezrok o'sib boradi. O'smaning o'sishi to'xtab qolgan yoki o'sma nekrozga uchrab, o'z-o'zidan yo'qolib ketgan hollar xam ma'lum. Xavfli o'sma o'z-o'zidan yo'qolib ketgan mahallarda uning metastazlari yashashga qodir bo'lib qolaveradi.

O'smaning o'sish tezligi hujayralarning bir qancha kinetik xossalariga, mitotik siklining qancha davom etishi, o'suvchi qismlarning katta-kichikligi, o'sma xujayralarining nechog'lik tez-tez halok bo'lib turishiga bog'liq.

O'sma xujayralarining ko'payish tezligi normal ho'jayralarning ko'payish tezligi bilan bir xil (1660 soat atrofida) yoki sal pastroq. Malignizatsiyaga uchragan bitta hujayradan diametri 1 sm keladigan o'sma paydo bo'lishi uchun ba'zan yillar o'tishi kerak bo'ladi.

Ma'lumki, normal hujayra bo'lingan mahalda ikkita qiz hujayra paydo bo'ladi, shularning biri nasl berish, ikkinchisi esa o'ziga tegishli funksiyani bajarish layoqatini kasb etadi. Normal hujayralardan farq qilib, o'smaning har bir qiz hujayrasi bo'linishga qodir bo'laveradi. Mitotik bo'linishda ishtirok etadigan hujayralar sonining (o'sma o'suvchi qismining) muxim ahamiyati bor. O'smaning o'suvchi qismi o'rta hisobda 30 foizdan 70 foizgacha boradi, bu quyidagilarning natijasi bo'lishi mumkin: hujayralarning qaytmas tarzda tabaqalanishi, masalan, bularning muguzlanuvchi yassi hujayrali rakka aylanishi, o'sma xujayralari oziqlanishining buzilishi va immun jarayonlar boshlanishi tufayli o'lib ketishi.

11. Ўсманинг қайта ривожланиши ( рецидив). Метастаз: турлари, механизмлари.

11-javob;. Metastaz degan so'z o'sma hujayrasining birlamchi o'sma tugunidan ajralib chiqib, ikkinchi joyga borib payvandlanib qolishini, o'sma bilan aloqasi uzilgan implantatlar paydo bo'lishini bildiradi. Metastazlar ancha olisdagi to'qimalarda xam paydo bo'lishi mumkin. O'smaning metastaz berishga qodirligi uning xavfli ekanligidan darak beruvchi belgi bo'lib hisoblanadi. Biroq, xavfli o'smalarning hammasi ham metastaz beravermaydi, masalan, terining bazal xujayrali raki (bazalioma), markaziy nerv sistemasining birlamchi o'smalari shular jumlasidandir. Bular o'zi paydo bo'lgan joyda yuksak darajada invaziv bo'lishi bilan ajralib turadiyu, lekin kamdan-kam hollarda metastaz beradi. Odatda, ko'proq anaplaziyaga uchragan va yirik o'smalar tez metastazlanadi.

Xavfli o'smalar uch yo'l bilan metastaz beradi: /) tana bo'shliqlariga payvandlanish yo'li bilan, 2) limfa tomirlari bo'ylab, 3) gematogen yo'l bilan.

Payvandlanish, ya'ni implantatsiya xodisasi o'sma tana bo'shliqlariga o'tgan maxallarida kuzatiladi. Masalan, yo'g'on ichak raki qorin bo'shlig'iga o'tib (penetratsiya), korin pardasiga payvandlanib qolishi mumkin. O'pka raki plevra bo'shligiga o'sib kirganida, rak hujayralari plevraga payvandlanib olishi mumkin. Shunisi diqqatga sazovorki, o'sma seroz pardalariga payvandlanganida shu parda tagidagi organ va to'qimalarga invaziyalanib o'tmaydi.

Markaziy nerv sistemasining medulloblastoma va ependimoma singari o'smalari o'sib, miya qorinchalariga o'tishi, orqa miya suyuqligi bilan miya pardalariga, orqa miyaga yoki bosh miyaning boshqa joylariga oqib borishi mumkin. Shu bilan birga, kuzatuvlardan ma'lumki, o'smalar hyech qachon o'zi paydo bo'lgan joydan pastga metastaz bermaydi. Masalan, buyrak jomi raki qovuqqa, me'da raki esa ichakka metastaz bermaydi. Metastazlanishning limfogen yo'li rak uchun ko'proq xarakterlidir. Birok, limfa sistemasi bilan qon sistemasi o'rtasida bir talay o'zaro bog'lanishlar bo'lganligi uchun rakning hamma xillari ham gematogen, xam limfogen yo'l bilan metastazlar berishi mumkin.

12. Номенклатура ва ўсмаларни таснифлаш тамойиллари. Ўсмаларнинг диагностикаси.

13. Ҳавфли ва ҳавфсиз ўсмаларнинг морфологик ҳусусиятлари.

13-javob;. Barcha o'smalar tuzilishi, nechog'lik tabaqalashgani, biologik xossalari va klinik o'tishiga qarab, ikkita asosiy guruhga xavfsiz va xavfli o'smalarga bo'linadi. Bundan tashqari, klinik o'tishi jixatidan xavfsiz o'smalar bilan xavfli o'smalar o'rtasida oraliq holatni egallaydigan o'smalar ham tafovut qilinadi. Bular metastazlar bermaydiyu, lekin joyining o'zida destruksiyaga uchrab, sezilarli darajada o'sib boradi va qaytalanishga, ya'ni retsidivlar berishga moyil bo'ladi.

Xavfsiz o'smalar quyidagi xususiyatlari bilan ta'riflanadi: 1) ularga to'qima atipizmi xosdir, 2) ular asta-sekin o'sadi va ekspansiv ravishda o'sib boradi, ko'pincha kapsula bilan o'ralib oladi, 3) o'smaning parenximatoz xujayralari tuzilish jihatidan dastlabki hujayralardan farq qilmaydi, 4) o'smaning organizmga ko'rsatadigan ta'siri va xavfi uning qayerda joylashganiga bog'liq bo'ladi.

Xavfli o'smalar: 1) tuzilishiga ko'ra dastlabki to'qimadan farq qiladi, yetilmagan hujayralardan tashkil topgan bo'ladi, 2) ular uchun nainki to'qima atipizmi, balki hujayra atipizmi xam xarakterlidir, 3) ular tevarak-atrofga kirib-yoyilib o'sib boradi va atrofdagi to'qima tuzilishining aynashiga, destruksiyasiga sabab bo'ladi (infiltrlovchi o'sish), 4) ularga metastazlar berish, qaytalanib turish (retsidivlanish) va implantatsiyalanish xususiyatlari xosdir, 5) organizmning umumiy holatiga ta'sir o'tkazadi va bemorlarning o'limiga hammadan ko'p sabab bo'ladi.

O'smaning nechog'lik tez metastaz berishi uning katta-kichikligiga bog'liq emas, lekin metastazlari ba'zi joylarda paydo bo'lsa, ba'zi joylarda bo'lmaydi. Chunonchi, me'da-ichak yo'li o'smalari jigarga metastazlar beradi va kavak venalar sistemasi bo'ylab o'pkaga ham yetib boradi. Sarkoma aksari o'pkaga metastaz beradi. O'pka raki va sut bezi raki limfogen yo'l bilan suyak sistemasiga metastazlanadi.

14. Эпителиал ўсмалар: таърифи, таснифи.

14-javob;. Бу хил ўсмалар қопловчи (тери, шиллиқ пардалар эпителийсидан) ва безли (буйраклар, жигар, қорин ва бошқа органлар эпителийси) эпителийлардан, цилиндрик ва ясси терини ва баъзи бир шиллиқ пардаларни, масалан, оғиз бўшлиғини қопловчи эпителийдан ўсиши мумкин.Бириктирувчи тўқима стромасининг аниқ рўй бериши эпителиал ўсмаларга хос белгилардандир; шунга кўра, уларнинг кўплари органоидли (фибро-эпителиал) ўсмаларга киради.Қопловчи эпителийлардан вужудга келувчи хавфсиз ўсмалар папилломалар, безли эпителийлардан ўсган хавфсиз ўсмаларга аденомалар деб айтилади.Эпителийдан ўсувчи хавфли ўсмаларга саратон (рак, карцинома) деб айтилади.Зарарсиз эпителиал ўсмалар зарарли ўсмалардан эпителиал паренхимасидан қўшувчи тўқима стромасининг кескин чегараланиши билан фарқланади.

Эпителийдан вужудга келган хавфсиз ўсмалар (папилломалар, аденомалар) ўрнашган ери тўқимасини механик сиқишидан ташқари, ўзи ўсаётган орган бўшлиғининг торайишига ва ҳатто бекилишига ҳам олиб бориши мумкин.

Хавфли ўсмалар ўсаётган аъзо тўқимасига инфильтратцияси сифатида кириб, уни парчалайди ва лимфатик йўлларига кириб организм бўйича метастаз беради.

Ундан ташқари, рак ўсмаларида, уларнинг секрецияларини, етарли равишда озиқланолмасликлари ва ташқи факторнинг таъсирларига кўра кўпинча регрессив жараёнлар рўй беради. Натижада ўсма паренхимасида некроз, парчаланиш эса бўшлиқли органлар деворининг тешилишига олиб бориши мумкин бўлган яраланиш, қон оқиш (ҳатто ўлимга олиб борувчи) ва баъзи иккиламчи яллиғланишлар рўй беради.



15.Carcinoma in situ – характеристикаси, морфологияси, аҳамияти.

15-javob;. Буларга буйракларнинг баъзи бир зарарсиз, баъзан хавфли ўсмалари (гипернефроид рак) ўхшайди. Бунинг хавфли хили буйрак веналарига ўсиб киради ва метастазлар бериши мумкин.Хорионэпителиома йўлдош эпителийсидан (хориондан) ўсувчи ўзига хос хавфли ўсмадир. У одатда, аборт ёки туққандан 3-8 ойлардан (баъзан бир неча йиллар) дан сўнг вужудга келади, бачадондан қон оқиши билан рўй беради ва тезда жинсий органнинг қинига, катта лабига, кенг боғлиқларига, жигарга, ўпкага ва бошқа органларга метастазлар беради.

Ўсма юмшоқ консистенцияга эга, қон билан шимилган булутсимон тўқимадан тузилган бўлади.Эпителийдан ривожланувчи хавфли усмалар рак дейилади. Унинг куйидаги микроскопик шакллари фаркланади.

«Уз урнида усувчи рак» cаrcinoma in siti бу усма инфильтирланмасдан усади, лекин кескин хужайра атипизмига эга. Усма эпителей кават сохасида усади.

Дарсга тайёргарлик жараёнида ўқиш учун атамалар, параметрлар, хусусиятлар таърифи


Онкогенез

Onkogenez mexanizmi tabiatan ikki fazalidir. Shu tushunchaga muvofiq, onkogenezning birinchi fazasi mutatsiya natijasida somatik hujayradan o'sma hujayrasi paydo bo'lishi, ya'ni initsiatsiyadir. Ikkinchi fazasi qo'shimcha kokanserogen omillar (promotorlar) ta'siri ostida o'sma murtagi va o'smaning o'zi rivojlanib borishi, ya'ni promotsiyadir, buning natijasida onkogen ta'sir kuchayib boradi.

Онкоген

Onkogen - bu geni, uning mahsuloti xavfli o'smaning shakllanishini rag'batlantirishi mumkin. Onkogenlarni faollashtiradigan mutatsiyalar hujayraning saraton hujayrasiga aylanish ehtimolini oshiradi.

Анаплазия

Anaplaziya (yun. ana – teska-ri, plasis – tuzilma) – to‘qima va hujayralarning norma va patologi-yada differensiallanmagan holatga qaytishi, bunda ular o‘ziga xos funksi-yalarini o‘tamay qo‘yib, cheksiz o‘sadigan bo‘lib qoladi.

Ўсма прогрессияси

Yangi paydo bo'lgan o'sma hujayralari ota-ona hujayralardan farq qilib turadigan yangi xossalarni kasb etadi. Mana shunday xossalarni kasb etib borish «o'sma progressiyasi» fenomeni deb ataladi.

Папиллома

papilloma deb qoplag'ich epiteliydan o'sib chiqqan va o'zining ko'rinishi jihatidan gulkaramga o'xshab ketadigan xavfsiz o'smani aytiladi.

Полип

Polip, polipoz (yunoncha poly many + p [us] oyoq; yunoncha poly many + p [us] leg + -osis) - bu kelib chiqishi turli patologik shakllanishlar, shilliq qavat ustidan to'qimalarning g'ayritabiiy tarqalishi degan ma'noni anglatadi.

Аденома

adenoma deb bez tuzilmalarini hosil qiluvchi epiteliydan paydo bo'lgan xavfsiz o'sma

Диморф ўсма




Тератома

Teratoma yuksak darajada ixtisoslashgan germinogen epiteliydan yuzaga keluvchi germinogen o'smalar jumlasiga kiradi.

Ясси ҳужайрали рак

Malignizatsiyalangan hujayralar bazal membrana doirasidan tashqariga chiqmaydi. Bazal membrana yorilganida yassi hujayrali rak paydo bo'ladi,

Аденокарцинома

bez epiteliysidan chiqqan o'sma adenokarsinoma (bezli rak) deyiladi.

Карцинома

Qoplag'ich epiteliydan o'sib chiqqan xavfli o'sma karsinoma (rak) deyiladi.

Карцинома " in situ "

In situ karsinomasi (lotincha karsinoma in situ - saraton in situ), invazivgacha bo'lgan saraton, intraepitelial saraton yoki saratonning 0 bosqichi rivojlanishning boshlang'ich bosqichida xavfli o'sma bo'lib, uning xususiyati gistologik o'zgargan hujayralarni asosiy to'qimalarga kirmasdan to'plashdir.

Метастаз

Metastazlar saratonning ikkinchi darajali manbalari hisoblanadi.

Майда ҳужайрали рак

Майда хужайрали рак - кам дифференциалланган рак. Лимфоцитсифат хужайралардан тузилган. Унда купинча некроз ва кон куйилишлар аникланади.

Шиллиқ (коллоид) рак

Kolloid ko'krak bezi saratoni nima? Shilliq / kolloid / shilliq ko'krak bezi saratoni - oval, lobular yoki yumaloq osmasi

Фиброз рак

Medullyar o'smalarga qarama-qarshi bo'lgan zich fibroz o'smalar bor, bularning eng ko'rinarli vakili skirr yoki fibroz rakdir.


Ўсмаларнинг таърифи ва таснифи
Ўсма (неоплазия) – бу O'sma (blastoma, neoplaziya, tumor) to'qimalarning organizm idora eta olmaydigan darajada patologik tarzga kirib ortiqcha o'sib ketishidir.
Ўсмаларнинг таснифи:

Клиник ва морфологик хусусиятлари бўйича:

Гистогенетик принципига кўра:

Гистоструктурага кўра

Строма ва паренхимага нисбатан:

Усмаларни морфологик характеристикаси. Усма тукимаси паренхима ва стромадан иборат. Усманинг паренхимаси – бу усма хужайралари булиб, хавфли трансформация туфайли узак хужайралардан ёки уларни клонал пролиферациясин хосил булган. Структуравий узгаришлар усма хужайраларининг хамма компонентларида кузатилади: ядрода, цитоплазмада, хужайра мембраналарида, органеллалар ва цитосклетонда. Бундай холат морфологик атипизм дейилади.

Усмаларнинг гистогенези термини уларни кайси тукимадан хосил булганини англатади. Бугунги кунда усмаларни нафак кайси тукимадан, балки кайси тип хужайралардан хосил булиши аникланган, яъни цитогенези. Усмаларнинг цитогензи айникса кон хосил килувчи тукима усмаларида яхши урганилган.

Барча усмалар гистогенези буйича куйидаги гурухларга булинади:

1Махсус вазифани бажармайдиган, маълум аъзоларга хос булмаган эпителий усмалари – орго-

ноноспецифик эпителиал усмалар;

2.Экзокрин безлар ва эпителиал копламлар усмалари – оргоноспецифик эпителиал усмалар;

3.Мезенхимал усмалар;

4.Меланин хосил килувчи тукима усмалари;

5.Нерв тукимаси в амия кобиклари усмалари;

6.Кон хосил килувчи тукима усмалари - гемабластозлар;

7.Тератомалар.

Усманинг паренхимаси – бу усма хужайралари булиб, хавфли трансформация туфайли узак хужайралардан ёки уларни клонал пролиферациясидан хосил булган.

Усманинг иккинчи мухим структуравий компоненти – унинг стромаси. Строма асосан трофик, таянч ва модулловчи вазифаларни бажаради.


Ўсма атипизмнинг морфологик хусусиятлари

Тўқима атипизми

Ҳужайра атипизми

Усманинг иккинчи мухим структуравий компоненти – унинг стромаси. Строма асосан трофик, таянч ва модулловчи вазифаларни бажаради. Строма элементлари бириктирувчи тукима хужайраларидан ва экстрацеллюляр матриксдан ташкил топган. Стромада кон томирлар, нерв толалари мавжуд.

Усма тукимаси паренхима ва стромадан

иборат. Усманинг паренхимаси – бу усма хужайралари булиб, хавфли трансформация туфайли узак хужайралардан ёки уларни клонал пролиферациясидан хосил булган.

Структуравий узгаришлар усма хужайраларининг хамма компонентларида кузатилади: ядрода, цитоплазмада, хужайра мембраналарида, органеллалар ва цитосклетонда. Бундай холат морфологик атипизм дейилади.


Ўсмалар ўсиш турлари

Бўшлиқсиз органга нисбатан ўсиш

Экспансив

Аппозицион

Инфильтрланган ( инвазив)

Xavfsiz o'smalar ekspansiv tarzda, xavfli o'smalar esa infiltrlanib o'sishi bilan ta'riflanadi. Xavfsiz o'smalar faqat o'zi paydo bo'lgan joyda o'sib boradi, ular infiltrlanish, invaziyalanish layoqatiga ega bo'lmaydi, turli organ va to'qimalarga metastazlar bermaydi. Ba'zi xavfsiz o'smalar, masalan, fibroma va adenoma asta-sekin o'sib borib, o'z atrofida kapsula hosil qiladi. Kapsula hosil bo'lishida o'sma stromasi ishtirok etadi. Biroq, xavfsiz o'smalarning hammasi ham kapsula bilan o'ralavermaydi. Masalan, bachadon leyomiomasi kapsula hosil qilmaydiyu, lekin atrofdagi to'qimalardan aniq-ravshan ajralib turadi, ularni bosib qo'yadi va chegaralari yaxshi bilinib turadi. Ba'zi o'smalar kapsula xosil qilmaydi va atrofdagi to'qimalardan aniq ajralib ham turmaydi. Masalan, tomir o'smalari shular jumlasidandir. Demak, o'smada kapsula yo'qligi uning xavfli o'sma ekanligini ko'rsatadigan belgi bulib hisoblanmasligini esda tutish kerak

Xavfsiz o'smalar ahyon-ahyonda atrofdagi to'qimaga kirib boradigan psevdopodiyalar hosil qilishi mumkin (masalan, lipoma), bunday psevdopodiyalar o'smaning asosiy qismidan aniq bilinib turadi, o'sma chegarasi bo'ylab o'sib boradi, shunga ko'ra ularni xavfli o'smaning infiltrativ tarzda o'sishidan ajratib olish qiyin bo'ladi.

Xavfli o'smalar infiltrativ tarzda tobora tez o'sib borishi, invaziyalanishi, atrofdagi to'qimalar tuzilishini aynatib yuborishi bilan ta'riflanadi. O'zining o'sish jarayonida ular kapsula hosil qilmaydi. O'sma hujayralari perinevral tirqishlar, limfa tomirlari bo'ylab tarqalib borib, birlamchi o'sma tugunidan ancha nariga ketib qolishi va atrofdagi to'qimani turli yo'nalishlarda kesib o'tishi mumkin. Xavfli o'smalarni operatsiya yo'li bilan olib tashlash mahalida jarrohlar ularning shu xususiyatini hisobga oladi.



O'smaning invazivligi hali yetarlicha o'rganib chiqilmagan murakkab fenomendir. O'smaning tarqalib borish jarayoni hozirgi vaqtda ikki bosqichdan iborat deb hisoblanadi: 1) ekstratsellyulyar matriks invaziyasi; 2) o'smaning tomirlardan tarqalib borib, metastazlar hosil qilishi.

Ma'lumki, ekstratsellyulyar matriks bazal membranalar va interstitsial biriktiruvchi to'qimadan iborat. Invaziya fenomeni asosida uchta omil yotadi, deb taxmin qilinadi: o'sma hujayralarining matriks tarkibiy qismlariga. yopishib olishi, yopishib olgan joyidagi ekstratsellyulyar matriksning yemirilishi; o'sma hujayralarining harakatlanishi migratsiyasi (bir joydan ikkinchi joyga o'tishi). Ma'lumki, bazal membrana asosan IV tipdagi kollagendan, laminin singari proteoglikanlardan tuzilgan. Epiteliy hujayralari normada ham bazal membrana lamininiga tegishli retseptorlarga ega bo'ladi, lekin ular kam bo'lib, hujayralarning bazal yuzasida yotmaydi. Invaziya jarayonida o'sma hujayralarida bir talay laminin retseptorlari hosil bo'lib, hujayralarning butun yuzasiga yoyiladi, shu retseptorlar o'sma hujayralarning atrofdagi tuzilmalarga yopishib olishini ta'minlaydi. Mana shu kollagenaza epiteliy va tomirlar bazal membranasi kollagenini parchalaydi. Xavfsiz o'smalardagi proteazalar faolligi xavflilaridagiga qaraganda pastroq bo'ladi. Bazal membrana yemirilib, o'sma atrofidagi interstitsial to'qima proteolizga uchraganidan keyin o'sma hujayralari migratsiyasi boshlanadi. O'sma hujayralaridan ishlanib chiqadigan sitokininlar shunga yo'l ochadi




Хавфли ва хавфсиз ўсмаларнинг организмга таъсири

Таъсир

Хавфсиз

Хавфли

Маҳаллий

 Xavfsiz o'smalar quyidagi xususiyatlari bilan ta'riflanadi: 1) ularga to'qima atipizmi xosdir, 2) ular asta-sekin o'sadi va ekspansiv ravishda o'sib boradi, ko'pincha kapsula bilan o'ralib oladi, 3) o'smaning parenximatoz xujayralari tuzilish jihatidan dastlabki hujayralardan farq

 Xavfli o'smalar: 1) tuzilishiga ko'ra dastlabki to'qimadan farq qiladi, yetilmagan hujayralardan tashkil topgan bo'ladi, 2) ular uchun nainki to'qima atipizmi, balki hujayra atipizmi xam xarakterlidir, 3) ular tevarak-atrofga kirib-yoyilib o'sib boradi va atrofdagi to'qima tuzilishining aynashiga, destruksiyasiga sabab bo'ladi (infiltrlovchi o'sish), 4) ularga metastazlar berish, qaytalanib turish (retsidivlanish) va implantatsiyalanish xususiyatlari xosdir, 5) organizmning umumiy holatiga ta'sir o'tkazadi va bemorlarning o'limiga hammadan ko'p sabab bo'ladi.



Вазиятли масалалар:

Эркак бемордан терисининг ўсмаcи олиб ташланган, юзаcи cўргичли тугун шаклидаги, гул карамни эслатадиган, зич конcиcтенцияли. Микроcкопик ўсма кўп cўрғичлардан иборат. Паренхимаcи қаватлари кўпайган қопловчи эпителийдан тузилган. Эпителийда ҳужайралар полярлиги, хуcуcий мембрананинг бутунлиги, cтратификацияcи cақланган. Ўсма cтромаcи cўрғичлар марказида жойлашган.

Қандай патологик жараён?

Микроскопик белгиларига қараб жараённи аниқланг?







Javob-So'gal

 АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ



Макропрепаратни таърифланг “ Тухумдоннинг кистоз тератомаси”





Xomilaning homila (embriondagi embrion) klinik hodisasiga asoslangan gipotezaga ko'ra, hech bo'lmaganda ba'zi hollarda, teratoma (fetiform teratoma) paydo bo'lishining sababi juda kam rivojlangan parazitik siyam egizak bo'lib, ular o'zaro munosabatlardagi (g'ayritabiiy induksiya) muvofiqlashuvning etishmasligi natijasida hosil bo'lgan. hujayra va uning mikromuhiti - embriogenez bosqichlaridan birida bo'sh joy deb ataladi .




Микропрепаратни таърифланг «Ясси эпителийнинг жойидаги раки - in situ» ва макропрепаратни таърифланг « Ичакнинг полипоз экзофит ўсмаси»



Микропрепарат
Terining skuamoz hujayrali karsinomasi, invaziv, odatda metastazga moyil bo'lgan in situ saraton kasalligidan yoki saraton kasalligidan tananing ochiq joylarida rivojlanadi. Keratinlashtiruvchi va keratinlashtirmaydigan skuamoz hujayrali karsinomani ajrating.«Уз урнида усувчи рак» cаrcinoma in siti бу усма инфильтирланмасдан усади, лекин

кескин хужайра атипизмига эга. Усма эпителей кават сохасида усади



Макропрепарат





САНА ________________
Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling