Идрок
Режа:
Идрок ва унинг хусусиятлари ҳақида тушунча.
Идрок классификацияси.
Идрок турлари ва сифатлари
Таянч тушунчалар: вақтн идрок этиш, харакатни идрок этиш, хатти-ҳаракатни идрок этиш, константлилик, яхлитлилик, иллюзия, апперцепция
Адабиётлар:
Гозиев Э.. Умумий психология. 1-2 том. Тошкент. 2008 й
Климов Е.А. «Общая психология». Речь, Москва-2001
3. Штерн А.С. «Введение в психологию» М.: Академия, 2002.
4. Давлетшин М.Г. Туйчиева С.М. “Умумий психология”. Т.: ТДПУ 2002.
5. Климов Е.А. Психология. Спб.: Речь. 2000.
Идрок ва униниг хусусиятлари
Идрок – бу нарса ва ҳодисаларни бизни сезги органларимизга таъсир этиш асосида уларни яхлит образларини юзага келиши жараёнидир.
Идрокда:
а) образни шаклланиш тугаши билан боғлиқ идрок жараёни;
б) идрок қилинаётган предметнинг субъектив образини ажратиш лозим.
Идрокнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
а) предметлилиги;
б) яхлитлиги;
в) структуралилиги;
г) константлиги;
д) мантиқийлиги;
е) танланганлиги.
Предметлилик – бу объективлаштириш акти бўлиб, у ташқи оламдан олинган маълумотларни ўзида мужассамлаштиради. Предметлилик перцептив жараёнларни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Одатда биз предметларни ташқи кўринишига қараб эмас, уларни амалиётда қўлланилишига ҳам эътибор берамиз.
Яхлитлик – предметларни у ҳақидаги маълумотларни жамлаган ҳолда яхлит идрок этиши.
Тизимлилик – биз предметларни сезгилар йиғиндиси сифатида эмас, балки бу сезгилар асосида предмет структурасини маълум бир вақт оралиғида шаклланувчи унинг элементлари орасидаги боғлиқликни идрок этамиз. Биз ушбу сезгилар абстрактлашган умумлашган сезгилар тизимини акс этамиз.
Константлилик (доимийлик) – идрок этилган предмет хусусиятларини доимийлиги (масалан, қоронғуда ҳам ёруғда ҳам оқ қоғоз оқ бўлиб, қалам
20 см, 1 м ва 5 м узоқликда ҳам бир хил катталикда идрок этилади).
Do'stlaringiz bilan baham: |