Маъруза №1 Кириш қисми. Юқумли касалликлар умумий патологияси кириш маъруза режаси


Юкумли касалликларнинг ташхисот ва даволаш услублари


Download 1.3 Mb.
bet9/85
Sana02.05.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1423009
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   85
Bog'liq
Юқумли касалликлар умумий патологияси

Юкумли касалликларнинг ташхисот ва даволаш услублари.
Юкумли касалликлар кадим замонлардан маълум булиб, узининг оммавий таркалиши, огир кечишлари билан бир неча хил номлар билан аталган. Бу касаллликларни уша замон донишмандлари хар хил «миазма-заррали» моддалар, хавонинг захарли бугланиши ва илохий кучларга боглаганлар.
Шаркнинг буюк намоёндаси, машхур олим ва шифокор Абу Али ибн Сино (1980-1037) биринчилардан булиб узининг «Ал-конун» асарида «Улат, чин-чечак, кораталок ва бошка оммавий таркалувчи касалликларни кузга куринмайдиган жониворлар кузгатса керак», деб гумон килади ва улар эпидемиясига карши чора тадбирлар ишлаб чикади.
XVI асрга келиб, (миазма)лар назарияси контагия билан алмашиниб, контагиоз касалликлар деб юритила бошлади, чунки бу даврга келиб, Италиялик олим Фракайро хам юкумли касалликларни кузгатувчи омил тирик жониворлар эканлигини айтиб, уларни 3 хил йул билан: контакт, бемор фойдаланган турли буюмлар ва хаво оркали утади, деб таъкидлайди.
Машхур француз олими Луи Пастер (1822-1835) махсус тадкикотлар утказиб, одамларда юкумли касалликларни кузгатувчи мавжудот - микроорганизм эканлигини тула исботлаб берди. Роберт Кох (1843-1920) томонидан микроскоп кашф этилиши бу назарияни тасдиклади.
Шундай килиб, ХIХ асрнинг биринчи ярмида баъзи юкумли касалликларнинг кузгатувчи микроблари маълум булгач, улар хакидаги таълимот тез ривожлана бошлади. ХIХ асрнинг иккинчи ярмида талайгина касалликларни кузгатувчи микроблар кетма-кет кашф этила бошлади. Бунинг натижасида ички касалликлар ичида урганилаётган юкумли касалликлар мустакил фан сифатида урганила бошланди. Жумхуриятимиз худудида юкумли касалликларга карши курашиш ва урганиш 1920 йилда Тошкентда ташкил этилган. Туркистон университети кошида тиббиёт куллиёти катта урин эгаллайди.
Л.М Исаев 1922 йилларда безгакни урганиш ва мутлако тугатиш сохасида, Бухорода ришта касаллигини тугатишда жуда катта хисса кушди. Н.И.Рагоза, А.Л Каценович ва улар рахбарлигидаги мутахассислар республика худудида кора оксок, ич терлама касалликларни хар томонлама урганиб, батафсил ёритдилар.
Жумхуриятимиз худудида инфектологияни ривожланишида тиббиёт олийгохлари юкумли касалликлар кафедралари, илмий тадкикот институтлари катта роль уйнайди.
Академик Мусабаев И.К, профессорлар Ахмедова М.Ж, Юнусова Х.А, Мажидов В.М, Хужаев Ш.Х, Назаров Ш.Н, Рашидова Р.А, Валиев А.Г, уларнинг укувчилари ва изкуварлари юкумли касалликларни урганишга катта ютукларга эришаяптилар.
Юкумли касалликлар этиологияси, эпидемиологияси, патогенези, клиникаси, давоси, ташхисоти ва профилактикаси урганилган булсада, хар йили Ер шаридаги 1 млн.дан ортик киши шу касаллар билан огрийди ва бу факатгина саломатликка эмас, иктисодга хам салбий таъсир курсатмокда. Шунинг учун хам юкумли касалликлар муаммосини урганиш зарурдир.
“Инфекция” сузи лотинча суз булиб, “ифлосланиш” маъносини билдиради. Юкумли касалликлар- бактериялар, вируслар ва содда жониворлар чакирувчи катта гурух касалликлардир. Инфекцион жараён –микроорганизм билан макроорганизмнинг аник шароитларда бир-бирига таъсир килиб, касалликнинг у ёки бу шаклини организм даражасида намоён килишидир. Демак, юкумли касалликнинг ривожланиши учун аввало организмга патоген микроб кириши керак.
Микроорганизмлар асосан 3 гурухга булинади:
А) сапрофитлар, Б) шартли патоген микроблар, В) патоген микроблар. Патоген микроб организмга тери, шиллик каватлар, огиз, юкори нафас йуллари оркали киради.
Микроб билан организм уртасидаги мураккаб муносабат турлича якунланиши мумкин: 1. Микроб макрорганизм химоя воситалари таъсирида парчаланади. 2. Микроорганизм узига кулай шароит топиб, кисман купайиб, маълум бир даражада патологик жараённи келтириб чикаради. 3. Патоген микроб организмда тез суръат билан купаяди ва унинг химоя кучини енгиб, касалликнинг манифест шаклини келтириб чикаради.
Умуман олганда, юкумли касалликнинг авж олишига куйидаги омиллар:

  1. патоген микробнинг микдори, вирулентлиги

  2. макроорганизм каршилиги ва чидамлилиги

  3. ташки мухит омиллари хал килувчи урин эгаллайди.

Юкумли касалликлар бошка касалликлардан куйидаги хусусиятлари билан фаркланади:
I. Хар хил турдаги юкумли касалликларни алохида турга мансуб микроорганизмлар чакиради. Кузгатувчиларнинг турига караб, юкумли касалликлар куйидаги гурухларга булинади:

  • бактериал

  • риккетсияли

  • вирусли

  • протозойли

  • замбуругли

  • бошкалар

II. Бемор уз навбатида касаллик манбаи булади ва уни бошкаларга юктириши мумкин. Бунинг асосида эпидемик жараён ётади.

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling