Иншо мавзу: “мен ёқтирган шеър”


Download 16.92 Kb.
Sana22.11.2023
Hajmi16.92 Kb.
#1795009
Bog'liq
“МЕН ЁҚТИРГАН ШЕЪР” - ИНШО


ИНШО
МАВЗУ: “МЕН ЁҚТИРГАН ШЕЪР”
РЕЖА:

  1. Шавкат Раҳмон ижоди

  2. Ўзгача услуб соҳиби

  3. Мен ёқтирган шеър

  4. Хулоса

ХХ аср ўзбек шеъриятининг ўзига хос вакили, миллатпарвар шоир Шавкат Раҳмон 1950-йил 12-сентябрьда Ўш шаҳрида туғилган. Шоирнинг отаси Раҳмонберди асли Шаҳрихон туманидаги Сарой қишлоғидан бўлиб, тақдирнинг тақозоси билан Ўш шаҳрига келиб, турғун бўлиб қолганди. Онаси Офтобхон ҳам асли Шаҳрихон туманидан эди. Шавкат Раҳмоннинг отаси ҳам, онаси ҳам савдо ишлари билан шуғулланиб, эрта кўкламдан то кеч кузга қадар Помир тоғи этакларидаги Сармўғул яйловларидаги чорвадорларни керакли озиқ-овқат ва уй-рўзғор буюмлари билан таъминлашар эди.


Болаликдан тиниб-тинчимас, бақувват ва ғайратли Шавкат мустақил ишлар қилишга интиларди. Ўн уч ёшида таътил чоғи ғишт заводига ишга киради. Тажрибали ишчилардан ғишт қуйишни ўрганиб олгач, келаси йили ҳовлидаги пастгам эски деворларни бузиб, ўрнига олдида ҳаволи айвони бўлган икки хонали уй қуради. Орадан ўн йиллар ўтиб, айни шу уйга аёли- Манзура келин бўлиб тушади. Шунингдек, Шавкат ҳовлидаги томоргага турли-туман кўчатиар экишни ёқтиради. Уларни эринмай парвариш ҳам қиларди. Бир сўз билан айтганда Шавкат Раҳмоннинг ҳаёти ҳам ижоди каби қизиқарли ва ажойиб кечган.
Мен шеъриятни инсоннинг ўз-ўзи билан, одамлар билан, табиат билан, Худо билан руҳоний суҳбати деб биламан. Бу суҳбатга эҳтиёж қачон туғилади? Ишончим комилки, одамзод дунёга келганда бу оламнинг пок тасвири қалбига муҳрланган бўлади – ота-она, Ватан, дўстдан тортиб Яратувчигача, меҳр, муҳаббат, адолат ва ҳурликдан тортиб эътиқодгача. У рўбарў келган ҳаёт ана шу пок – идеал тасаввурдай гўзал бўлса, завқланади, унга мос келмаса изтироб чекади. Ким биландир руҳоний суҳбат эҳтиёжи туғилади. Юрагида туғилган дардларга малҳам, саволларга жавоб олгиси келади, руҳ таскин ва ҳамдард излайди. Мен ҳам шеъриятга жуда қизиққаним боис доимо ижод билан ҳамнафас бўлишга харакат қиламан.
Шавкат Раҳмоннинг шеърларидаги табиат тасвири лирик қаҳрамон кайфиятига боғлиқ равишда турли мақсадларга хизмат қилади. Чунончи, «Тунги манзара» шеърида табиатнинг киши руҳиятида маҳзунлик уйғотган ҳолати «Тонг очар кўзларин» шеърида енгил ҳиссиётлар, некбин руҳий манзаралар ифодасига сабаб бўлади. Шоирнинг «Ой синиғи» ва «Ҳамал” шеърлари ҳам табиат кўринишлари тасвирига бағишланган. Лекин буларнинг бирортасида ҳам шоир табиат манзарасини, унинг бетакрор ҳолатини акс эттириш билангина кифояланмаган. Чунки асл шоир табиат орқали инсон шахсини тадқиқ этишни кўзда тутади. Шунинг учун ҳам сувлоқда чанқоғини қондираётган «отлар», севинчдан йиғлаётган қиёқлар, овозини қайраётган чигиртка ва бош кўтармай меҳнат қилиши билан дунёни масхаралаётган чумоли тимсоллари, аслида, лирик қаҳрамоннинг мураккаб, ўзига хос, тушунтириб бериш мушкул бўлган маънавий оламининг чигал манзараларидир.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳар бир ижодкорнинг ўзини севимли ижод наъмунаси бўлгани каби китобхонни ҳам севимли ва ўзи ёқтирган асари ёки шеъри бўлади. Шахсан мен Шавкат Раҳмон шеърларини жуда катта қизиқиш билан ёдлайман. Айниқса, қуйида байон этадиган “Тонг очар кўзларин” менга жуда ҳам ёқади.
Тонг очар кўзларин эриниб,
севинчдан йиғлайди қиёқлар,
чечаклар жилмаяр севиниб,
шамолда чўмилар гиёҳлар.
Хулоса ўрнида шуни айтамоқчиманки, Шавкат Раҳмон шеъриятида ўз кайфиятларинигина тасвир этиш билан кифояланадиган шоирлар сирасидан эмасди. У ҳамиша миллат дардини, халқининг армонларини ифодалашга интиларди. Чунки у ўз тақдирини, ҳаётини миллатининг ҳаёти ва тақдиридан айри тасаввур этмасди. У ҳар бир миллатдошининг кўнгил мулкига кириб боришни орзу қилиб, шу йўлда тинимсиз дард чекиб яшаган шоир эди. Жумладан мен ёқтирган Тонг очар кўзларин” шеърида ҳам юқоридагилавнинг бари акс эттирилган.
Download 16.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling