I минераллар хақида умумий тушунча


Download 40.94 Kb.
bet1/3
Sana25.01.2023
Hajmi40.94 Kb.
#1121936
  1   2   3
Bog'liq
1-амалий дарс


I. МИНЕРАЛЛАР ХАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА
Ернинг қаттиқ қатлами, яъни биз ўрганадиган литосфера қисми жуда мураккаб таркибга эга.
Табиатда кўпчилик минераллар литосферада тарқалган қаттиқ тоғ жинсларини ташкил килади. Биз кўриб ўтган кварц, дала шпати, слюда, кальцит шулар жумласидандир. Сув, нефт ва табиатда жуда кам учрайдиган соф симоб каби табиий суюқ моддалар ҳам минераллар қаторига киради. Ниҳоят, вулқонли районларда ернинг ёриқларидан чиқадиган табиий газлар масалан: карбонат ангидрит, сульфит ангидрит ва бошқалар ҳам минерал деб аталади. Минераллар химиявий таркиби ва физик хоссалари жиҳатидан бир биридан фарқ қилади. Ҳозирги вақтда ер юзидан маълум бўлган минераллар сони 7000 дан ортиқ, тоғ жинсларини ҳосил қиладигани атиги 100 га яқин минерал асосий роль ўйнайди, бу минераллар тоғ жинси ҳосил қилувчи минераллар деб аталади.
Тоғ жинси ҳосил қилувчи минералларни, уларнинг пайдо бўлишини, белгиларини, таркиб ва хоссаларини билмасдан туриб, тоғ жинсларини ўрганиб бўлмайди.
Минералларни ҳосил бўлиши
Табиатда минералларнинг пайдо бўлиш шарт-шароитлари хар хил булади. Улар ҳар хил геологик факторлар таъсирида ҳосил бўлади. Бу факторларнинг биринчи хили ер остидан таъсир қилиб, улар ички ёки эндоген факторлар деб, иккинчи хили эса литосферанинг сиртқи қатламларида таъсир қилиб, улар ташқи ёки экзоген факторлар деб аталади.
Эндоген кучлар қаторига масалан, вулқон ҳодисалари, тоғ ҳосил бўлишини вужудга келтирувчи кучлар киради, экзоген кучларга қуёш энергияси, шомол, сув ва бошқалар киради. Эндоген факторлар магманинг совиши натижасида ҳосил бўладиган тоғ жинсларини масалан, гранитлар, порфитлар ва бошқаларни вужудга келтиради. Шу тоғ жинсларининг ҳосил бўлиши магма ва ундаги жараёнлар билан боғлиқлиги сабабли магматик ёки откинди тоғ жинслар деб аталади. Экзоген факторлар таъсирида тоғ жинслар парчаланади., таркиби ва тузилиши ўзгаради. Булар натижада чўкинди тоғ жинслари қумлар қумтошлар, лойлар, оҳактош ва бошқалар ҳосил бўлади.
Минералларнинг тузилиши ва хоссалари
Қаттик минераллар табиатдан кўп ёкли кристаллар кўринишида ёки номунтазам шаклидаги бўлаклар, яхлит массалар кўринишида учрайди.
Аморф минераллар кристаллик панжарасига эга эмас.
Кўпчилик минераллар кристал ҳолда, жуда оз қисмигина аморф ҳолда учрайди. Кристал минералларга ош тузи, флюорит, олмоз, магнетит ва бошқалар, аморф ҳолдаги менералларга фосфорит, опал ва бошқалар киради.
Ҳар қайси минерал маълум химиявий таркибга эга. Айрим ҳолларда бир хил химиявий таркибдаги минералларни хам учратиш мумкин, лекин булар турли ички тузилишга ва ташқи шаклга эга. Кристал минералларнинг химиявий таркиби кристаллик формуласи ёрдамида ифодаланади.
Тоғ жинсларини ташкил этувчи асосий минераллар
Табиатда кўп учрайдиган минераллар тоғ жинсларини ташкил этувчи асосий минераллар деб аталади. Минераллар асосан литосферада бўладиган табиий процесслар махсулидир. Ер шарининг турли районларида табиий шароит ҳар хил бўлганлиги туфайли турли хил минераллар пайдо бўлади. Табиий шароитнинг ўзгариши оқибатида минераллар ҳам ўзгаради.
Минераллар ҳосил бўлиш шароитларига қараб иккига-бирламчи ва иккиламчи минералларга бўлинади.
Бирламчи минераллар-бевосита магмадан ажралиб чиккан минераллар, иккиламчи-минераллар эса магма қотгандан кейин унга ташқи муҳит таъсир натижасидан ҳосил бўлган минераллардир.
Кўп тарқалган тоғ жинсларининг таркибида учрайдиган бирламчи асосий минераллар жумласига кварц, дала шпатлари, пироксенлар, биотитлар ва х.к.лар киради.
Иккиламчи минералларга эса-апатит, магнетит, титанит, циркон ва бошкалар.
Минераллар классификациясининг асоси уларнинг химиявий таркиби ва ички тузилишидир. Ҳамда минераллар 10 та синфга бўлинади.
I.-силикатлар-бу синфга кирувчи минераллар химиявий таркиби мураккаб:олвин, авгид, мусковит, альбит, анортит, лабродорит ва кимматбаҳо тошлар;
II-карбонатлар - калцит СаСО3 доломит/СаМgСО3/2, темир шпати FеСО3;
III-оксидлар-кварц SiО2, гематит-Fe203;
IV -гидрооксидлар- SiО2 n H2 О – опал, Fe203 - лимонит
V-сульфидлар-пирит FeS, марказит- Fe S2;
VI-сульфатлар-гипс, ангидрит CaSO4 киради;
VII-галлоидлар галит - ош тузи, сильвинит, Флюорит CaF2 ва х.к.;
VIII - фосфатлар-апатит, фосфоритлар киради;
IX- вольфрамитлар Mn1 Fe WO4 - волфрамит, H2 WO4 - волфрам кислотаси.
X - соф элементлар-хозирги вактда табиатда эркин холда учрайдиган бундай минералларнинг 35 дан ортиқ тури мавжуд, улар ичида металлар ҳам, металмаслар ҳам бор. Масалан соф металлар жумласига олтин, платина: металмаслар жумласига эса соф углероднинг шакл ўзгаришлари бўлган олмос билан гранит киради.
IX-гидрооксидлар-
X-вольфралитлар-

Download 40.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling