Маъруза №1 Кириш қисми. Юқумли касалликлар умумий патологияси кириш маъруза режаси


Иммунитет факторлари ва механизмлари


Download 1.3 Mb.
bet5/85
Sana02.05.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1423009
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
Юқумли касалликлар умумий патологияси

Иммунитет факторлари ва механизмлари

Одамни касалликларга берилмайдиган килиб куядиган химоя факторлари специфик яъни маълум бир кузгатувчига каратилган ва носпецифик яъни одам хамда купгина хайвон турларига хос булиши мумкин.


Носпецифик факторлар хилма хил микроорганизмларга карши химоя амалга оширилади.
Терининг химоя функциялари шикастланмаган тоза тери купгина микробларнинг организмга утишига йул куймайдиган тусик булиб хизмат килади. Тери юзасига микроблар тушириладиган булса, 30 минутдан кейин уларни энди топиб булмайди, - микроблар улиб кетади. Бу тер ва ёг безларининг таркибида сут ва ёг кислоталари буладиган ажратмалари микробларга халокатли таъсир курсатишга боглик. Тери ифлос булса, бактерицид хоссалари сусайиб кетади, шунинг учун хам кулни ва баданнинг кир булган жойларини тез - тез ювиб туриш терининг химоя, тусиклик ( барьерлик ) ролини саклашнинг мухим шартидир. Шиллик пардаларнинг химоя функциялари. Бурун халкум, нафас йуллари, ичак, сийдик таносил йуллари, куз конъюктиваларининг шиллик пардалари янада зуррок химоя хоссаларига эгадир. Бу шилимшик, куз ёши, сулак, хазм безлари ишлаб чикарадиган секретларда купгина микробларга халокатли таъсир курсатувчи алохида моддалар борлигига боглик. Куз ёши, сулак, нафас йуллари шилимшигида, тер безларининг ажратмаларида, шунингдек кон хамда лейкоцитлар - нейтрофилларда лизодим деган модда топилган. Бу модда талайгина сапрофит микробларни, шунингдек баъзи патоген микробларни эритиб юбора олади.
Нафас йуллари шиллик пардасининг эпителейси организмга патоген микроблар утишига тускинлик килади. Нафас олинадиган хаводаги йирик томчи ва чанг зарралари бурун - халкумда утириб колади ва шилимшик билан бирга бурундан ташкарига чикарилади. Майда зарралар бронхлар ва трахеядан, уларни коплаб турадиган эпителий киприкчаларнинг доимий харакати туфайли ва йутал вактида ташкарига чикариб ташланади. Жуда майда заррачаларгина упка альвиалоларига етиб боради. Бу ерда улар махсус хужайралар - фагоцитлар томонидан ушланади ва лимфа тугунларига утказилиб, бу ерда яна зарарсизлантирилади.
Одамдаги нормал микрофлоранинг химоя функциялари. Тери ва шилик пардаларда яшайдиган микрофлора таркиби жихатдан одатда анча доимий ва одам учун хос булади. Бу микроблар билан узаро антогонист муносабатда булади. Улар уша патоген микробларнинг купайишига хамда организмга утишига тускинлик килади. Масалан, шуъласимон замбуруглар, ажойиб таёкча бошка микробларга халокатли таъсир курсатадиган антибиотик моддалар ишлаб чикаради. Ичак таёкчаси микроблар, яшаб турадиган мухит реакциясини кислота томонига узгартирадиган сут кислота ишлаб чикарадики, бу ичакда чиритувчи ва патоген микробларнинг купайиб кетишига тускинлик килади.



Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling