Маъруза №1 Кириш қисми. Юқумли касалликлар умумий патологияси кириш маъруза режаси


Download 1.3 Mb.
bet1/85
Sana02.05.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1423009
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
Юқумли касалликлар умумий патологияси


Маъруза №1
Кириш қисми. Юқумли касалликлар умумий патологияси


КИРИШ


Маъруза режаси:

1.Юкумли касалликлар хакида умумий маълумот - 30 минут


2.Юкумли касалликлар таснифи - 15 минут
3.Юкумли касалликларни ташхисот усуллари ва услублари - 15 минут
4.Юкумли касалликларни даволаш усуллари ва услублари - 15 минут
5.Юкумли касалликларни олдини олиш - 15минут

Юқумли касалликлар қадим замонлардан маълум бўлиб, ўзининг оммавий тарқалиши, оғир кечиши билан бир неча хил номлар билан аталган. Бу касалликларни ўша замонлар донишмандлари хар хил “миазма - заррали” моддалар, ҳавонинг захарли парланиши ва илохий кучларга боғлаганлар.


Шарқнинг буюк намояндаси, машҳур олим ва шифокор Абу Али ибн Сино (980-1037 ) биринчилардан бўлиб ўзининг “ Ал конун ” асарида ўлат, чин- чечак, қораҳалок ва бошқа оммавий таркалувчи касалликларни кузга куринмайдиган жониворлар кузгатса керак “ деб гумон килади ва улар эпидемиясига карши чора тадбирлар ишлаб чикади.
XVI асрга келиб “ миазма”лар назарияси контагия билан алмашиниб, контоги оз касалликлар деб юритила бошлади, чунки бу даврга келиб, Италиялик олим Фракайро хам юкумли касалликларни кузгатувчи омил тирик жониворлар эканлигини айтиб, уларни 3 хил йул билан: контакт, бемор фойдаланган турли буюмлар ва хаво оркали утади деб таъкидлайдилар.
Машхур француз олими Луи Пастер ( 1822 - 1835 ) махсус тадкикотлар утказиб, одамларда юкумли касалликларни кузгатувчи микроорганизм эканлигини тула исботлаб берди. Роберт Кох ( 1843 - 1920 ) томонидан микроскоп кашф этилиши бу назарияни тасдиклади.
Шундай килиб, XIX асрнинг биринчи ярмида баъзи юкумли касалликларнинг кузгатувчи микроблари маълум булгач, улар хакидаги таълимот тез ривожлана бошлади. XIX асрнинг иккинчи ярмида талайгина касалликларни кузгатувчи микроблар кетма - кет кашф этила бошлади. Бунинг натижасида ички касалликлар ичида урнатилаётган юкумли касалликлар мустакил фан сифатида урганила бошланди.
Жумхуриятимиз худудида юкумли касалликларга карши курашиш ва урганиш 1920 йилда Тошкентда ташкил этилган. Туркистон университети кошида тиббиёт куллиети катта урин эгалайди.
Л.М. Исаев 1922 йилларда безгакни урганиш ва мутлако тугатиш сохасида Бухорода ришта касаллигни тугатишда жуда катта хисса кушди. Н.И. Рагоза, А.Л. Каценович ва улар рахбарлигидаги мутахассислар республика худудида кора оксок, ич терлама касалликларни хар томонлама урганиб, батафсил ёритдилар.
Жумхуриятимиз худудида инфектологияни ривожланишида Тиббиёт олийгохлари юкумли касалликлар кафедралари, илмий тадкикот институтлари катта роль уйнайдилар.
Академик Мусабаев И.К., профессорлар Юнусова Х.А., Мажидов В.М., Жамилов К., Хужаев Ш.Х., Назаров Ш.Н., Рашидова Р.А., Хамдов Г.К. ва уларнинг укувчилари ва изкуварлари юкумли касалликларни урганишга катта ютукларга эришияптилар.
Юкумли касалликлар этиологияси, эпидемиологияси, патогенези, клиникаси, давоси, ташхисоти ва профилактикаси урганилган булсада, хар йили Ер шарида 1 млн. дан ортик киши шу касалликлар билан огрийди ва бу факатгина саломатлигида эмас, экономикага салбий таъсир курсатмокда. Шу учун хам юкумли касалликлар муоммасини урганиш зарурдир.
Инфекция -сузи лотинча суз булиб ( касалликлар ) “ ифлосланиш ” маъносини билдиради. Юкумли касалликлар - бактериялар, вируслар ва содда жониворлар чакирувчи катта гурух касалликларидир. Инфекцион жараен- микроорганизм билан макроорганизмни аник шароитларда бир - бирига таъсир килиб, касалликнинг у ёки бу шаклини организм даражасида намоен килишидир. Демак, юкумли касаликнинг ривожланиши учун авввало организмга патоген микроб кириши керак, микроорганизмлар асосан 3 гурухга булинадилар: а) сапрофитлар б) шартли патоген микроблари в) патоген. Патоген микроб организмга тери, шиллик каватлари , огиз юкори нафас йуллари оркали киради.
Микроб билан организм уртасидаги мураккаб муносабат турлича якунланиши мумкин: 1. Микроб макроорганизм химоя воситалари таъсирида парчаланиши мумкин. 2 Микрорганизм узига кулай шароит топиб, кисман купайиб, маълум бир даражада патологик жараенини келтириб чикаради. 3 . Патоген микроб организмида тез суръат билан купаяди ва уни химоя кучини енгиб, манифест шаклини келтириб чикаради.
Умуман олганда юкумли касалликнинг авж олишига куйидаги омиллар: 1) патоген микробнинг микдори, вирулентлиги 2) макроорганизм каршилига ва чидамлиги 3) ташки мухит омиллар хал килувчи ролни уйнайди.
Юкумли касалликлар бошка касалликлардан куйидаги хусусияти билан фаркланади:
1. Турлича булган юкумли касалликларни алохида турга кирувчи микроорганизм чакиради. Кузгатувчиларнинг турига караб юкумли касалликлар бактериал, риккетсиозлар, вирусли, протозойли, замбуругли ва бошклар.
2. Бемор уз навбатида касаллик манбаи булади ва уни бошкаларга юктириш мумкин. Бунинг асосида эпидемик жараен ётади. Эпидемик жараен - бу папуляция даражасида микроорганизм ва макрорганизм бир - бирига таъсир килиб, аник социал ва табиий шароитларда касалликни битталаб ёки куплаб учраши.
Эпидемик жараен 3 та звенодан ташкил топган 1) касаллик манбаи 2) касаллик юкиш механизми ва йуллари 3) берилувчи одамлар. а) касаллик манбаи кузгатувчининг табиий кунимгохи ва купайиши учун хизмат килувчи объектдир. Касаллик манбаи : касал одамлар, бактерия тушувчилар ( реконвалесцент, уткир, сурункали, тарнзитор, соглом ) касал хайвонлар.
б) антропоноз касалликларда юкишнинг 4 механизми мавжуд: нажас- огиз, хаво - томчи, трансмиссив, маиший мулокот. Механизм 3 боскичда амалга оширилади бемор ахлати, сийдиги, сулаги ва бошка биологик мухитлар билан микроорганизмларининг ташкарига чикарилиши.
б) патоген микробининг ташки мухитда сакланиб туриши:
в) соглом одам организмга кириши.
г) Эпидемик жараеннинг 3 -звеноси юкумли касалликка одам организмнинг берувчанлиги. Бу албатта одам организмнинг каршилиги, чидамлигига боглик. Карши кураш воситалари 2 гурухга булинади: 1) иоспецифик 2) специфик. Юкумли касалликлар юкумлиги билан бир-биридан фаркланади.
Масалан энг юкумли касалликлар грипп, чинчечак, кизамик, тоунинг упкали шакли каби касалликлар киради.
Юкумли касаллик одамларнинг куп еки озлигига караб эпидемиелогик жараенинг турли хиллари ажратилади:
1. Спорадик касалликлар. Касалликка йуликган кишилар сони куп булмайди ва беморлар онда-сонда учрайди.
2. Эпидемия юкумли касалликнинг биронта улка, еки мамлакатда кенг таркалиб кетиши. Бунда беморлар сони одатдагидан 5-10 марта куп булади.
3. Пандемия - бир вактда халкаро микесда яъни бир неча мамлакат ва китъаларда биронта инфекцион касалликнинг кенг таркалиб кетиши (масаланхолера. грипп, тепкили терлама пандемиялари )
4. Эндемия - биронта муайян худудда биронта юкумли касалликни доимий учраб туриши.
5. Энзоотия - биронта жойда яшовчи хайвонлар (масалан кемирувчилар ) орасида бирор юкумли касалликнинг доимий учраб туриши (масалан, улат, лейикманиоз энзоотиялар). Академик Е.Н. Павловский ана шундай касалликларни табиий учокли касаллилар деб бир гурухга ажратган.
6. Эпизоотия - хайвонлар орасида биронта юкумли касалликлари кенг таркалиб кетиши.
7. Экзотик касалликлар - хориждан келтирилган юкумли касалликлар. Масалан шарк мамлакатларида булиб кайтган Узбекистонлик кишининг безгак билан касалланиши .
г) Юкумли касалликларни бошка ички касалликлардан кейинги фарки боскичлигидир. У куйидаги боскичларда тургунлик, авжга чикиш, жараени оркага кайтиши ва реконвалесцент кечади.
д) Организм бошдан юкумли касалликларнинг утказгандан сунг касаллик кузатувчиси ( бактерия, вирус ва х.о) ва унинг захарига карши иммунитет хосил булади. Иммунитетнинг икки тури маълум : 1) табиий ( тугма ) иммунитет ва 2) орттирилган иммунитет. Орттирилган иммунитет бир томондан актив ва пассив, иккинчи томондан табиий ва сунъий булиши мумкин. Орттирилган иммунитет давомийлигига караб мустахкам булмаган (киска) шаклларга булинади.



Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling